Get Mystery Box with random crypto!

Президент Шавкат Мирзиёев 17 декабрь куни Сеулдаги миллий қабр | Surxondaryo viloyati hokimligi

Президент Шавкат Мирзиёев 17 декабрь куни Сеулдаги миллий қабристонга ташриф буюриб, марҳумлар хотирасига эҳтиром кўрсатди.

Бу ерда Корея мустақиллиги учун курашган ҳамда урушларда ҳалок бўлган инсонлар, мамлакат ривожига катта ҳисса қўшган давлат ва жамоат арбоблари дафн этилган.

Давлатимиз раҳбари рафиқаси ҳамроҳлигида мазкур қабристондаги ёдгорлик пойига гулчамбар қўйди ва эсдалик битиги қолдирди. Бу битик мажмуа музейидан жой олади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati

Facebook | Instagram | YouTube | Web-site