Get Mystery Box with random crypto!

Президент бахшичилик санъати намояндалари ва мухлисларига табр | Surxondaryo viloyati hokimligi

Президент бахшичилик санъати намояндалари ва мухлисларига табрик йўлларди

16 декабрь куни ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни асраш ҳукуматлараро қўмитаси томонидан Бахшичилик санъати Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилгани муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев бахшиларга табрик йўлади.

Табрикда бу юксак эътироф дунё ҳамжамиятининг Ўзбекистоннинг қадимий тарихи ва бой маданиятига, ранг-баранг ижодий мактаблар ва изчил ривожланиш силсиласига эга бўлган ноёб бахшичилик санъатига улкан ҳурмат-эътиборининг ёрқин ифодаси эканлиги алоҳида эътироф этилган.

Шунингдек, ушбу санъат юртимиздаги турли миллат ва элатлар ўртасида ўзаро ҳурмат, бир-бирини тушуниш ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш йўлида беминнат хизмат қилиб келганлиги ва бугунги кунда ҳам бу шарафли вазифани тўла адо этаётганлиги таъкидланган.

Бахшичилик санъати ёшларни она юртга, миллий-маданий қадриятларимизга садоқат руҳида тарбиялаш, уларни адолат ва инсонийликка чорлаш, баркамол авлод бўлиб вояга етишида эзгулик элчилари бўлган бахши, оқин ва жировларнинг ўрни ва таъсири беқиёс эканлиги қайд этилган.

Давлат раҳбарининг табригида бахшичилик санъати ижрочидан бир вақтнинг ўзида ҳам моҳир шоир, ҳам истеъдодли хонанда, ҳам уста созанда ва актёрлик маҳоратига эга бўлишни талаб этишини, бунинг учун нафақат туғма қобилият, айни вақтда юксак ижодий салоҳият, тинимсиз изланиш зарурлиги билан алоҳида аҳамиятли эканлигига эътибор қаратилган.

Шунингдек, мамлакатимизда самарали фаолият олиб бораётган 250 нафардан ортиқ соҳа вакиллари орасида 25 нафарга яқини “Ўзбекистон халқ бахшиси” ва “Қорақалпоғистон халқ бахшиси” унвонлари, 1 нафари “Дўстлик ордени”, 11 нафари “Шуҳрат” медали, 7 нафари “Ниҳол” мукофоти, 2 нафари “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланганлиги қайд этилган.

Табрикда 2019 йил апрель ойида Термиз шаҳрида ўтказилган биринчи ва жорий йил сентябрь ойида Нукус шаҳрида ташкил этилган иккинчи фестиваль минтақа ва халқаро ҳамжамият маданий доираларида катта қизиқиш уйғотганлиги эътироф этилган.

Бугунги кунда республика бўйича бахшилар синфи 115 тага етиб, уларда таълим олаётган ўқувчиларнинг умумий сони 1500 дан, ўқитувчилар сони эса 245 нафардан ортиқни ташкил этаётгани бу йўналишдаги ишларимиз кўламидан далолат беради.

Табрикда бахшилар - Эргаш Жуманбулбул ўғли, Фозил бахши, Ислом шоир, Пўлкан шоир, Бола бахши Абдуллаев, Шоберди Болтаев, Боборайим Маматмуродов, Абдуназар Поёнов, Қора бахши Умиров, Шомурод Тоғаев, Қодир бахши Раҳимов, Зиёдулла Исломов, Норбек бахши Абдуллаев, Қаландар бахши Норметов, Абдуқаҳҳор ва Абдумурод Раҳимовлар номлари алоҳида эътироф этилди.

Табрикнинг тўлиқ матни билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага киринг:
https://president.uz/uz/lists/view/4831