Get Mystery Box with random crypto!

Surxondaryo viloyati hokimligi

Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi S
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Семинар
Ғалла
Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Семинар
Ғалла
Kanal manzili: @axborot_xizmati
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 25.32K
Kanalning ta’rifi

Surxondaryo viloyati hokimligi
Web site: http://surxondaryo.uz/
Ishonch telefoni: 998 (76) 224-02-89, 1088
Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz
Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.
@surxondaryouz_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 119

2022-09-22 10:43:01 22 сентябрь жаҳон миқёсида автомобилсиз кун сифатида белгиланган

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 735-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда ҳам 2021-йилдан эътиборан ушбу сана республика бўйича “Автомобилсиз кун” сифатида эълон қилинган.

Маълумотларга кўра, автомобилсиз кун ғояси 1995 йилда Буюк Британияда пайдо бўлган ва қисқа муддатда бутун дунёда кенг оммалашган. 2000 йилдан бери эса 22 сентябрь жаҳонда автомобилсиз кун сифатида нишонланади ва шу куни автомобил ҳайдовчилари шахсий транспорт воситаларидан камида бир кун фойдаланишмайди, баъзи шаҳарлар ва мамлакатларда пиёда юриш, велосипед ҳайдаш, жамоат транспортидан фойдаланиш, шунингдек, иш ва дам олиш жойларига пиёда бориш ғояларини тарғиб қилувчи махсус акциялар ҳам ташкил қилинади.

Ушбу сана доирасида бундай тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – энг аввало, автомобиллардан чиқаётган турли заҳарли газлар орқали атмосферанинг заҳарланишини камайтиришга ўз ҳиссасини қўшиш, қолаверса пиёда юриш ва велосипедда сайр қилишни кенг тарғиб этишдан иборат бўлиб, ўз навбатида, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш йўлида хизмат қилади.

Биз ҳам барча юртдошларимизни ушбу хайрли ташаббусни қўллаб-қувватлаган ҳолда бугунги кунни автомобилсиз ўтказишга ҳаракат қилишга чорлаб қоламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.6K views07:43
Ochish/sharhlash
2022-09-22 09:05:08 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, 2023 йил 1 январдан пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 (ҳозир — 10) бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади.

Шунингдек, отасидан ҳам, онасидан ҳам жудо бўлган (чин етим) болаларга тайинланадиган боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ошириш ота ва она иш ҳақларининг умумий миқдоридан келиб чиқиб, пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 (ҳозир — 10) баробари миқдори доирасида амалга оширилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.7K views06:05
Ochish/sharhlash
2022-09-22 07:34:46
Республикамиз ҳудудлари кесимида фаолият кўрсатаётган хорижий ва қўшма корхоналар сони

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.7K views04:34
Ochish/sharhlash
2022-09-22 07:03:03
Репортаж 24 | «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицей фаолияти

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.6K views04:03
Ochish/sharhlash
2022-09-21 20:30:19
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда бўлиб турган юртдошларимизни огоҳлантирди

Баъзи ижтимоий тармоқларда Россия Федерацияси ҳудудларида давлат расман рухсат бермаган оммавий намойишлар ўтказилиши режалаштирилаётгани ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда.

Шу муносабат билан, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан бундай оммавий намойишларда иштирок этмасликни, Россия Федерацияси қонунларига риоя этишни ва одамлар кўп тўпланаётган жойларга бормасликни сўрайди.

Эслатиб ўтамиз, бу каби расман рухсат берилмаган тадбирларда қатнашиш чет эл фуқаролари учун Россия Федерацияси қонунларига мувофиқ жавобгарликка тортилиш ёки давлатдан мажбурий чиқариб юборишга олиб келиши мумкин.

https://t.me/hudud_inform
4.7K views17:30
Ochish/sharhlash
2022-09-21 17:20:30
Ахборот хизматлари раҳбарлари учун навбатдаги ўқув-семинар ўтказилди

Термиз шаҳридаги Матбуот уйида Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамда Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида давлат бошқарув идоралари ахборот хизматлари раҳбарлари учун навбатдаги ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинарда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида” ги қонун ҳамда соҳага оид бошқа қонунчилик ҳужжатлари ижроси, ташкилотнинг расмий веб-сайтини очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик ахборотлар билан тўлдириш ва доимий янгилаб бориш, ахборот макони мониторингини юритиш, медиа-режалар ижросини таъминлаш, ОАВ вакиллари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари ҳақида атрофлича фикр алмашилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
5.6K views14:20
Ochish/sharhlash
2022-09-11 13:50:03
Шерободда доривор ўсимликлар етиштирилмоқда

Туманининг “Ўзбекистон” ҳудуди “Хўжақия-2” маҳалласида маҳаллий тадбиркор қишлоқ хўжалигига ихтисослаштирилган “Mavluda Nurafshon Yo‘l” масъулияти чекланган жамияти томонидан 60 сотих ер майдонида “BBU” МЧЖ қўшма корхонаси билан ҳамкорликда синов тариқасида Тайланд давлатидан келтирилган “Gloriosa Lily” навли доривор ўсимлиги парваришланмоқда.

Айни пайтда алоҳида парвариш билан ўсимлик гуллаган. Фойдали хусусиятларга бой бўлган ушбу ўсимлик бизнинг иқлим шароитимизда мостлашиб, тажриба муваффақиятли амалга оширилса туманнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
661 views10:50
Ochish/sharhlash
2022-09-11 13:31:56
Тадбиркорликни бошламоқчи бўлган фуқароларга субсидия маблағлари асосида асбоб-ускуналар берилди.

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги 252-сонли қарорига мувофиқ, 12 та турдаги субсидиялар фуқароларга ҳоким ёрдамчилари тавсияномалари асосида берилиши белгиланган.

Мазкур қарор асосида жорий йилнинг июнь-август ойларида ҳоким ёрдамчиларининг тавсияси билан 933 нафар фуқароларга субсидиялар ажратилди.

Ҳусусан, жорий йилнинг 9 сентябрь куни вилоят Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси томонидан тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган 19 нафар фуқароларга (компьютер жамланмаси, инкубатор, қандолатчилик цехи, дазмол, тикувчилик машинаси, баргарка, дрел, электр пайвандлаб ускунаси) зарурий асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари тарқатилди.

Бошқарма томонидан бу борадаги амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
1.1K views10:31
Ochish/sharhlash
2022-09-11 12:31:21
Янгиликлар 24 | Сурхондарёда маданият ва санъат кунлари

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
1.9K views09:31
Ochish/sharhlash
2022-09-11 11:50:08
Термиз шаҳар болалар юқумли касалликлар шифохонаси моддий-техник имкониятлари яхшиланди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ва йиғилиш баёнига асосан, Термиз шаҳар болалар юқумли касалликлар шифохонасининг реконструкцияси учун 17,1 млрд сўмлик смета харажатлари лойиҳалаштирилиб, қурилиш-демонтаж ишлари тўлиқ бажарилди.

Шифохона 125 ўринга мўлжалланган бўлиб, 100 ўрни бюджет ҳисобидан, 25 ўрни хўжалик ҳисобидан молиялаштирилади.

Таъмирлашдан кейин, ўта ҳавфли юқумли касалликларга чалинган беморларнинг даволаниши учун боксли ва ярим боксли хоналар ташкил этилиб, беморларга барча зарур шароитлар яратилган. Шунингдек, 6 та махсус бокс хоналар карантин касалликлари учун мўлжалланган бўлиб, санитария талаб меёрларига тўлиқ жавоб беради.

Шу билан бир қаторда, барча бўлимлар керакли бўлган замонавий тиббий жихозлар билан таъминланган.

Қўшимча 3 та лаборатория, ошхона ва муолажа хоналари ҳам тўлиқ таъмирдан чиқарилган ушбу шифохонада 254 та ходим ва 17 та бош шифокор фаолият юритади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.4K views08:50
Ochish/sharhlash