Get Mystery Box with random crypto!

Президент ҳарбийлар ва орган ходимларидан бир гуруҳини мукофот | Surxondaryo viloyati hokimligi

Президент ҳарбийлар ва орган ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади

Президент фармонига кўра, Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди. Улар орасида сурхондарёликлар ҳам бор.

“Жасорат” медали билан:
Имомов Собир Туракулович - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Сурхондарё вилояти бўйича махсус отряди гуруҳ командири – бош мутахассис

“Шуҳрат” медали билан:
Жумаев Шуҳрат Аллабердиевич - Сурхондарё вилояти Шеробод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
Нуркобилов Отабек Йўлдошевич - Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Термиз шаҳри фавқулодда вазиятлар бўлими йўриқчи-қутқарувчиси
Халбаев Хуршид Холжигитович - Сурхондарё вилояти Божхона бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site