Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий соҳаларда фаолият юритаётган 135 киши давлат мукофотл | Surxondaryo viloyati hokimligi

Ижтимоий соҳаларда фаолият юритаётган 135 киши давлат мукофотлари билан тақдирланди

Президент фармонига кўра, Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди. Улар орасида сурхондарёликлар ҳам бор.

«Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвони билан:
Анваров Исмоил Бойқулович - Бандихон туманидаги 17-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси, бахши

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан:
Абдуллаев Рамазон Бобомуродович - Бойсун туманидаги 53-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси

«Дўстлик» ордени билан:
Усманов Юлдаш - «Булбулигуё» фольклор-этнографик халқ ансамбли аъзоси
Шукуров Эшқабил Жураевич - «Маънавий ҳаёт» журнали бош муҳаррири

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site