30 апрель куни Ўзбекистонда тарихий жараён – Конституциянинг я | AOKA - Rasmiy kanali
30 апрель куни Ўзбекистонда тарихий жараён – Конституциянинг янги таҳрири бўйича референдум бўлиб ўтди.
Референдумга тайёргарлик ва ташкилий масалалар, шунингдек, референдум ўтишини45 та давлат ва 14 нуфузли халқаро ташкилотдан жами 383 нафар халқаро кузатувчи, мингга яқин хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари республика бўйлаб бевосита кузатиб боришди ва иштирок этишди.
Шунингдек, МСК матбуот марказида сайлов участкаларидан онлайн трансляциялар намойиш этилди.
Шу билан бирга, МСК матбуот марказида 29 апрель-1май кунлари давлат органлари раҳбарлари ва мутасаддилар иштирокида ўтказилган тадбирлардахорижий ва маҳаллий журналистларга тезкор маълумотлар тақдим этилди.
Референдум доирасида маданий объектлар ва туристик зоналарга саёҳат, кўнгилочар дастурлар, турли соҳалардаги мутахассис ва экспертларнинг мулоқотлари, ишлаб чиқариш ва бошқа корхона-муассасалар, ташкилотлар фаолиятлари билан танишувларЎзбекистоннинг салоҳиятини дунёга янада кенг танитди.