Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг иккинчи | AOKA - Rasmiy kanali
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг очилиш маросимидаги нутқидан муҳим иқтибослар:
Жорий йилда қўшилган қиймат солиғи ставкаси 12 фоизга туширилди. Шунингдек, қўшилган қиймат солиғини экспортчи корхоналарга 7 кун ичида қайтариш жорий қилинди, солиқ ва божхонада ўзаро ҳисобга олиш йўлга қўйилди;
Солиқ ва божхона қонунларига янги ёки оғирлаштирувчи жавобгарлик чоралари киритилмаслиги қатъий белгилаб қўйилди;
Ташқи савдо ва рақобат муҳитини янги босқичга олиб чиқиш, янги-янги бозорларга кириш мақсадида биз Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш борасидаги ишларимизни жадаллаштирдик;
Давлатнинг бизнесни тартибга солишга қаратилган 500 та функцияси бекор қилинди, 70 таси хусусий секторга давлат-хусусий шериклик ва аутсорсинг асосида ўтказилди;
Инвесторлар фаолиятига оид масалаларни тезкор ҳал этиш, уларнинг давлат раҳбари билан бевосита мулоқотини йўлга қўйиш мақсадида Президент ҳузурида Хорижий инвесторлар кенгаши иш бошлади;
Чет эллик инвесторлар учун кўчмас мулк сотиб олиш, Ўзбекистонга келиб-кетиш ва яшаш шартлари кескин соддалаштирилди;
Қонунларимизда халқаро арбитраж судлари қарорларини мажбурий ижрога қаратиш механизмлари мустаҳкамлаб қўйилди;
Киритилган хорижий сармояларнинг йиллик ҳажми 10 миллиард долларга етди ёки ислоҳотлар бошланган 2017 йилга нисбатан 3 баробар ошди, 1 миллионга яқин аҳоли камбағалликдан чиқарилиб, камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга туширилди;
Янги Конституция – биз бошлаган ислоҳотларни изчил давом эттириб, энг муҳими, уларга ортга қайтмайдиган тус бериши муқаррар;
Ўзбекистон “яшил иқтисодиёт”га ўтиш йўлини қатъий давом эттиради;
Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқарувини ҳам хусусий секторга топширилади;
Бу йил давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича “1 минг + 1 минг + 40” дастурини қабул қилинди;
Олтин, мис ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар, телекоммуникация ва суғурта компаниялари ҳамда банклар акциялари инвесторларга таклиф этилади;
Марказий Осиёда яхши қўшничилик сиёсати асосида иқтисодиётнинг “бир-бирини тўлдириши” тамойили заминида саноат ва агро кооперацияларини қатъий давом эттирилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт