Бугун II Тошкент Халқаро Форуми ўз ишини бошлайди. Форумнинг ялпи мажлисида Президент Ш.Мирзиёев нутқ сўзлайди.
Форум дастуридан ялпи мажлис, 28 та панел сессия ва давра суҳбатлари, қатор йирик инвестиция шартномалари ва савдо шартномаларини имзолаш маросимлари, бизнес оламининг, жумладан, инвестиция секторини ривожлантириш тенденциялари, рақамлаштириш, молия институтларини фаолияти ва замонавий пул-кредит сиёсатига оид долзарб мавзуларининг муҳокамаси ўрин олган.
Форум ва унинг доирасидаги тадбирларни ёритиш мақсадида хорижий ва маҳаллий журналистлар учун матбуот марказлари ташкил этилган.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт