Get Mystery Box with random crypto!

AOKA - Rasmiy kanali

Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali A
Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali
Kanal manzili: @aoka_uz
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 15.19K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.
▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/
▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/
🌐 https://aoka.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 100

2021-03-10 19:04:18
Матбуот котиблари учун махсус ўқув-семинар ўтказилмоқда

2021 йилнинг 9-13 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун махсус ўқув семинари ўтказилмоқда.

Ўқув-семинардан кўзланган мақсад — матбуот котибларининг ахборот билан ишлаш кўникмасини такомиллаштириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот хуружлари ҳамда зиддиятли вазиятларга тайёргарлик, медиасаводхонлик, очиқликни таъминлаш, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш маданиятини ошириш, ижтимоий тармоқлар билан тизимли ишлаш, ташкилотнинг PR-стратегиясини ишлаб чиқиш, ахборот муҳитида ижобий имижни яратиш каби йўналишларда билимларини оширишдан иборат.

Батафсил

@aoka_uz
5.6K views16:04
Ochish/sharhlash
2021-03-10 14:55:27
Европа Иттифоқи давлатларига оид янгиликлар ёритиладиган «EURACTIV» медиа-платформасида чоп этилган мақолада Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бошқаруви даврида мамлакатда амалга оширилган ислоҳотлар билан бирга Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларнинг истиқболлари хусусида сўз юритилган.

https://t.me/aoka_uz
1.8K views11:55
Ochish/sharhlash
2021-03-10 14:16:15
Ўзбекистон — Қирғизистон: яхши қўшнилар ва ишончли ҳамкорлар

Батафсил «Янги Ўзбекистон» газетасида ўқинг:

Ҳозирги кунда мамлакатимизда қирғизистонлик тадбиркорлар капитали иштирокидаги 190 га яқин корхона фаолият кўрсатмоқда.

2019 йилда Ўзбекистоннинг 4,6 миллионга яқин фуқароси қўшни мамлакатга ташриф буюриб, Қирғизистондан Ўзбекистонга келганлар сони 1,4 миллиондан ошди.

2019 йилда ўзаро савдо ҳажми 818 миллион АҚШ долларини (экспорт — 668 миллион доллар, импорт — 150 миллион доллар) ташкил этди. Бу кўрсаткич 2016 йилдагига нисбатан 80 фоиз юқоридир.

Қирғизистон — Ўзбекистон инвестиция фондини яратиш бўйича амалий қадамлар қўйилмоқда.

https://t.me/aoka_uz
2.1K views11:16
Ochish/sharhlash
2021-03-10 08:18:53
Бугун, 10 март куни режалаштирилган брифинглар:


● Мавзу: COVID-19 га қарши вакцинация билан боғлиқ долзарб масалалар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Баҳодир Юсупалиев, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи


● Мавзу: «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштрокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори моҳияти ва аҳамияти
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ўғилой Ўрозова, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи

@aoka_uz
7.6K viewsedited  05:18
Ochish/sharhlash
2021-03-10 08:09:19 Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси расмий баёнот берди

Федерация Ахборот хизмати
маълумотига кўра, ташкилот фаолиятида очиқликни таъминлаш масаласи алоҳида ўрин тутади. Касаба уюшмалари Федерацияси доимо оммавий ахборот воситалари вакиллари учун очиқ бўлган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Касаба уюшмалари Федерацияси раҳбарияти учун ОАВ билан ҳамкорлик доимо устувор аҳамиятга эга бўлиб келган.

Шу боис, аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссиясининг ҳар бир йиғилиши ОАВ иштирокида ўтмоқда. Мазкур комиссиянинг жорий йил 9 март кунги кенгайтирилган тарздаги видеоселектор йиғилишига ҳам босма ва электрон оммавий ахборот воситалари вакиллари, шу жумладан интернет нашрлари журналистлари ҳам таклиф этилди.

Республика комиссияси йиғилиши икки қисмдан иборат бўлгани боис ОАВ вакиллари тадбирнинг биринчи қисмига таклиф этилган. Иккинчи қисмда коллегиал масалалар муҳокама қилиниши сабабли, унда журналистлар иштироки кўзда тутилмаган эди. Лекин, тадбир регламенти ОАВ вакилларига батафсил ва ўз вақтида етказилмаганлиги сабабли айрим тушунмовчилик ҳолатлари юзага келган.

Республика комиссияси фаолиятини кенг жамоатчиликка етказиш, айниқса, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммоларининг ҳал этилиши, хусусан, улар бандлигини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш, тадбиркорлигини йўлга қўйиш орқали доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш, аёлларнинг турмуш шароитларини яхшилаш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлардан кенг жамоатчиликни хабардор этишдан комиссиянинг ўзи манфаатдор.

Шу боис, Федерация бундан кейин ҳам касаба уюшмалари фаолиятининг устувор йўналишларида олиб борилаётган ишларни холис ва ҳаққоний ёритиб боришда ОАВ билан ҳамкорликка доим тайёр ва очиқ эканлигини билдиради.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
2.2K views05:09
Ochish/sharhlash
2021-03-09 08:15:40
Бугун, 9 март куни режалаштирилган тадбирлар:


Брифинг

● Мавзу:
Аҳолини қизиқтираётган масалалар юзасидан савол-жавоб
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари


Матбуот анжумани

● Мавзу:
"Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори моҳияти ва аҳамияти
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси


Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
5.3K views05:15
Ochish/sharhlash
2021-03-08 11:56:37
Ўзбекистон аёлларни улуғлаб-ардоқлаб, олижаноб қадриятларини амалда намоён қилаётган мамлакат сифатида обрў-эътибор қозонмоқда. Хусусан, 8 март байрами муносабати билан яна бир бор муҳтарама аёлларнинг шаънига қалб тўридаги энг самимий сўзларни, эҳтиромни изҳор этиш учун имконият туғилмоқда.

Бугун АОКА директори А.Ходжаев ва мутасадди ходимлар оммавий ахборот воситалари соҳасида узоқ йиллар фаолият юритган, кўплаб етук шогирдларни камол топтирган фахрий журналистларни қутлашди. Уларнинг соҳа ривожи ва жамият тараққиёти йўлидаги хизматларини алоҳида эътироф этиб, миллий журналистикамиз такомиллашувида устозлар тажрибаси пойдевор бўлганини таъкидлашди.

Агентлик фахрий ва нуроний устозларни, шунингдек, барча мунис аёлларни бугунги қутлуғ айём билан муборакбод этади. Ҳар кунингиз қувончга, муҳаббатга ва эҳтиромга тўла бўлсин!

@aoka_uz
982 views08:56
Ochish/sharhlash
2021-03-07 18:01:10
Муҳтарма аёллар, опа-сингиллар!

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан АОКА жамоаси юртимиздаги оилада ва ҳар бир жабҳада фидойи бўлган, Она ватанимизнинг истиқболли келажаги учун баркамол авлодларни дунёга келтириб вояга етказаётган, асрлар оша миллийлигимиз, умуминсоний қадриятларимизни сақлаб фарзандлар қалбига жо қилаётган, бугунги кундаги ислоҳотларга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган барча Аёлларни муборакбод этади!

Сизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий фаровонлик ва касбий фаолитингизда улкан зафарлар тилаймиз. Ҳаётингизда ҳамиша хотиржамлик ва ишонч, эзгулик ва яхшилик ҳамроҳ бўлсин!

@aoka_uz
3.9K views15:01
Ochish/sharhlash
2021-03-06 17:25:55
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии, посвященной Международному женскому дню

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
365 views14:25
Ochish/sharhlash
2021-03-06 16:36:37
Президент Шавкат Мирзиёев Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатини бориб кўрди. Ётоқхона ва даволаш хоналарида яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Шу ернинг ўзида мамлакатимиздаги барча «Саховат» ва «Мурувват» уйларидаги шароитларни, тиббий-ижтимоий хизматларни яхшилаш масалалари муҳокамасига бағишланган учрашув ҳам бўлиб ўтди. Мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Нуронийлар давлатимиз раҳбарига ташрифи, кекса авлодга эътибори учун миннатдорлик билдириб, дуо қилди.

@aoka_uz
1.6K views13:36
Ochish/sharhlash