Get Mystery Box with random crypto!

AOKA - Rasmiy kanali

Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali A
Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali
Kanal manzili: @aoka_uz
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 15.19K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.
▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/
▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/
🌐 https://aoka.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 97

2021-03-17 14:54:49
Бойлар ва камбағаллар бошқа-бошқа вакцина оляпти деган маълумотлар ёлғон

Мунир Мамедзаде, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари:

«Шу кунгача жаҳон миқёсда 28 миллион доза вакцина тарқатилди. Уларнинг аксарияти Корея ва Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган. Глобал дастур доирасида 190 та мамлакат қамраб олинган. Ушбу 190 давлат ичидан 98 таси ўзлари буюртма бериб олмоқда. Бойлар бошқа вакцина, камбағаллар эса бошқа вакцина оляпти деган маълумотлар ёлғон.

ОАВга мурожаат қилмоқчиман:
вакцинация масаласини холис ёритиб бориш — жамоавий мажбуриятимиз. Дезинформация ҳеч нарсага ёрдам бермайди. Эмлаш кўп сонли аҳолининг ҳаётини сақлаб қолади. Дезинформация эса инқирозли ҳолатни давом эттиради.

Бугун Ўзбекистонга COVID-19 га қарши вакцина келтирилгани — бутун дунёда вакциналарни одилона тақсимлашга эришиш йўлидаги тарихий қадам дейиш мумкин. Уларга тенг эга бўлиш пандемияни тўхтатишда ўта муҳим, шу боис вакциналарга ҳамма эга бўлишини таъминлашимиз зарур».

Матбуот анжуманидан

https://t.me/aoka_uz
2.0K viewsedited  11:54
Ochish/sharhlash
2021-03-17 14:13:58
Аҳоли орасида коронавирус билан касалланишнинг кўпаяётганига сабаб нима?

Жиддий карантин чоралари жорий этиладими?

Чет элдан келтирилаётган вакциналар қайси талабларга кўра танланмоқда?


Шу каби муҳим масалалар юзасидан АОКАда ташкил этилган матбуот анжумани бошланди.

Тўғридан-тўғри томоша қилинг:

https://www.facebook.com/aoka.uz/live/


http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
10.0K views11:13
Ochish/sharhlash
2021-03-17 13:16:48 Вакцинадан ташқари ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлашни ҳам давом эттириш шарт — ЖССТ вакили

Ўзбекистонга 660 минг доза «AstraZeneca» (Covishield) вакцинаси келтирилди, навбатдаги партия май ойида олиб келинади.

ЖССТнинг Ўзбекистондаги вакили Лианн Куппенс:

«Ихтиёримиздаги вакциналар, жумладан, «AstraZeneca» якка ўзи туриб беролмайди. Вакциналарни қўллаш билан бирга ниқоб тақиш, қўлни дезинфекциялаш ва ижтимоий масофани сақлашни ҳам давом эттириш шарт. Демак, вакциналар яхши, лекин эпидемияни тугатиш учун етарли эмас. Бунга вақт ҳам керак.

Коронавируснинг аслидан бироз бошқача бўлган штаммлар Ғарбий Европада кенг тарқалиб, у ердаги соғлиқни сақлаш тизимини фалаж қиляпти. Янги штаммлар Марказий Осиёга ҳам аста кириб келяпти. Бинобарин, биз огоҳ бўлишимиз ва тайёр туришимиз зарур.

Одамлар қўрқмаслиги керак. ЖССТ фавқулодда фойдаланишга рухсат берган вакциналар жудаям синчковлик билан таҳлилдан ўтган. ЖССТ учун энг муҳими хавфсизлик, самарадорлик ва сифатга ишонч ҳосил қилишдир. Хавфсизлик дегани ножўя таъсирлар билан боғлиқ. Албатта ножўя таъсирлар бўлади — бош оғриғи, қўлдаги оғриқ. Лекин аксари жуда кичик ножўя таъсирлар бўлади.

Жуда ҳам ёмон ножўя таъсирлар бир-икки ҳолатларда учраб туради. «AstraZeneca» вакцинаси чинакам кучли, хавфсиз ва самарали эканига ЖССТнинг ишончи комил».

https://t.me/aoka_uz
2.7K views10:16
Ochish/sharhlash
2021-03-17 08:29:42
Бугун, 17 март куни режалаштирилган тадбирлар:


Матбуот анжумани

● Мавзу:
"Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори мазмун-моҳияти ва ижроси
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: "Ўззаргарсаноати" уюшмаси, НКМК, "Ўзмиллийбанк" ва бошқа мутасадди ташкилотлар


Матбуот анжумани

● Мавзу:
СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Соғлиқни сақлаш ва Инновацион ривожланиш вазирликлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати


Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
5.7K views05:29
Ochish/sharhlash
2021-03-16 21:28:05 РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг коронавирус пандемиясини инобатга олган ҳолда мамлакатимизда Наврўз умумхалқ байрами тадбирларини ташкиллаштириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда сўнгги кунларда аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари бироз ортганлиги таъкидлаб ўтилди. Шу боис мутассадди вазирлик ва идораларга:

байрам тадбирларини об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда очиқ жойларда, яъни боғлар, хиёбонлар ва ўйингоҳларда ўтказиш;

байрам тадбирларида аҳолини кўп тўпламаслик ва ташриф буюрувчилар ниқобда бўлишлари ҳамда ижтимоий масофани сақлашлари устидан назоратни ўрнатиш;

аҳоли гавжумлигининг олдини олиш мақсадида тадбирларни кичик ҳажмда маҳаллаларда ташкил этиш чораларни кўриш каби кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга, байрам тадбирларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлик чоралари кўриш мақсадида ҳуқуқ тартибот органларига тегишли топшириқлар берилди.

Жойларда ўтадиган байрам тадбирларини юқори бадиий савияда ўтказиш, бунинг учун эстрада хонандалари ва театр актёрларини жалб этиш каби вазифалар белгиланди.

Шунингдек, Санитария-эпидемиология хизмати томонидан аҳоли ўртасида коронавирус билан касалланиш ҳолатларини барвақт аниқлаш бўйича ПЗР лабораторияларнинг тўлиқ қувватларда фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламини ихтиёрий эмлаш тадбирларини ташкил этиш борасида тегишли топшириқлар берилди.

Айрим хорижий ва қўшни мамлакатларда бугунги кунда кузатилиб турган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ кескин эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, мамлакатимизда шу каби ҳолатларнинг қайтарилмаслиги учун кенг тарғибот ишларини олиб бориш тавсия этилди.

https://t.me/aoka_uz
8.9K viewsedited  18:28
Ochish/sharhlash
2021-03-16 16:24:42
«Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди

Қонун лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали тўлиқ танишишингиз мумкин:

➥ Батафсил

Лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг!

https://t.me/aoka_uz
706 views13:24
Ochish/sharhlash
2021-03-16 13:24:26 Карантин даврида юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ёлғон маълумот тарқатганлик учун қонунчиликда қандай жавобгарлик бор?

АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифингдан:


«Жиноят кодексининг 244 прим 5-моддасига кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш —

БҲМнинг 200 бараваригача (49 млн сўм) миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Мазкур маълумотларни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки оммавий ахборот воситалари, шунингдек Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи орқали тарқатиш —

БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача (49 млн сўмдан 98 млн сўмчага) миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».

https://t.me/aoka_uz
2.7K views10:24
Ochish/sharhlash
2021-03-16 08:44:58
Бугун, 16 март куни режалаштирилган тадбирлар:


Брифинг

● Мавзу:
Ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган долзарб масалалар юзасидан савол-жавоблар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари


Матбуот анжумани

● Мавзу:
Халқ таълими тизимида малакали кадрлар тайёрлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Халқ таълими вазирлиги


Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
10.1K viewsedited  05:44
Ochish/sharhlash
2021-03-15 17:19:22
«Туркий тилли давлатлар адабиёти» 100 жилдлиги чоп этилади

Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмасида Бадиий таржима ва халқаро алоқалар бўлимининг йиғилишида маълум қилинди.

Адабиётшунос, тилшунос, таржимонлар иштирокида ўтган муҳокамада АОКА тизимидаги «Ўзбекистон нашриёти» давлат унитар корхонаси директори Умид Ҳайитов 2021 йилда лойиҳанинг 25 та жилди нашрга тайёрланганини айтди.

Йиғилишда нашр учун энг муносиб асарларни танлаш, китоблар рўйхатига қўшимчалар киритиш, асарлар таржимаси учун таржимонлар белгилаш, бунинг учун аввало махсус ишчи гуруҳ тузиб, соҳа мутахассислари ва олимларни жалб этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

https://t.me/aoka_uz
3.4K views14:19
Ochish/sharhlash
2021-03-15 13:42:56 Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражаси баҳоланади

Ҳукумат қарори билан тасдиқланган Низомга кўра:

Ходимлар Давлат хизматининг ягона электрон-ахборот таҳлил тизимидаги «Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули» — махсус тест тизимида онлайн тест синовидан ўтказилади.

Баҳолаш ҳар 3 йилда бир марта Адлия вазирлиги томонидан тегишли давлат ташкилоти билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган режа-график асосида ташкил этилади.

Давлат ташкилотларига биринчи марта ишга қабул қилинаётган иш стажига эга бўлмаган шахслар ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ой ўтгач, тегишли тартибда баҳолашдан ўтказилади.

Ҳар бир ходим томонидан 40 та тест саволи бажарилиб, баҳолашдан муваффақиятли ўтган давлат ташкилотлари ходимларининг шахсий кабинетига электрон тарзда QR код орқали тасдиқланган маълумот баҳолаш натижалари чиқиши билан дарҳол юборилади.

https://t.me/aoka_uz
2.5K views10:42
Ochish/sharhlash