Get Mystery Box with random crypto!

AOKA - Rasmiy kanali

Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali A
Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali
Kanal manzili: @aoka_uz
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 15.19K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.
▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/
▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/
🌐 https://aoka.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 102

2021-03-04 20:29:25
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 март куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) видеоанжуман шаклида ўтган 14-саммити ишида иштирок этди.

@aoka_uz
1.6K views17:29
Ochish/sharhlash
2021-03-04 20:18:38
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 4 марта принял участие в работе 14-го саммита Организации экономического сотрудничества (ОЭС), который состоялся в формате видеоконференции.

@aoka_uz
2.2K views17:18
Ochish/sharhlash
2021-03-04 20:09:23
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 март куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) видеоанжуман шаклида ўтган 14-саммити ишида иштирок этди.

@aoka_uz
31.7K views17:09
Ochish/sharhlash
2021-03-04 19:31:41
Китоб — дунёга очилган дераза
(янги ва қайта нашр қилинган асарлар ҳақида)

Миллатнинг маънавий-руҳий дунёсини китобга муносабати, китобхонлик даражасига қараб аниқлаш мумкин. Юртимизда мутолаа маданиятини юксалтириш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда. Хусусан, АОКА фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири ҳам айнан китобхонлик тарғиботига оид чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш ҳисобланади.

Батафсил


@aoka_uz
1.3K views16:31
Ochish/sharhlash
2021-03-04 18:57:13 Президент Фармонига мувофиқ 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мамлакатимизда азиз ва мўътабар аёл зотини улуғлаш, опа-сингилларимизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, ўзининг кўп йиллик самарали меҳнати, бой амалий тажрибаси билан оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига катта ҳисса қўшаётган хотин-қизларимизни муносиб қадрлаш мақсадида ҳамда юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётгани учун бир гуруҳ аёллар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди. Жумладан,

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони билан

Усмонова Мунаввархон Абдухокимовна — «Саодат» журнали бош муҳаррири;

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Хожиева Ойдин — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира;

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Ибрагимова Насиба Исмаиловна — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг фахрий диктори;

«Дўстлик» ордени билан

Мардиева Дилдора Бахроновна — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Madaniyat va ma’rifat» телеканали муҳарририят бош муҳаррири;

«Келажак бунёдкори» медали билан

Каримова Шоирахон Собитжон қизи — «Зиё нашр» масъулияти чекланган жамиятининг Фарғона филиали иш бошқарувчиси, Фарғона вилояти;

Мороз Юлианна Романовна — Тошкент шаҳридаги «Webmedia Information» масъулияти чекланган жамиятининг uz24.uz веб-нашри бош муҳаррири ўринбосари;

«Шуҳрат» медали билан

Қурбонова Азиза Абдусабитовна — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston 24» телеканали бўлим катта муҳаррири, ижтимоий тармоқлардаги «Микрофон кўтарган аёл» саҳифалари блогери;

Нурманова Мадина Шухрат қизи — Тошкент шаҳри «Simple Networking Solutions» масъулияти чекланган жамияти муассислигидаги «Daryo.uz» интернет-нашри фотомухбири, блогер;

Турекеева Ариухан Аимуратовна — «Қарақалпақстан жаслары» газетаси масъул котиби, Қорақалпоғистон Республикаси.


АОКА юксак эҳтиром ва мукофотларга лойиқ топилган, шунингдек, юртимиздаги барча аёлларни эътироф ва баҳорнинг илк байрами — Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий қутлайди. Юрт равнақи йўлидаги фаолиятларида улкан муваффақиятлар ҳамда зафарлар тилайди.

@aoka_uz
2.0K views15:57
Ochish/sharhlash
2021-03-04 18:17:11
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 4 марта принял участие в работе 14-го саммита Организации экономического сотрудничества (ОЭС), который состоялся в формате видеоконференции.

@aoka_uz
4.7K views15:17
Ochish/sharhlash
2021-03-04 10:37:05
Халқаро пресс-клуб сессияси

Шерзод Ҳидоятов, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири:

«Илгари сув-канализация қувурлари йилига 500-1000 километргача тортилган бўлса, охирги 3 йилда ҳар йили 4000-5000 километрли қувурлар тортилмоқда. Жуда кўп жойларни сув билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

3 йил ичида уй-жой қурилишининг кескин ортиб кетиши ер остидаги, кўзга кўринмайдиган коммуникация тизимининг ошишига олиб келмоқда. Коммуникация тизими бўлмаса, кўп қаватли уйлардан фойдаланиш имкони бўлмайди.

Республика бўйича 45 минг хонадонли уйни сув ва коммуникация тизими билан таъминлаш масаласини Қурилиш вазирлиги билан биргаликда ҳал қилиш устида чиқяпмиз».

@aoka_uz
1.2K views07:37
Ochish/sharhlash
2021-03-04 10:02:47
Кенг кўламли қурилиш ишлари учун техникалар ва мутахассислар етадими? Қишлоқ жойларида ҳам, шаҳарларда ҳам қурилишнинг таннархи арзон бўлиши учун нима қилиш керак?

Халқаро пресс-клуб сессиясида Қурилиш вазири Ботир Зокиров ушбу саволларга жавоб қайтарди:


«4 йил олдин кўп қаватли уйлар қуриш учун бизда умуман техника йўқ эди десак, тўғри бўлади. Бугун уй-жой қурилишида ишлатиладиган асосий қурилиши ашёлари, материаллари учун божхона тўловлари бўйича преференциялар берилган.

Шунинг ҳисобига, охирги 3 йилни таҳлил қилсак, 17 мингдан зиёд техника мамлакатимизга олиб кирдик. Ҳозир минорали кранларнинг ўзи 5 мингга яқин. Бугунги кунда уй-жой қуриш учун етарли техника ва механизмлар бор.

Олдимизга яна катта марралар қўйилди, бозорда ҳам уй учун талаб бор. Шу боис яна техникалар харид қилишимиз керак, бунинг учун зарур преференциялар мавжуд. Мақсад — аҳоли учун уй-жойларнинг нархи муқобил, арзон бўлишига эришиш».

@aoka_uz
2.7K views07:02
Ochish/sharhlash
2021-03-04 09:48:29
Шерзод Қудратхўжа, Халқаро пресс-клуб раиси:

Жорий йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш зарурлиги ва шу мақсадда давлат ипотека дастури доирасида 45 минг ёки ўтган йилга нисбатан икки баравар кўп уй-жой қурилиши маълум қилинди.

Аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида 11,5 трлн сўм — 2020 йилга нисбатан 4 баравар кўп маблағ ажратилади.

@aoka_uz
3.5K views06:48
Ochish/sharhlash
2021-03-04 09:21:24
Халқаро пресс-клубнинг «Қурилиш соҳасида инқилобий ўзгаришлар: юқори сифат ва одамлар розилиги» мавзусидаги сессияси бошланди.

Эфирни қуйидаги ҳаволалар орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

АОКА
UzReport

Тадбирда Қурилиш вазири, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси раҳбари ва бошқа мутасаддилар иштирок этмоқда.

@aoka_uz
9.1K views06:21
Ochish/sharhlash