Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси расмий баёнот берди Ф | AOKA - Rasmiy kanali

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси расмий баёнот берди

Федерация Ахборот хизмати
маълумотига кўра, ташкилот фаолиятида очиқликни таъминлаш масаласи алоҳида ўрин тутади. Касаба уюшмалари Федерацияси доимо оммавий ахборот воситалари вакиллари учун очиқ бўлган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Касаба уюшмалари Федерацияси раҳбарияти учун ОАВ билан ҳамкорлик доимо устувор аҳамиятга эга бўлиб келган.

Шу боис, аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссиясининг ҳар бир йиғилиши ОАВ иштирокида ўтмоқда. Мазкур комиссиянинг жорий йил 9 март кунги кенгайтирилган тарздаги видеоселектор йиғилишига ҳам босма ва электрон оммавий ахборот воситалари вакиллари, шу жумладан интернет нашрлари журналистлари ҳам таклиф этилди.

Республика комиссияси йиғилиши икки қисмдан иборат бўлгани боис ОАВ вакиллари тадбирнинг биринчи қисмига таклиф этилган. Иккинчи қисмда коллегиал масалалар муҳокама қилиниши сабабли, унда журналистлар иштироки кўзда тутилмаган эди. Лекин, тадбир регламенти ОАВ вакилларига батафсил ва ўз вақтида етказилмаганлиги сабабли айрим тушунмовчилик ҳолатлари юзага келган.

Республика комиссияси фаолиятини кенг жамоатчиликка етказиш, айниқса, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммоларининг ҳал этилиши, хусусан, улар бандлигини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш, тадбиркорлигини йўлга қўйиш орқали доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш, аёлларнинг турмуш шароитларини яхшилаш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлардан кенг жамоатчиликни хабардор этишдан комиссиянинг ўзи манфаатдор.

Шу боис, Федерация бундан кейин ҳам касаба уюшмалари фаолиятининг устувор йўналишларида олиб борилаётган ишларни холис ва ҳаққоний ёритиб боришда ОАВ билан ҳамкорликка доим тайёр ва очиқ эканлигини билдиради.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official