2021-03-12 10:08:28
Журналист ва блогерлар ўртасида танлов
Жамиятда ўқитувчиларга бўлган ҳурмат-эътиборни янада ошириш, ота-оналар ҳамда ўқувчи ёшлар ўртасида таълим-тарбиянинг аҳамиятини кенг тарғиб этиш мақсадида
Халқ таълими вазирлиги танлов эълон қилди.
Танлов қуйидаги
номинациялар бўйича ўтказилади:
энг яхши босма ОАВ журналисти;
энг яхши интернет нашр журналисти;
энг яхши теле-журналист;
энг яхши радио-журналисти;
энг яхши фотосуратчи;
энг яхши блогер;
энг яхши видеолавҳа.
Ғолиблар қуйидаги
мезонлар асосида аниқланади:
Чуқур маъноли, яхши тадқиқ этилган, мазмундор материал;
Мисоллар ва ишонарли фактларга асосланган материал;
Ғояси аниқ ифодаланган материал;
Креатив ёндашув;
Ёритишдаги маҳорат;
Мавзунинг долзарблиги;
Материални тақдим этиш шаклларининг янгилиги ва ўзига хослиги;
Ижтимоий тармоқлар ёҳуд ОАВ орқали оммалашгани.
Танловда қатнашиш истагидаги бўлганлар ўз ишларини
@tanlov_xtvbot манзилига юбориши лозим.
Ижодий ишлар
2021 йилнинг 13 мартидан 1 июнигача бўлган даврда тақдим этилиши ва шу давр оралиғида эълон қилинган бўлиши шарт.
Танлов ғолиблари 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрами арафасида эълон қилинади ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Қўшимча маълумот учун:
(+99871) 241-06-13
https://t.me/aoka_uz
2.2K views07:08