Get Mystery Box with random crypto!

Президент Шавкат Мирзиёев Уруш ва меҳнат фахрийлари учун респу | AOKA - Rasmiy kanali

Президент Шавкат Мирзиёев Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатини бориб кўрди. Ётоқхона ва даволаш хоналарида яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Шу ернинг ўзида мамлакатимиздаги барча «Саховат» ва «Мурувват» уйларидаги шароитларни, тиббий-ижтимоий хизматларни яхшилаш масалалари муҳокамасига бағишланган учрашув ҳам бўлиб ўтди. Мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Нуронийлар давлатимиз раҳбарига ташрифи, кекса авлодга эътибори учун миннатдорлик билдириб, дуо қилди.

@aoka_uz