Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон аёлларни улуғлаб-ардоқлаб, олижаноб қадриятларини а | AOKA - Rasmiy kanali

Ўзбекистон аёлларни улуғлаб-ардоқлаб, олижаноб қадриятларини амалда намоён қилаётган мамлакат сифатида обрў-эътибор қозонмоқда. Хусусан, 8 март байрами муносабати билан яна бир бор муҳтарама аёлларнинг шаънига қалб тўридаги энг самимий сўзларни, эҳтиромни изҳор этиш учун имконият туғилмоқда.

Бугун АОКА директори А.Ходжаев ва мутасадди ходимлар оммавий ахборот воситалари соҳасида узоқ йиллар фаолият юритган, кўплаб етук шогирдларни камол топтирган фахрий журналистларни қутлашди. Уларнинг соҳа ривожи ва жамият тараққиёти йўлидаги хизматларини алоҳида эътироф этиб, миллий журналистикамиз такомиллашувида устозлар тажрибаси пойдевор бўлганини таъкидлашди.

Агентлик фахрий ва нуроний устозларни, шунингдек, барча мунис аёлларни бугунги қутлуғ айём билан муборакбод этади. Ҳар кунингиз қувончга, муҳаббатга ва эҳтиромга тўла бўлсин!

@aoka_uz