Get Mystery Box with random crypto!

AOKA - Rasmiy kanali

Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali A
Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali
Kanal manzili: @aoka_uz
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 15.19K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.
▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/
▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/
🌐 https://aoka.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 103

2021-03-04 08:26:26
Бугун, 4 март куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:


● Мавзу: Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган кафолатлар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Шерзод Саидов, Бизнес-омбудсман бош инспектори


● Мавзу: 2020-2021 йил куз-қиш мавсумида электр энергияси ишлаб чиқариш натижалари
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Бекзод Бўронбоев, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ бошқарма бошлиғи

@aoka_uz
967 views05:26
Ochish/sharhlash
2021-03-04 07:51:32
Анқарада Муҳаммад ал-Хоразмий шарафига ёдгорлик ўрнатилди

Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси ташаббуси билан жорий йил 3 март куни Туркий маданият халқаро ташкилоти — ТУРКСОЙ ҳамда Анқара шаҳар муниципалитети билан биргаликда «Хива — туркий дунёнинг маданият пойтахти» халқаро дастури доирасида Туркия пойтахтида Муҳаммад ал-Хоразмий ёдгорлигининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

«Янги Ўзбекистон» газетаси

@aoka_uz
3.3K views04:51
Ochish/sharhlash
2021-03-04 07:15:49
«Қурилиш соҳасида инқилобий ўзгаришлар: юқори сифат ва одамлар розилиги»

Бугун шу мавзуда Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси ўтказилади.

Тадбирда Қурилиш вазири, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси раҳбари ва бошқа мутасаддилар иштирок этади.

Эфирни соат 11:15 да «Ўзбекистон 24» ва «UzReport» телеканаллари орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.



Международный пресс-клуб организует сессию, посвящённую сфере строительства

В ней ожидается участие Министров строительства, жилищно-коммунального обслуживания, руководителя инспекции по контролю в сфере строительства и других ответственных лиц.

Смотрите трансляцию в прямом эфире сегодня, 4 марта в 11:15 на телеканалах «Узбекистан 24» и «UzReport».

@aoka_uz
4.4K views04:15
Ochish/sharhlash
2021-03-03 18:24:30
Аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид Президент Фармони



Указ Президента об обеспечении населения жильем

@aoka_uz
7.0K views15:24
Ochish/sharhlash
2021-03-03 08:05:34
Бугун, 3 март куни режалаштирилган тадбирлар:


Брифинг

● Мавзу:
COVID-19 га қарши вакцинация билан боғлиқ долзарб масалалар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси


Матбуот анжумани

● Мавзу:
Транспорт тизимида ташувлар хавфсизлигини назорат қилиш
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Транспорт вазирлиги


Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
6.7K viewsedited  05:05
Ochish/sharhlash
2021-03-02 18:56:25
Оммавий ахборот воситалари, нашриётлар ва матбаа корхоналари ҳақида маълумот

@aoka_uz
38.6K views15:56
Ochish/sharhlash
2021-03-02 18:32:39 Истиқболли журналистларнинг ижодий ишлари жамланган «Умид ёғдуси» китоби тақдимоти ўтказилди

Бугун, 2 март куни Миллий матбуот марказида «Таълим-медиа» нашриётида чоп этилган «Умид ёғдуси» китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Журналистлар ижодий уюшмаси мутасаддилари, ОАВ вакиллари иштирок этди.

«Умид ёғдуси» тўплами ёш журналистларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган «Ёш юраклар садоси» лойиҳаси доирасида чоп этилди. Китобга соҳада камол топаётган олтмишга яқин ёш журналистнинг ижодий ишлари саралаб киритилган.

Шунингдек, ушбу тўпламга 2020 йилда коронавирус пандемиясига қарши кураш, рўй берган табиий ва техноген офатларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлар, бу жараёнда меҳр-оқибат, сабр-тоқат, бирдамлик, ҳамжиҳатлик ва саховатпешалик каби халқимизга хос қадриятларнинг ўрни ва аҳамияти, бугунги куннинг қаҳрамонлари — шифокорлар ва эл манфаати йўлида мураккаб карантин шароитида ҳам ўз фаолиятини тўхтатмаган фидойи инсонлар ҳақидаги мақолалар жамланган.

Тадбир давомида Журналистлар ижодий уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Холмурод Салимов жорий йилнинг ёз фаслида Бўстонлиқда ижодий изланишда бўлган журналистлар учун семинар ташкил этиш режалаштирилаётганини ва унда тажрибали ОАВ ходимлари томонидан маҳорат дарслари ўтилишини айтди.

Тўплам Республика товар-хомашё биржаси ҳомийлигида 1000 нусхада чоп этилган. Тадбир сўнгида иштирокчи ва муаллифларга китоблар тарқатилди.

@aoka_uz
459 views15:32
Ochish/sharhlash
2021-03-02 15:41:31
АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан:

Умумтаълим фанларни билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тартиби

@aoka_uz
1.4K views12:41
Ochish/sharhlash
2021-03-01 18:46:28 Эртага, 2 март куни режалаштирилган тадбирлар:


Брифинг

● Мавзу:
Ижтимоий тармоқларда вазирлик фаолияти билан боғлиқ эълон қилинаётган маълумотлар юзасидан
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Мактабгача таълим вазирлиги


Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролардан COVID-19 га экспресс-тест олиш билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг эътирозларига сабаб бўлаётган масалалар ечими
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Соғлиқни сақлаш ва Транспорт вазирликлари ҳамда Давлат божхона қўмитаси



Матбуот анжумани

● Мавзу:
Миллий тест тизимининг жорий этилиши ва бу борада юзага келаётган саволларга жавоблар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Халқ таълими вазирлиги, Давлат тест маркази, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси


Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
2.5K views15:46
Ochish/sharhlash
2021-03-01 17:56:37
10 минутдан кам давом этадиган телекўрсатувлар (радиоэшиттиришлар)га умуман, 10 минутдан ортиқ давом этадиган телекўрсатувлар (радиоэшиттиришлар)га эса бу телекўрсатувларнинг (радиоэшиттиришларнинг) муаллифлик ҳуқуқи эгаси билан келишмасдан туриб реклама жойлаштирилиши мумкин эмас.

«Ҳуқуқий ахборот»

@aoka_uz
12.2K views14:56
Ochish/sharhlash