Get Mystery Box with random crypto!

Эски замонларда қилинган иш ва унинг натижаси аниқ кўринган. Д | Allaev Uz (16 )

Эски замонларда қилинган иш ва унинг натижаси аниқ кўринган. Далани ҳайдаш, машинани ҳайдаш, қутиларни қадоқлаш, сигирни соғиш, уй юмушларини бажариш, бедани ўриш,  ҳамма ишнинг натижасини  ўлчаш осон бўлган. Сиз қилиниши керак бўлган ишни билардингиз — натижани ҳам  кўрардингиз. Иш бажарилдими ёки йўқми аниқ эди.

Ҳозир вазият ўзгарди. Иш муҳити кескин мураккаблашди. Аксар ишхоналарда бир ходимнинг қилаётган иши умумий бўғинда кичик бир бўлакни ташкил этади. Тизим шунақа мураккабки, ҳатто ходимнинг ўзи ишининг натижаси нима эканлигини, нимага қараб баҳоланишини билмайди. Иш аниқ рамка билан чегараланмаган, ходим ҳам бир нечта вазифа устида ишлайди. Энди иш, унумдорлик ҳар бир ходимда ўнлаб, баъзида юзлаб инсонлар билан боғлиқ. Ҳар бир ходим катта мотор ичида битта кичик деталь бўлиши мумкин. Компания мураккаб организм сифатида ҳаракатланади. 

Деталлар синхрон ишлаши, муаммолар кам чиқиши учун ҳам бугун ҳар бир ишхона олдида иш натижасини ўлчайдиган, ходимга аниқ вазифаларни ва уни ўлчашни тушунтирадиган инфраструктура яратишга мажбур. Бу инфраструктурани яратиш қийин, лекин усиз тизим ҳатто кичик деталлар устида бехато ишлашини, харажатлар камайиб, унумдорлик ошишини таъминлаш қийин масала. Шу учун ҳам рақамлаштиришда ҳар бир ходимнинг ишини ўлчайдиган, натижани кўрсатадиган дастурий таъминот яратиш ёки бор дастурий таъминотга буни қўшиш ҳар бир компания олдидаги вазифа бўлиб турибди. 

Ўнлаб ёки юзлаб инсон ишлайдиган бизнесдамисиз, ходимнинг самарадорлигини ўлчайдиган, ҳам унга ишининг натижасини кўрсатадиган, ҳам ўзингизга назорат имконини берадиган дастурий тизим яратиш ҳақида ўйланг. Программада ҳиссиёт йўқ, шунда ҳақиқий ишлаётганлар мукофотини олади, унумдорлик пастлар жазосини.