Get Mystery Box with random crypto!

Май келди, кимдир қизиқарли бирор нима ўқишга канал қидириб юр | Allaev Uz (16 )

Май келди, кимдир қизиқарли бирор нима ўқишга канал қидириб юрган бўлса, қуйида сизларга замонамизнинг замонавий, дунёвий ва либерал қатлами аро қалам юритувчи блогерларини таклиф қиламиз:

"Асанов формати" - ўзбек тилидаги илмий-оммабоп канал. Канал муаллифи - филология бўйича фалсафа доктори Эльдар Асанов тил, антропология, тарих, шунингдек, бугунги ижтимоий ва сиёсий ҳаёт ҳақида теша тегмаган гапларни ёзиб боради. Шунингдек, яхши китоблардан, кинолардан тавсия қилиб боради.

Alimoff – таниқли блогер Нурбек Алимов канали. Ёзган ҳар бир постида интеллекти сезилиб туради. Юморларини тушуниш учун гоҳида кўп китоб ўқиган ёки кино кўрган бўлиш керак. Анжанча шева унсури бўёқдорликни кучайтиради. Истаса ўткир критика, истаса қизиқарли тарих, истаса олма пўчоғи ҳақида ёзади. Нима ёзишини билбўмеди. Зерикмайсиз!

Habikatura – Ўзбекистондаги саноқли карикатурачилардан бири. Воқеалар ва трендларга реакцияси ҳайратланарли. Чизганларини томоша қилиб, “Ёмон қибдию”, девормасангиз, ҳисобмас. Фақат у учун сиз ҳам трендда бўлишингиз керак!

Зафарбек Солижонов - Коррупционер ҳоким-у вазирлар кушандаси, каналида энг сўнгги инсайд хабар ва бепул юридик маслаҳатлар бериб борадиган ҳуқуқшунос блоги. "Дўстлари" Зафарелло деб ҳам чақиришади.

Allaev Uz – блогер ва тадбиркор, Asaxiy компанияси асосчиси Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Муаллиф унда бизнес бўйича маслаҳатлар, шунингдек, долзарб ижтимоий-сиёсий мавзуларда фикрлар, таҳлиллар бериб боради.

Баходир Ахмедов – ўзининг амалиётидаги тажрибаларидан келиб чиқиб маслаҳатлар берувчи адвокат. Бундан ташқари, каналда айни вақтда юртдаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги “ёниб“ турган масалалардан хабардор бўлиб боришингиз, мурожаат йўллашингиз ҳам мумкин. Адвокат, ома ижтимоий-сиёсий масалаларни ўткир ҳазил остига олиб қолишиям мумкин.

Файзбоғ – блогер Темур Маликнинг канали. Каналда Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаёти кенг ёритиб борилади, кун тартибидаги янгиликлар келтирилади, улар ўткир танқид, таҳлил ва қизиқарли мемлар билан бойитилади.

Наблюдения под чинарой - Ферузхон Якубходжаевни канали. Русийзабон - туркий қон ўзбек блогери, центр сдержанности и холодного анализа, узбекофил без русофобии.

Али Каххоров - авторский канал любителя-исследователя, где абсурд и реальность сложно различить. Невиданные истории и факты в зоолоогии вас удивят и не оставят равнодушными.