Get Mystery Box with random crypto!

​Бугундан Уолтер Айзексоннинг “Код бузар” китобига олдиндан б | Allaev Uz (16 )

​Бугундан Уолтер Айзексоннинг “Код бузар” китобига олдиндан буюртмани бошлаймиз.

Time, The Washington Post, Smithsonian Magazine, Amazon, BookPage, Science News, Bloomberg томонидан энг яхши китоблардан бири сифатида тан олинган илмий-оммабоп китобни чоп этиш бошланди. Сизни 736 бетлик илм-фан дунёсига қизиқарли ва ҳаяжонли саёҳат кутмоқда.

Генетика қанчалик катта ютуқларга эришди?
Ген таҳрирлаш ҳаётимизда нималарни ўзгартиради?
Нобель мукофоти қандай қўлга киритилади?
Буюк олим тарбиялаш қанчалик осон?
АҚШда илмий муҳит қанақа, олимлар ва лабораториялар ўртасида рақобатчи?

Уолтер Айзексон генетик кодни бузишга катта ҳисса қўшган олим, Нобель мукофоти лауреати Женнифер Дауднанинг ҳаёти мисолида бу саволларга жавоб қидиради.


Хуллас, Сизни олдинда илм-фан дунёсига ажойиб сафар кутмоқда.

Ушбу китобга “Халқ Банки” ҳомийлик қилди ва айнан улар сабаб 736 бетлик ранглик китоб 89 000 Сўмдан сотувга чиқмоқда. Бу учун бутун лойиха жамоаси номидан Халқ банкига миннатдорчилик билдираман.

Буюртма учун: https://asaxiy.uz/product/uolter-ayzekson-kod-buzar

Буюртмалар 20 июндан бошлаб етказиб берилади.


Унутманг, Сизнинг ҳар бир харидингиз келажакда яна бир янги китоб пайдо бўлишига сабаб бўлади.