Get Mystery Box with random crypto!

Ўтган йили Россия Украина ҳудудига бостириб киргач, мамлакатда | Allaev Uz (16 )

Ўтган йили Россия Украина ҳудудига бостириб киргач, мамлакатдан юз минглаб кадрлар Ўзбекистонга кўчиб келишди. Бугунга келиб меҳнат мигрантларининг катта бир қисми бошқа мамлакатларга кетиб ҳам улгуришди. Кимдир уларни релокант, кимдир гостарбайтер, кимдир иммигрант деди. Гап ҳозир бу ҳақида эмас, кутув ва реаллик ҳақида. 

Канални олдиндан ўқийдиганлар яхши билишадики, ман бошиданоқ меҳнат бозорига сифатли кадрлар кириб келишини қўллаб-қувватлаганман. Яхши мутахассислар кириб келиши бизда маҳаллий меҳнат бозорини ўзгартириши, ривожланишига сабабчи бўлиши мумкинлигини айтганман. 

Ҳозирги кунга келиб вазиятга баҳо бериб бошласак бўлади. Мигрантлар борасида асосий муаммо кутувларда бўлди. Ўзбек бизнеси нимагадир зўр кадрлар билан ҳамма муаммоларимни ечаман, ишим юришиб кетади деб умид қилди. Бунақа бахслар ҳатто Asaxiy нинг ичида бўлганини ҳам тан оламан. Эсимда, Ozon ва Wildberries дан келган бир нечта кадрларни ишга олмоқчи бўлган эдик ва якунда фикрдан қайтиб ўз кадрларимизга ишонишга қарор қилгандик. Янада аниқ айтсам, бизга у кадрлар қимматлик ҳам қиларди. 

Айтганимдек, ўзбек бизнесидаги нотўғри тушунча якунда мигрантлар борасида бироз пессимистликка олиб келди. Ўзбек бизнеси мигрантлар ҳамма муаммони ечиши, бизнес даражасини халқаро даражага олиб чиқишини умид қилди. Мана шу жойда бир киши атрофида тузилган авторитар бошқарув билиниб қолади. Бунақа бошқарувда ҳамма нарса бир шахс атрофида қурилади. Катта бизнесларда бўлса вазият бошқача. Унақа бизнесларда тизим шунақа мураккабки, ҳеч ким бутун бошли тизимни билмайди, ҳатто компания раҳбари ёки асосчиси ҳам. Ҳар ким айсбергнинг бир учини яъни ўзи кўрадиган томонини билади. Асахийда ҳам вазият шунақа, ман Айсбергни ўзим томонини билсам, шеригим Элдор ака бутунлай бошқа томонини, логистика ва омборхона раҳбари бошқа томонини, нашриёт бош муҳаррири бошқа томонини кўради. Ҳар бир мутахассис ўз йўналишини яхши билади ва у йўналишни бошқа бўлим мутахассиси у тушунганчалик тушунмайди. Энди минглаб одам ишлайдиган мураккаб тизимларни фараз қилишингиз мумкин. Келган меҳнат мигрантлари билан ҳам вазият шунақа эди. Улар яхши, ҳатто зўр мутахассис бўлиши мумкин, лекин ўзининг кичик йўналишида зўр мутахассис. У фақат ўзи ақли етадиган, қўли тегадиган кичик йўналишни тўғрилаши, тартибга солиши мумкин. Алоҳида пазлнинг ичида бир қисм деб олсак, у ўз қисми вазифасини зўр бажаради. Лекин, биздаги кўп бизнеслар улардан шунча ойлик бердим, ҳамма муаммоларимни ечасан, ривожланишга йўл кўрсатасан деб сал кам сеҳирли таеқча сифатида қарагани муаммонинг асоси бўлди. Шундан келишмовчиликлар келиб чиқди. Бунга маҳаллий “хўп” ва раҳбар нима деса ҳам ҳақ деган тушунчалар қўшилиб бошқа муаммолар чиқарди.

Якунда икки томоннинг ҳам бир-биридан кўнгли қолди. Эшитса икки томон ҳам бир-бирина айблайди, икки томон ҳам ўзича ҳақ. Муаммо бўлса нотўғри кутувлар ва реалликдадир.