Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбек тилида каналлар анча кўпайиб қолди. Шахсан ўзим доим ўқи | Allaev Uz (16 )

Ўзбек тилида каналлар анча кўпайиб қолди. Шахсан ўзим доим ўқиб турадиган каналларимнинг рўйхати сизга қизиқ бўлса, улар қуйидаги:

Техноплов - технологиялар дунёсида рўй бераётган ҳодисаларга, ана шу технологиялар ҳақида тинмай контент яратадиган Саадулла Абдуллаев тарафидан бериладиган шахсий фикрдар ва янгиликлар.

Alimoff – таниқли блогер Нурбек Алимов канали. Ёзган ҳар бир постида интеллекти сезилиб туради. Юморларини тушуниш учун гоҳида кўп китоб ўқиган ёки кино кўрган бўлиш керак. Анжанча шева унсури бўёқдорликни кучайтиради. Истаса ўткир критика, истаса қизиқарли тарих, истаса олма пўчоғи ҳақида ёзади. Нима ёзишини билбўмеди. Зерикмайсиз!

Сусамбил - фэнтези дунёсининг муҳлислигини матн кўринишида ҳам исботлаб турадиган Нодир ака. Смартфон экранида экскалибур қиличи билан ёзади.

Teacher Azam - инглиз тилини жамиятдаги адолатсизлик ва коррупция ҳолатлари орқали ўргатадиган ва сочи кимйо моддаларидан иборат бўлган Азам Қаҳрамонийнинг канали.

Наноузбек - Технопловдан бўлиниб, технологиялар ҳақида мустақил равишда, мустақил фикр юритадиган Фариз Абдураимовнинг канали

Ғазна - Дата-журналист Нодирбек Нортўраевнинг канали. Давлат пуллари нимага сарфланаётгани, ким қандай ўйин қилаётгани, статистика ва ҳужжатларни осон тилда тушунтириб беради

Plossla - Ҳар бир инсон қайсидир маънода Ploss - шу шиор остида йиғилган ёшлар атрофда бўлаётган воқеаларга ўзининг муносабатини мем кўринишида ёритиб боради. Бу ерда мем сизни нафақат кулдириши, балки йиғлатиши ҳам мумкин

Кундузий - ютубда жуда ақлли ва жамиятга таъсир қиладиган видеолар олиб, телеграмда ўз чиройини мақтаб, севги хақида фикрлайдиган Хафиз Кундузиевич

Habikatura – Ўзбекистондаги саноқли карикатурачилардан бири. Воқеалар ва трендларга реакцияси ҳайратланарли. Чизганларини томоша қилиб, “Ёмон қибдию”, девормасангиз, ҳисобмас. Фақат у учун сиз ҳам трендда бўлишингиз керак!

"Асанов формати" - ўзбек тилидаги илмий-оммабоп канал. Канал муаллифи - филология бўйича фалсафа доктори Эльдар Асанов тил, антропология, тарих, шунингдек, бугунги ижтимоий ва сиёсий ҳаёт ҳақида теша тегмаган гапларни ёзиб боради. Шунингдек, яхши китоблардан, кинолардан тавсия қилиб боради.

Зафарбек Солижонов - Коррупционер ҳоким-у вазирлар кушандаси, каналида энг сўнгги инсайд хабар ва бепул юридик маслаҳатлар бериб борадиган ҳуқуқшунос блоги. "Дўстлари" Зафарелло деб ҳам чақиришади.

Allaev Uz – блогер ва тадбиркор, Asaxiy компанияси асосчиси Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Муаллиф унда бизнес бўйича маслаҳатлар, шунингдек, долзарб ижтимоий-сиёсий мавзуларда фикрлар, таҳлиллар бериб боради.

Файзбоғ – блогер Темур Маликнинг канали. Каналда Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаёти кенг ёритиб борилади, кун тартибидаги янгиликлар келтирилади, улар ўткир танқид, таҳлил ва қизиқарли мемлар билан бойитилади.

Баходир Ахмедов – ўзининг амалиётидаги тажрибаларидан келиб чиқиб маслаҳатлар берувчи адвокат. Бундан ташқари, каналда айни вақтда юртдаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги “ёниб“ турган масалалардан хабардор бўлиб боришингиз, мурожаат йўллашингиз ҳам мумкин. Адвокат, ома ижтимоий-сиёсий масалаларни ўткир ҳазил остига олиб қолишиям мумкин.