Get Mystery Box with random crypto!

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Telegram kanalining logotibi abduvohidyakubov — Бизнес-адвокат | Biznes-advokat Б
Telegram kanalining logotibi abduvohidyakubov — Бизнес-адвокат | Biznes-advokat
Kanal manzili: @abduvohidyakubov
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 5.93K
Kanalning ta’rifi

Каналда бизнес ва иқтисодга доир мақолалар, таҳлиллар, қиёслар, статистикалар бериб борилади.
Бундан бошқа шу номдаги канал ва гуруҳларга алоқамиз йўқ.
Мурожаат юбориш: @yakubov_abduvohid_murojaat_bot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-07 07:14:53 PS: Конституция ва халқаро шартномалар талабларига риоя қилмасдан яшаш ва ишлаш қачонгача давом этади?! Ўзбекистон тан олган ва имзолаган халқаро қонунлардаги жуда кенг рўйхатдаги диний ҳуқуқларимиз ва эркинликларимизни, жумладан, лицензия асосида ташкил қилиш мумкин бўлган хусусий диний таълимни тақиқлаш қачонгача давом этади?! Мавжуд диний мадраса ва маъҳадлардаги қабул сонини ўта оз миқдорда ушлаб туриш қачонгача давом этади? Энди диний идора ходимлари билан жанжал қилишимизни хохлаяпсизларми, қабул сонини нимага оширмайсан, деб? Қабул сонини диний идора эмас, бошқа идоралар тақиқлаётганини ҳаммамиз биламизку?!

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook
6.4K viewsedited  04:14
Ochish/sharhlash
2022-08-07 07:14:53 Жаноб Президент ва бошқа давлат амалдорлари!
Қорақалпоғистондаги воқеалар билан овора бб қолиб, бизни мазкур талабимизга жавоб беришга вақтларингиз бўлмади шекилли.
Жаноб Президент, Нукусдаги йиғилишда "Норози экансизлар нимага менга тел қилмайсизлар, телефоним борку сизларда. Халқ норози бўлса биз керак бўлса Конституцияни ўзгартирмаймиз" дедингиз. Сиз раҳбарлик қилаётган Ўзбекистон деган давлатдаги аҳолининг Ислом динига риоя қилиб яшайман деган ва яшаётган жуда кўп қисми диний таълимнинг ўта чеклаб юборилганидан норози бўлишяпти. Лекин Сизга телефон қила олишмаяпти. Чунки телефон рақамингиз бизда йўқ. Ўшанчун, такроран Фейсбук орқали Сизга мурожаат қиляпмизки, бу нечанчи мурожаатимиз эканини санаб саноғидан адашиб кетдик. Ўшанчун:

1. ЎР Конституциясининг 92-моддасидаги Президент қасамёдининг "Конституцияга ва қонунларга ҚАТЪИЙ РИОЯ ЭТИШГА, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга" деган қисмидан келиб чиқиб;
2. Конституциянинг Муқаддимасидаги "халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олинади" деган кафолатни амалда бажариш лозим эканидан келиб чиқиб;
3. Конституциянинг 31-м даги "ҲАММА учун виждон эркинлиги кафолатланади" деган қоидасини амалда бажариш лозимлигидан келиб чиқиб;
4. "ЎР нинг Халқаро шартномалари тўғрисида"ги қонуни 2-моддасидаги "халқаро шартномаларнинг миллий қонунлардан устун экани" тўғрисидаги қоидаси талабини бажариш лозимлигидан келиб чиқиб;
5. Ўзбекистон 1997 йил 30 август куни ратификация қилган "Диний ва эътиқод асосли дискриминация ва камситишларнинг барча турларини тугатиш тўғрисидаги халқаро Декларация" нинг 1-8-моддаларидаги ЎР давлати ўз зиммасига олган қуйидаги мажбуриятларни бажарилишини таъминлашингизни ТАКРОРАН сўраймиз. Жумладан:

А) Юқоридаги Халқаро Декларация ва Пактларга асосан ҳар бир инсон диний таълим олиш ҳуқуқига эга экани сабабли ЎР нинг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонуни" дан "диний таълим муассасалари фақатгина диний ташкилотларга ходим етиштириш учун очилади холос" деган ноқонуний қоидани чиқариб ташлаш тўғрисида топшириқ ва тавсия беришингизни. Унга қадар эса БУ ЙИЛДАН БОШЛАБ (жорий 2022-2023 ўқув йилидан) ҳар бир вилоят марказига ва Қўқон шаҳрига (олдин бу ерда мадраса бўлган) биттадан ўғил ва қиз болалар учун диний мадраса (ўрта махсус диний таълим муассасаси), яна 2 та олий маъҳад очиш тўғрисида ёки қабул ўринлари сонини жиддий миқдорда ошириш тўғрисида Ўзбекистон Мусулмонлари диний идораси раисига тавсия-топшириқ беришингизни (маблағни мусулмонлар ўзлари тўплашади);
Б) Чунки аҳолисининг 94 % қисми мусулмон бўлган 35 млн киши яшайдиган давлатда 2 дона Ислом олий маъҳади бор, уларга ҳар йили 20-30 нафар йигитлар ва 10 (ўн, десять, ten) нафар қизлар қабул қилинади холос. Бу аҳоли сонига нисбатан 0,0001 % холос.
В) Йигитлар учун диний мадрасалар ҳам 8 дона холос ва уларга қабул сони 20 нафардан. Бу аҳоли сонига нисбатан 0,001 %;
Г) Қизлар учун мадрасалар сони эса 2 дона (икки, два, Two) ва қабул сони ҳар бирига 20 нафардан холос. Бу аҳоли сонига нисбатан 0,0001% холос;
Д) Камига яна бу йилдан бошлаб мадрасаларга қабул вақтида Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ишлайдиганларнинг фарзандларига алоҳида имтиёз жорий қилинибди. Ўзи имтиёз берилмаган тоифа шу диний идора ходимлари қолган эди. Бунақа имтиёзларни ЎР Конституциясининг 18-моддасига кўра фақат қонун чиқариш орқали бериш мумкинлиги кўрсатилган. Барча ўқув юртларига ҳам айрим касб эгаларини фарзандларига имтиёзлар берилиши, оддий фуқароларнинг фарзандларига эса қабул сони ва шартларини қийинлаштириб юбориш Конституцияга зид-ку?! Бунақа имтиёзларни бериш Ўзбекистон имзолаган "Таълим соҳасида дискриминацияга қарши кураш тўғр халқаро конвенция" нинг 4 "а" -бандига зид-ку?!
Е) БМТ нинг "Таълим соҳасида дискриминацияга қарши кураш тўғр халқаро конвенцияси"ни 5 "a"- бандига кўра диний ва дунёвий таълимни бирга қўшиб ўқитадиган хусусий диний мактаблар очиш ҳуқуқимиз бор. Лекин амалдаги қонунга кўра буни ноқонуний равишда тақиқлаб қўйилганки, бу яна халқаро қонунларга ЗИД.
7.0K views04:14
Ochish/sharhlash
2022-08-04 10:29:45 Қуйидаги 2 та саволга жавоб бера олмаган эдим. Энди фурсатим бўлди:
1. Қизлар ва ўғил болаларни алоҳида ўқитадиган мактаблар очиш ёки мактабнинг ичидаги айрим синфларда бу тартибга риоя қилиш мумкинми?
ЖАВОБ: Бу тартиб биронта қонун ҳужжатида тақиқланмаган. Мабодо ўзларини қонундан устун деб билувчи қарорларини чиқарадиган идоралар шунақа қарор чиқарган тақдирда ҳам бу Ўзбекистон 1997 йил 30 август куни имзолаган ҳужжатга зид бўлади. Бу ҳужжатнинг номи 1960 й 15 декабрда тасдиқланган БМТ нинг “Таълим соҳасидаги дискриминацияга қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенцияси”дир. Мазкур ҳужжатнинг 5 “а”-бандига кўра бир мактабнинг ичидаги турли хил синфларда қизлар ва ўғил болаларни алоҳида ўқитишга рухсат берилади. Буни тақиқлашга давлатнинг ҳаққи йўқ. Лекин бир хил таълим дастури асосида дарслар ўтиш, ўқитувчиларнинг малакаси бир хил бўлиши, бино ва дастгоҳлар таъминоти бир хил бўлиши шартига риоя қилиш керак бўлади. ЎР нинг “Халқаро шартномалари тўғрисида”ги қонуни 2-м га асосан Ўзбекистоннинг ички қонунлари Ўзбекистон имзолаган халқаро қонунлар (яъни халқаро шартномалар) га зид келса, халқаро қонунлар (шартномалар) устун кучга эга бўлади.
2. Диний таълим берувчи мактаблар очишга ҳаққимиз борми?
ЖАВОБ: Юқорида кўрсатилган “Таълим соҳасидаги дискриминацияга қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенция”нинг 5 “b”-бандига кўра: диний таълим бериш билан шуғулланадиган хусусий, жамоатчилик асосидаги ва бошқа мулкчилик шаклидаги мактабларни очишга рухсат берилган. Буни давлатимиз тақиқлашга ҳаққи йўқ. Фақат қуйидаги шартларга риоя қилиниши керак:
А) Бу мактабларда диний таълим билан биргаликда, параллел равишда давлат томонидан тасдиқланган дунёвий таълим дастурларини ҳам ўқитилиши шарт;
Б) Бу мактабларга қабул қилиш ихтиёрий асосда бўлиши керак, ҳаммани шу мактабда ўқийсан, деб мажбур қилиш мумкин эмас.
В) берилаётган дунёвий таълимнинг даражаси давлат мактабларидаги тегишли синфларнинг таълим дастурига мос келиши керак (орқада ҳам қолиб кетмаслиги керак, илгарилаб-тезлашиб ҳам кетмаслиги керак).
Гарчи ЎР нинг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунига кўра Ўзбекистондай 94 % аҳолиси мусулмон бўлган юртда диний таълим берадиган хусусий мактабларни очиш ноқонуний равишда тақиқланган бўлсада, бу тақиқ юқоридаги халқаро шартноманинг 5-бандига зид, деб ҳисоблайман. Ва ЎР нинг Халқаро шартномалари тўғрисидаги қонун 2-м га кўра бу тақиқ халқаро қонунга зид экани сабабли ҳуқуқий кучга эга эмас, деб ҳисоблайман.
PS: Қонунлар шу. Буёғига қонуний ҳуқуқларингизни қўлга кирита оласизми ёки йўқми ўзимизга боғлиқ: ҳуқуқларимиз учун кураша олиш қобилиятимизга, истагимизга, кучимизга, ғайрат-шижоатимизга ва давлатимизнинг ўзи ваъда берган, имзо қўйган халқаро қонунларига риоя қилиш масъулиятига боғлиқ. Халқимизда бир мақол бор: Даъвогар суст бўлса- қози муттаҳам бўпти.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook
6.4K views07:29
Ochish/sharhlash
2022-08-03 08:40:37 PS: Жаноб Президентнинг танти феъллари борлигини биламиз, бир эриб кетишса, борэ, йиғиштир бунақа товуқ шўрвангни, ўзбек халқининг мўмина онахонларини, муниса аёл-қизларини норози қилаётган бунақа қарорларни ўша жойини бекор қилларинг, деб юборишса керак, деб умид қиламиз. Бу қарорни имзолаш вақтида мазкур ноқонуний бандини жаноб Президент ўқиб ҳам кўрмаган бўлса керак. Имзога олиб кирган амалдор “ҳаммасини текширдик, ҳаммаси қонуний” деб чалғитгани, алдаган бўлса керак. Биз ҳам ўз Президентимиз устидан халқаро судгача бориб, у ерда судлашиб, тортишиб юришни истамас эдик. Лекин Аллоҳнинг розилиги масаласи бандасининг розилигидан устун, деган қарорга келдик. Айниқса, аҳолисининг асосий қисми мусулмон бўлмаган АҚШ, Англия, Германия ва бошқа 100 дан ортиқ давлатда паспортга бемалол ҳижобда расмда тушилмоқда. Ҳаттоки, қўшни Қозоғистонда, Қирғизистонда, энг қизиғи, Россия Федерациясида ҳам паспортга бемалол ҳижобда расмга тушишмоқда. Охирги қальа – бу аҳолисининг 94 % қисми мусулмон бўлган жонажон Ўзбекистон! Яна қанча вақт Конституциянинг 31-моддасини ва халқаро қонунларни ошкора бузасизлар?! Алоооооо.....

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook
6.6K viewsedited  05:40
Ochish/sharhlash
2022-08-03 08:40:37 ҲАҚ ОЛИНУР, БЕРИЛМАС.

АҚШ нинг собиқ Президенти Дональд Трамп лавозимга келиши билан чиқарган қарорининг (6 та араб давлатидан мигрантлар қабул қилишни тақиқлаш тўғрисида эди) ижросини қайсидир бир округ суди томонидан тўхтатиб қўйилган эди. Ва бу қарор ноқонуний экани сабабли охир-оқибат кучга кирмаган эди. Ўшанда роса орзу қилган эдим, қани эди бизда ҳам шунақа адолатли давлат тузуми бўлса, Президентни қарорини бекор қилиш тўғрисида судларга даъво кирита олсак деб (қаноатлантириш бир четда турсин, даъво киритишни ўзи орзу эди). Тасодифни қарангки, бу орзуимни амалга ошишига ишонмасам ҳам, бунга сабабчи бўлмасамда, шунга ўхшаш даъвони судга киритишга азм-шижоат қилган бир мард, тақводор ва ўз Конституциявий ҳуқуқи учун курашга қаттиқ бел боғлаган ўзбек аёлига (нафақа ёшидаги онахонга) адвокатлик қилишимга тўғри келиб қолди. Бу аёл паспортга расмга тушиш вақтида ҳижобни ечишга рози бўлмагани сабабли 2013 йилдан бери паспорт ололмай келмоқда. Унга деярли ҳар куни босим ва қўрқитишлар бўлди, қилмаган таҳдидлари қолмади. Лекин 10 йилдан бери бу босимларнинг ҳаммасига чидаб келмоқда ва ҳижобини ечмади. Натижада 10 йилдан бери паспорти йўқлиги учун нафақа ололмаяпти, маҳалладан моддий ёрдам ололмаяпти, бирон жойга ишга кира олмайди, тадбиркорлик билан шуғуллана олмайди ва бошқа кўплаб ҳуқуқларидан маҳрум ҳолда, моддий ва маънавий қийинчиликларга чидаб яшаб келмоқда. На тирикчилик манбаи бор, на иши бор, на бошқа имконияти. Фақат кучли иймони, кучли тақвоси, ҳаёси, сабр-бардоши, ору-номуси бор. Хайр-эхсонни ҳам қабул қилмайди. Пайғамбаримиз сав нинг авлодлариданман, менга закот ва эҳсон олиш мумкин эмас, деб ўзим бермоқчи бўлган закотни ҳам қабул қилишмади. Бир марта рўмолимни ечсам шу билан кейин бир умр қаерга борсам паспортимни қўлига олган орган ходими “паспортда рўмолиз йўқ экан, ечинг рўмолизни” дейиши аниқ. Ва диний ҳуқуқим ҳар куни поймол қилинади, ундан кўра қийналсам ҳам паспортсиз яшаганим яхши, деб чидаб, лекин ўз ҳуқуқи учун 10 йилдан бери курашиб келмоқда. Мен ҳам бу аёлнинг жасоратига, сабр-бардошига, жидду-жаҳдига қойил қолдим ва миллатимнинг бундай аёллари борлигидан фахрланган ҳолда бу муҳтарама онахонга хурсандчилик билан адвокатлик қилмоқдаман.
Мана шундай бир ўзбек мумина аёли билан биргалашиб жаноб Президентимизнинг паспортга (айди-картага) расмга тушиш вақтида ҳижобни ечишни талаб қилувчи қуйидаги 2 та қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги аризани ЎР Олий судининг 1-босқичида кўриб чиқиш учун киритдик:
1. ЎР Президентининг 22.09.2020 йилдаги №6065-сонли “ЎР да идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига 1-илованинг 17-бандининг тегишли қисмини;
2. ЎР Президентининг 26.12.2018 йилдаги № 4079-сонли “ЎР фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини яратиш ҳамда ЎР биометрик паспорт тизимини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 1-иловаси 40.5- банди “в” пунктининг тегишли қисмини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида.
Агар даъвомиз рад қилинса Конституциявий судга, КС ҳам рад қилса (рад қилиши аниқ менимча, лекин аслида Аллоҳнинг айтгани бўлиши аниқ) унда БМТ нинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасига (инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро судлов органига) ариза киритишгача тайёрмиз.
Аслида бу онахонимиз билан бирга биз аллақачон БМТ нинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасига (Халқаро судга) Тошкент вилоят ИИБ Миграция бўлими ходимларининг паспортга расмга тушиш вақтида ҳижобни ечишга мажбурловчи ҳаракатлари устидан норози бўлиб берган бошқа бир аризамизни киритиб бўлганмиз. Халқаро суд бу аризамизни иш юритувига қабул қилган ва Ўзбекистон Ҳукуматига мазкур аризамиз юзасидан ўз фикрномасини (эътирозлари бўлса агар ўша эътирозларини билдиришини) сўраган. Лекин халқаро судда ишларни кўриб чиқиш бир неча йил давом этишини ҳисобга олиб, кутиб ўтирмасдан, Миграция бўлимларининг ҳижобни ечиш тўғрисидаги талабларига асос бўлиб хизмат қилаётган Президент қарорларининг ўзини ҳам бекор қилишни сўраб судга ариза киритишга мажбур бўлдик.
6.1K views05:40
Ochish/sharhlash
2022-08-02 09:39:05 ЧАЛА ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚ

Халқ таълими вазирлиги ва уларга юқоридан ноқонуний қарорларни чиқариб бераётган Вазирлар маҳкамаси (аслида ҳижобни тақиқлаш ташаббускори ВМ деб ҳисобламайман) ва улардан ҳам юқоридаги ҳижоб душманларига ёки яна ҳам тўғрироғи ҳижобни баҳона қилиб, ҳижоб мавзусидан фойдаланиб, ўзларининг бошқа ноконуний ишларидан (коррупция, давлат корхоналарини семичка пулига хусусийлаштириб олиш, Конституцияга ўзларига керакли бўлган нотўғри қоидаларни киритиб олиш вб) чалғитмоқчи бўлаётганларга, диний ҳуқуқларимизни ўзларига ўйин ва масхарабозлик қуроли қилиб олаётганларга ЖАВОБ:
1. Конституцияни кириш қисмидаги “халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этган қоидалари устунлигини тан олинади” ва 31-м “Барчага виждон эркинлиги кафолатланади” деган қоидаларни, шунингдек, халқаро шартномалардаги қоидалар миллий қонунлардан устундир, деган қоида (ЎР нинг халқаро шартномалари тўғр қонун 2-м) ни Сизлар бош бўлган Ўзбекистон давлати имзолаганми?
2. А) 1966 йилдаги “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт” нинг 18-моддасидаги;
3. Б) 1966 йилдаги “Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт” нинг 13-3-бандидаги;
4. В) 1960 йилдаги “Таълим соҳасидаги дискриминацияга қарши курашиш тўғрисидаги халқаро конвенция” нинг 2 ва 5-бандларидаги;
5. Г) 1981 йилдаги “Диний ва эътиқод соҳасидаги дискриминация ва камситишларнинг барча турларини тугатиш тўғрисидаги халқаро конвенция” нинг бошидан охиригача ҳар бир ҳарфини Ўзбекистон имзолаганми? Тан олганми?
6. “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенция”ни 14-м ва ЎР “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги” қонунини 17-м ни тан оласизларми?
7. Конституциянинг 15-м да Ўзбекистонда мазкур Конституция ва қонунлар устувор, деган жойини ҳам тан оласизларми?
8. Унда нимага ВМ нинг 666-сонли қарорининг 2-иловаси 7-бандини ноқонуний равишда қабул қилгансизлар ва уни ҳалигача бекор қилмаяпсизлар?
9. Нимага бу ноқонуний қарорни отўйини қилиб, дам кучга кирсин дейсизлар, дам кирмасин, дейсизлар, ҳар йили ХТВ чиқиб олиб ноқонуний талабларни ва қоидаларни жорий қилаверади? Рўмолни орқадан ўраш тўғрисидаги қоида юқоридаги қонунларнинг ҳаммасига зидлигини 100 мартага якин чиқишларимда исботлаб беряпманку?! КК бса яна исботлашга тайёрман.
10. Юқоридаги қонунларда миллий эмас, айнан диний ҳуқуқларни бизга ва болаларимизга беришга мажбур эканлигиз аниқ ёзиб қўйилган. Нимага диний ҳуқуқларимизни тан олишни хохламайсиз?
11. Қонунларни бажариш Сизларнинг хохишингизга боғлиқми? Қонун талабини бажаришга мажбур эмасмисиз?
12. Яъни рўмолни қизлар бошининг орқа томонидан ўраши ЧАЛА ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚҚА ўхшайди. Сизлар ўз болангизни ёки неварангизни чала туғилишини хохлайсизми?
13. Агар сиз болангиз ёки неварангиз чала туғилишини хохламасангиз, биз диндорлар ҳам ўзимизнинг қонунлардаги ҳуқуқларимизни чала берилишини эмас, тўлиқ берилишини хохлаймиз. Нафақат хохлаймиз, балки ТАЛАБ ҚИЛАМИЗ! Бу бизнинг қонуний талабимиз.
14. Бизга “меҳрибон ва ғамхўр” давлатимизнинг ИНОЯТИ керак эмас, ИЛТИФОТИ керак эмас: ҚОНУНЛАРНИ БАЖАРИШИ КЕРАК. ХАЛҚАРО ВА МИЛЛИЙ ҚОНУНЛАРДА ЎЗ ЗИММАСИГА ОЛГАН МАЖБУРИЯТЛАРИНИ БАЖАРИШИ КЕРАК!
15. Шуни қачон ва нима қилсак тушунтира оламиз сизларга? Алоооо

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook
4.5K views06:39
Ochish/sharhlash
2022-08-02 09:38:37 Бу диндорларга ҳижоб ўраш ҳуқуқини берсак, эртага бошқасиниям талаб қилади. Улар тўхтамайди, бошқа талабларниям билдиришга давом этади, шариат давлати қуришниям талаб қилади, деганларга (Элтуз ва махсус хизматларнинг троллари бўлмиш ўзини гўёки атеистлар қилиб кўрсатадиган, лекин махсус хизматларнинг хонасида ўтириб олиб, одамларни ахмоқ қилмоқчи бўлаётганларга) ЖАВОБ:
- Биз ЎР Конституцияси ва Ўзбекистон имзолаган халқаро шартномаларда кўрсатилган барча диний ҳуқуқлар ва эркинликларни тўлиқ, охиригача берилишини талаб қиламиз. Яъни ривожланган демократик давлатлардаги каби (АҚШ, Англия, Германия, Туркия, Малайзия, Индонезия вб). Бу ҳуқуқ ва эркинликларимиз чегарасини хорижда яшовчи ва ҳар куни бизга демократиядан, инсон ҳуқуқларидан дарс ўтаётган, оғзини тўлдириб қонун устуворлигидан оғзи оғриб қолгунча гапираётган ЭлТуз ва бошқа “сохта демократ” мухолифатчилар эмас (ҳаммаси ҳам эмас шунқа эмас), айнан қуйидаги халқаро шартномалардан келиб чиқиб аниқланади:
А) 1966 йилдаги “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт” нинг 18-моддасидаги;
Б) 1966 йилдаги “Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт” нинг 13-3-бандидаги;
В) 1960 йилдаги “Таълим соҳасидаги дискриминацияга қарши курашиш тўғрисидаги халқаро конвенция” нинг 2 ва 5-бандларидаги;
Г) 1981 йилдаги “Диний ва эътиқод соҳасидаги дискриминация ва камситишларнинг барча турларини тугатиш тўғрисидаги халқаро конвенция” нинг сочидан тирноғигача, бошидан охиригача ҳар бир ҳарфини айнан ижро қилинишини талаб қиламиз.
Энди бу халқаро шартномаларни ўша “сохта демократ” айрим мухолифатчилар яхшилаб бошидан охиригача ўқиб чиқишсин ва ундан кейин бизга эътирозларини билдиришсин. Озғиларга келган ёки хаёлларига тасодифан келиб қолган ахмоқона фикрлари билан бошимизни оғритишмасин, давлатни ва диндорларни бир-бири билан ярашишига қаршилик қилишмасин. Нимагадир, Элтуз вб ларнинг диний эркинликларга қаршиликлари “столбаниям қамаб келган” айрим махсус хизматларнинг позициялари билан бир хил экани кўриниб қоляпти. Демак, қайндайдир алоқалари бормикан? Иккаласи ҳам (махсус хизматлар ва Элтуз) бир хил фикрни илгари сурмоқда: “бу ўзбек халқига диний эркинликларни бериб бўлмайди, акс ҳолда улар исломий давлат қуриб олади”. Жуда ғалати эмасми бу бир хиллик?

Савол “Элтуз” га : сиз демократия ва инсон ҳуқуқлари тарафдоримисиз? Агар тарафдори бўлсангиз юқоридаги халқаро шартномалардаги диний ҳуқуқларни ўзбек халқига бериш мумкин эмас, дейишингиз сабаби недир? Мабодо, биронта идоранинг буюртмаси эмасму?
PS: юқоридаги халқаро шартномаларга кўра қанақа диний ҳуқуқлар ва эркинликларга эга эканимизни кейинги сонларда бирма-бир баён қилиб чиқаман. Бу ҳуқуқлар рўйхати шунча узунки, Элтуз ва троллар бу рўйхатни тўлиқ ўқиб чиқишса, юраклари ёрилиб кетиши мумкин. Махсус хизматларниям. Аллоҳ сабр берсин уларгаям, бизга ҳам. То бу ҳуқуқларни тўлиқ қўлга киритгунча тўхташ йўқ иншооллоҳ.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook
4.8K views06:38
Ochish/sharhlash
2022-07-26 17:40:54 "ДАВЛАТ ОЛИЙ ТАЪЛИМГА ҲАММАНИНГ БИР ХИЛ ВА ТЎЛИҚ ТЕНГЛИК АСОСИДА ЭРИШМОҒИ (ФОЙДАЛАНИШИ, КИРИШИ) УЧУН ТЕНГ ШАРОИТ (ИМКОНИЯТ) ЯРАТИШ МАЖБУРИЯТИНИ ЎЗ ЗИММАСИГА ОЛАДИ. БУНДА ҲАР БИР ТАЛАБГОР (абитуриент) НИНГ ФАҚАТГИНА ҚОБИЛИЯТИ ҲИСОБГА ОЛИНИШИ КЕРАК ХОЛОС (ижтимоий мавқеи эмас, яъни ота-онасининг қайси касбда ишлаши эмас - қавс ичидаги шархлар меники)". Бу иқтибос Ўзбекистон Парламенти томонидан 30.08.1997 йил куни имзоланган ва кучга кирган "Таълим соҳасида дискриминация (камситиш) ларга қарши курашиш тўғрисидаги" халқаро конвенциянинг 4-модда "а" бандида катта-катта ҳарфлар билан аниқ қилиб ёзиб қўйилган. Биронта истисно ёзилмаган.
2. ЎР Конституциясининг 18-моддасида эса "ЎР да барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ИЖТИМОИЙ МАҚЕИдан қатъий назар, қонун олдида тенгдирлар. Имтиёзлар ФАҚАТ ҚОНУН БИЛАН (қарор ёки фармон билан эмас- шарх меники) белгиланади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт" деб ёзилган.
3. ЎР Жиноят кодексининг 141-моддасига кўра: "Фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, дини, тили, ижтимоий келиб чиқиши ёки ИЖТИМОИЙ МАВҚЕИдан қатъий назар фуқароларнинг ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита бузиш, ёки чеклаш, ёхуд фуқароларга бевосита ёки билвосита афзалликлар бериш" жиноят ҳисобланади ва бунақа имтиёзларни берган мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилиши ШАРТ.
Афсуски, ЎР Вазирлар маҳкамасининг ва бошқа органларнинг турли қарорлари билан Олий ўқув юртларига киришда таможня ходимларининг, ИИВ ходимларининг, махалла раислари ва ходимларининг ва яна санаб тугатиб бўлмас рўйхати узун касб ва лавозим эгаларининг фарзандларига имтиёзлар берилмоқда. Яъни ижтимоий мавқеидан, эгаллаган касби ва лавозимидан келиб чиқиб айрим давлатга хизмат қилувчи органларнинг ходимлари экани нуқтаи назаридан келиб чиқиб имтиёзлар берилмоқдаки, бу Консититуциянинг ва Халқаро конвенциянинг юқоридаги моддаларини бузиш ҳисобланади. Ва жиноят ҳисобланади. Такрор айтаман, Конститиуциянинг 18-м га асосан бунақа имтиёзларни қарор ва фармонлар билан бериш мумкин эмас, фақат қонунлар билан берилиши мумкин холос. Ва парламент ҳам хохлаган вақтда хохлаган касб эгасини фарзандига бунақа имтиёз беришга ҳақли эмас: фақат ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт. Отаси ИИВ да ёки Таможняда, еки Махаллада ёки бошқа органда ишламайдиган оддий фуқароларимизнинг болаларини камситишга нима ҳаққингиз бор???!!! Бу жиноятку?! Фақатгина абитуриентларнинг билими ҳисобга олиниши керак холос ОТМ га қабул қилишда.
PS: Қайси абитуриент ўқишга кира олмаса ва бунда юқоридаги ноқонуний имтиёзлар туфайли қабул сони чегаралангани сабаб, деб ҳисобласа Республика Бош прокуратурасига Виртуал қабулхона (портал) орқали ариза жўнатсин. Ва ўзининг фейсбук, телеграм, твиттер, инстаграм вб ижтимоий тармоқдаги саҳифасига, каналларга бунақа аризаларини эълон қилсин. Агар чора кўрилмаса чора кўрмаган орган мансабдор шахслари жиноятни яширгани учун жиноий жавобгарликка тортилиши аниқ. Ҳозир бўлмаса кейинрок. Лекин жуда кўп вақт кетмайди бунга. Аслида Бош прокуратура бу фармон ва қарорлар Ҳукуматнинг расмий каналида чоп этилиши биланоқ бу қарорларга протест киритиши ва айбдор шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўриши шарт эди. Ўтган бир неча йил давомида бу чоралар кўрилмаётганини ўзи жиноятдир. Бунақа ноқонуний қарорлар эса тиқилиб ётибди. Масалан, ВМ нинг 666-сонли қарори. Ёки бунақа қарорлар тўғрисида ким билса комментларда ёзишлари мумкин. Ҳуқуқий билимларни ошириш биз адвокатларнинг бурчимиздир. Бу тўғрисида менга адвокатлик маслаҳати беришни сўраб мурожаат қилаётганларга умумий қилиб жавоб бердим. Ҳаммага алоҳида жавоб ёза олмаганим учун узр сўрайман.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook
7.5K views14:40
Ochish/sharhlash
2022-07-26 11:52:36 ЖИБ Фарғона вилоят судининг кечаги қарорини блогер Комилжон Абдуллоҳга тегишли қисмини, яъни унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини ўз кучида қолдиришини адолатли бўлди, деб айта олмайман. Суд гарчи Олимжон Ҳайдаров масаласида адолатли қарор чиқарган бўлса ҳам, Комилжонга берилган жазони ҳеч бўлмаганида камайтириши керак эди, деб ҳисоблайман. Аслида биринчи босқич судидаёқ унга қамоқ эмас, жарима қўлланиши мумкин эди. Қамоқ бу охирги чора бўлиши керак. Жарима тўласа ҳам блогерлар ўз хатосидан тўғри хулоса чиқариши мумкин эди. Лекин шуниям айтишим керакки, МЖтК 184 прим(3)-моддадаги 50-100 баравар жарима ҳам ўта юқори. Даалат органи ходимларининг хатолари ёки маъмурий ҳуқуқбузарлиги бир четда турсин, ҳаттоки, жиноят содир қилишса (Жиноят кодекси 146-модда: сайлов ёки референдум ўтказиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 25 бараваргача жарима. 25 баравар ҳам эмас, гача. Ёки ЖК нинг 143-м (телефонда сўзлашувлар вб ёзишмалар сир сақланиши тартибини бузиш) жинояти учун ҳам жарима миқдори базавий иш ҳақининг 25 бараваргача. Оддий маъмурий ҳуқуқбузарлик учун эса 50-100 баравар жарима. Бу ҳам етмаганидек, камига 15 сутка қамоқ эмиш. Ва суднинг айтишича, Комилжоннинг содир қилган ҳуқуқбузарлиги (жиноят эмас) ўта оғир экан ва ўшанчун қамалиши тўғри эмуш. Қонунларимиздаги оддий фуқаро ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир қилса ўта оғир жазолар, давлат амалдори хуқуқбузарлик эмас, ҳаттоки жиноят содир қилса ҳам номига енгил жазолар белгилаш (ёки узр билан қутулиш) амалиётларига чек қўйилиши керак. Большевиклар томонидан 100 йил олдин ташкил қилинган давлат террори уюштириш ва ўз халқини миллонлаб ўлдириб юборса ҳам жазо чораси кўрмасликни оддий ҳол деб билишнинг менталитети (таъсири) халигача давом этмоқда. Ўн миллонлаб одамни репрессия қилган ва сунъий равишда очлик уюштириб ўлдирган Сталин, Дзержинский, Свердлов кабилар қаҳрамонлар ва ўзларини фахрланиб ЧК (чекист) дейишади. Ҳалиям бизда уларни ўрнак деб билишади. Оддий халқ черковни расмга олиб, рўйхатдан ўтганми йўқми деб сўраса, уни 15 суткага қамашади. Бу ўша большевиклар даврининг тушунчасидан қутула олмаётганимиз таъсири. Президент айтдику, олдин давлат, жамият ва охири инсон бўлса, энди буёғига Инсон-жамият-давлат бўлади, деб. Қисқаси, Комилжонни иши бўйича Олий судга кассация берилади. Лекин бу муаммони ҳал қилмайди. Олимжоннинг кеча озодликка чиқарилгани ҳам муаммони ҳал қилмайди. Бу туман (шахар) ИИБ ва ДХХ идоралари ходимлари фуқароларни ноқонуний жавобгарликка тортгани, адвокат билан таъминламагани, уйига дарҳол қўнғироқ қилиш ҳуқуқига тўсқинлик қилгани учун ва бошқа юзлаб, минглаб қонунбузарликлари учун қаттиқ жавобгарликка тортилмас экан, улар бу ишларини давом эттираверади.

PS: Бу судда қатнашганимиз учун мен ва 2 чи адвокат блогерларга бепул ёрдам бердик. Тўпланган пулларга бизни алоқамиз йўқ.
5.2K views08:52
Ochish/sharhlash
2022-07-15 19:54:16 Ким хохласа шу намунадан фойдаланиб, айрим ўзгаришларни киритиб, турли хил идораларга ҳижоб билан боғлиқ аризаларини юборишлари мумкин. Масалан, Конституциявий судга, Президентга ва бошқа идораларга. Агар инглизча ёки русчага таржима қилишса, БМТ нинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига, Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарига ҳам тўғридан-тўғри (маҳаллий суд идораларига мурожаат қилмасдан туриб ҳам) юбориш ҳуқуқига эгадирлар. Айтмоқчи, инглизча вариантини яқинда эълон қилгандим. Яна илова қиламан комментларда.

https://t.me/abduvohidyakubov/565
13.3K views16:54
Ochish/sharhlash