Get Mystery Box with random crypto!

'ДАВЛАТ ОЛИЙ ТАЪЛИМГА ҲАММАНИНГ БИР ХИЛ ВА ТЎЛИҚ ТЕНГЛИК АСОСИ | Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

"ДАВЛАТ ОЛИЙ ТАЪЛИМГА ҲАММАНИНГ БИР ХИЛ ВА ТЎЛИҚ ТЕНГЛИК АСОСИДА ЭРИШМОҒИ (ФОЙДАЛАНИШИ, КИРИШИ) УЧУН ТЕНГ ШАРОИТ (ИМКОНИЯТ) ЯРАТИШ МАЖБУРИЯТИНИ ЎЗ ЗИММАСИГА ОЛАДИ. БУНДА ҲАР БИР ТАЛАБГОР (абитуриент) НИНГ ФАҚАТГИНА ҚОБИЛИЯТИ ҲИСОБГА ОЛИНИШИ КЕРАК ХОЛОС (ижтимоий мавқеи эмас, яъни ота-онасининг қайси касбда ишлаши эмас - қавс ичидаги шархлар меники)". Бу иқтибос Ўзбекистон Парламенти томонидан 30.08.1997 йил куни имзоланган ва кучга кирган "Таълим соҳасида дискриминация (камситиш) ларга қарши курашиш тўғрисидаги" халқаро конвенциянинг 4-модда "а" бандида катта-катта ҳарфлар билан аниқ қилиб ёзиб қўйилган. Биронта истисно ёзилмаган.
2. ЎР Конституциясининг 18-моддасида эса "ЎР да барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ИЖТИМОИЙ МАҚЕИдан қатъий назар, қонун олдида тенгдирлар. Имтиёзлар ФАҚАТ ҚОНУН БИЛАН (қарор ёки фармон билан эмас- шарх меники) белгиланади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт" деб ёзилган.
3. ЎР Жиноят кодексининг 141-моддасига кўра: "Фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, дини, тили, ижтимоий келиб чиқиши ёки ИЖТИМОИЙ МАВҚЕИдан қатъий назар фуқароларнинг ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита бузиш, ёки чеклаш, ёхуд фуқароларга бевосита ёки билвосита афзалликлар бериш" жиноят ҳисобланади ва бунақа имтиёзларни берган мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилиши ШАРТ.
Афсуски, ЎР Вазирлар маҳкамасининг ва бошқа органларнинг турли қарорлари билан Олий ўқув юртларига киришда таможня ходимларининг, ИИВ ходимларининг, махалла раислари ва ходимларининг ва яна санаб тугатиб бўлмас рўйхати узун касб ва лавозим эгаларининг фарзандларига имтиёзлар берилмоқда. Яъни ижтимоий мавқеидан, эгаллаган касби ва лавозимидан келиб чиқиб айрим давлатга хизмат қилувчи органларнинг ходимлари экани нуқтаи назаридан келиб чиқиб имтиёзлар берилмоқдаки, бу Консититуциянинг ва Халқаро конвенциянинг юқоридаги моддаларини бузиш ҳисобланади. Ва жиноят ҳисобланади. Такрор айтаман, Конститиуциянинг 18-м га асосан бунақа имтиёзларни қарор ва фармонлар билан бериш мумкин эмас, фақат қонунлар билан берилиши мумкин холос. Ва парламент ҳам хохлаган вақтда хохлаган касб эгасини фарзандига бунақа имтиёз беришга ҳақли эмас: фақат ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт. Отаси ИИВ да ёки Таможняда, еки Махаллада ёки бошқа органда ишламайдиган оддий фуқароларимизнинг болаларини камситишга нима ҳаққингиз бор???!!! Бу жиноятку?! Фақатгина абитуриентларнинг билими ҳисобга олиниши керак холос ОТМ га қабул қилишда.
PS: Қайси абитуриент ўқишга кира олмаса ва бунда юқоридаги ноқонуний имтиёзлар туфайли қабул сони чегаралангани сабаб, деб ҳисобласа Республика Бош прокуратурасига Виртуал қабулхона (портал) орқали ариза жўнатсин. Ва ўзининг фейсбук, телеграм, твиттер, инстаграм вб ижтимоий тармоқдаги саҳифасига, каналларга бунақа аризаларини эълон қилсин. Агар чора кўрилмаса чора кўрмаган орган мансабдор шахслари жиноятни яширгани учун жиноий жавобгарликка тортилиши аниқ. Ҳозир бўлмаса кейинрок. Лекин жуда кўп вақт кетмайди бунга. Аслида Бош прокуратура бу фармон ва қарорлар Ҳукуматнинг расмий каналида чоп этилиши биланоқ бу қарорларга протест киритиши ва айбдор шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўриши шарт эди. Ўтган бир неча йил давомида бу чоралар кўрилмаётганини ўзи жиноятдир. Бунақа ноқонуний қарорлар эса тиқилиб ётибди. Масалан, ВМ нинг 666-сонли қарори. Ёки бунақа қарорлар тўғрисида ким билса комментларда ёзишлари мумкин. Ҳуқуқий билимларни ошириш биз адвокатларнинг бурчимиздир. Бу тўғрисида менга адвокатлик маслаҳати беришни сўраб мурожаат қилаётганларга умумий қилиб жавоб бердим. Ҳаммага алоҳида жавоб ёза олмаганим учун узр сўрайман.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook