Get Mystery Box with random crypto!

Бу диндорларга ҳижоб ўраш ҳуқуқини берсак, эртага бошқасиниям | Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Бу диндорларга ҳижоб ўраш ҳуқуқини берсак, эртага бошқасиниям талаб қилади. Улар тўхтамайди, бошқа талабларниям билдиришга давом этади, шариат давлати қуришниям талаб қилади, деганларга (Элтуз ва махсус хизматларнинг троллари бўлмиш ўзини гўёки атеистлар қилиб кўрсатадиган, лекин махсус хизматларнинг хонасида ўтириб олиб, одамларни ахмоқ қилмоқчи бўлаётганларга) ЖАВОБ:
- Биз ЎР Конституцияси ва Ўзбекистон имзолаган халқаро шартномаларда кўрсатилган барча диний ҳуқуқлар ва эркинликларни тўлиқ, охиригача берилишини талаб қиламиз. Яъни ривожланган демократик давлатлардаги каби (АҚШ, Англия, Германия, Туркия, Малайзия, Индонезия вб). Бу ҳуқуқ ва эркинликларимиз чегарасини хорижда яшовчи ва ҳар куни бизга демократиядан, инсон ҳуқуқларидан дарс ўтаётган, оғзини тўлдириб қонун устуворлигидан оғзи оғриб қолгунча гапираётган ЭлТуз ва бошқа “сохта демократ” мухолифатчилар эмас (ҳаммаси ҳам эмас шунқа эмас), айнан қуйидаги халқаро шартномалардан келиб чиқиб аниқланади:
А) 1966 йилдаги “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт” нинг 18-моддасидаги;
Б) 1966 йилдаги “Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт” нинг 13-3-бандидаги;
В) 1960 йилдаги “Таълим соҳасидаги дискриминацияга қарши курашиш тўғрисидаги халқаро конвенция” нинг 2 ва 5-бандларидаги;
Г) 1981 йилдаги “Диний ва эътиқод соҳасидаги дискриминация ва камситишларнинг барча турларини тугатиш тўғрисидаги халқаро конвенция” нинг сочидан тирноғигача, бошидан охиригача ҳар бир ҳарфини айнан ижро қилинишини талаб қиламиз.
Энди бу халқаро шартномаларни ўша “сохта демократ” айрим мухолифатчилар яхшилаб бошидан охиригача ўқиб чиқишсин ва ундан кейин бизга эътирозларини билдиришсин. Озғиларга келган ёки хаёлларига тасодифан келиб қолган ахмоқона фикрлари билан бошимизни оғритишмасин, давлатни ва диндорларни бир-бири билан ярашишига қаршилик қилишмасин. Нимагадир, Элтуз вб ларнинг диний эркинликларга қаршиликлари “столбаниям қамаб келган” айрим махсус хизматларнинг позициялари билан бир хил экани кўриниб қоляпти. Демак, қайндайдир алоқалари бормикан? Иккаласи ҳам (махсус хизматлар ва Элтуз) бир хил фикрни илгари сурмоқда: “бу ўзбек халқига диний эркинликларни бериб бўлмайди, акс ҳолда улар исломий давлат қуриб олади”. Жуда ғалати эмасми бу бир хиллик?

Савол “Элтуз” га : сиз демократия ва инсон ҳуқуқлари тарафдоримисиз? Агар тарафдори бўлсангиз юқоридаги халқаро шартномалардаги диний ҳуқуқларни ўзбек халқига бериш мумкин эмас, дейишингиз сабаби недир? Мабодо, биронта идоранинг буюртмаси эмасму?
PS: юқоридаги халқаро шартномаларга кўра қанақа диний ҳуқуқлар ва эркинликларга эга эканимизни кейинги сонларда бирма-бир баён қилиб чиқаман. Бу ҳуқуқлар рўйхати шунча узунки, Элтуз ва троллар бу рўйхатни тўлиқ ўқиб чиқишса, юраклари ёрилиб кетиши мумкин. Махсус хизматларниям. Аллоҳ сабр берсин уларгаям, бизга ҳам. То бу ҳуқуқларни тўлиқ қўлга киритгунча тўхташ йўқ иншооллоҳ.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook