Get Mystery Box with random crypto!

ЧАЛА ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚ Халқ таълими вазирлиги ва улар | Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

ЧАЛА ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚ

Халқ таълими вазирлиги ва уларга юқоридан ноқонуний қарорларни чиқариб бераётган Вазирлар маҳкамаси (аслида ҳижобни тақиқлаш ташаббускори ВМ деб ҳисобламайман) ва улардан ҳам юқоридаги ҳижоб душманларига ёки яна ҳам тўғрироғи ҳижобни баҳона қилиб, ҳижоб мавзусидан фойдаланиб, ўзларининг бошқа ноконуний ишларидан (коррупция, давлат корхоналарини семичка пулига хусусийлаштириб олиш, Конституцияга ўзларига керакли бўлган нотўғри қоидаларни киритиб олиш вб) чалғитмоқчи бўлаётганларга, диний ҳуқуқларимизни ўзларига ўйин ва масхарабозлик қуроли қилиб олаётганларга ЖАВОБ:
1. Конституцияни кириш қисмидаги “халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этган қоидалари устунлигини тан олинади” ва 31-м “Барчага виждон эркинлиги кафолатланади” деган қоидаларни, шунингдек, халқаро шартномалардаги қоидалар миллий қонунлардан устундир, деган қоида (ЎР нинг халқаро шартномалари тўғр қонун 2-м) ни Сизлар бош бўлган Ўзбекистон давлати имзолаганми?
2. А) 1966 йилдаги “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт” нинг 18-моддасидаги;
3. Б) 1966 йилдаги “Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт” нинг 13-3-бандидаги;
4. В) 1960 йилдаги “Таълим соҳасидаги дискриминацияга қарши курашиш тўғрисидаги халқаро конвенция” нинг 2 ва 5-бандларидаги;
5. Г) 1981 йилдаги “Диний ва эътиқод соҳасидаги дискриминация ва камситишларнинг барча турларини тугатиш тўғрисидаги халқаро конвенция” нинг бошидан охиригача ҳар бир ҳарфини Ўзбекистон имзолаганми? Тан олганми?
6. “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенция”ни 14-м ва ЎР “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги” қонунини 17-м ни тан оласизларми?
7. Конституциянинг 15-м да Ўзбекистонда мазкур Конституция ва қонунлар устувор, деган жойини ҳам тан оласизларми?
8. Унда нимага ВМ нинг 666-сонли қарорининг 2-иловаси 7-бандини ноқонуний равишда қабул қилгансизлар ва уни ҳалигача бекор қилмаяпсизлар?
9. Нимага бу ноқонуний қарорни отўйини қилиб, дам кучга кирсин дейсизлар, дам кирмасин, дейсизлар, ҳар йили ХТВ чиқиб олиб ноқонуний талабларни ва қоидаларни жорий қилаверади? Рўмолни орқадан ўраш тўғрисидаги қоида юқоридаги қонунларнинг ҳаммасига зидлигини 100 мартага якин чиқишларимда исботлаб беряпманку?! КК бса яна исботлашга тайёрман.
10. Юқоридаги қонунларда миллий эмас, айнан диний ҳуқуқларни бизга ва болаларимизга беришга мажбур эканлигиз аниқ ёзиб қўйилган. Нимага диний ҳуқуқларимизни тан олишни хохламайсиз?
11. Қонунларни бажариш Сизларнинг хохишингизга боғлиқми? Қонун талабини бажаришга мажбур эмасмисиз?
12. Яъни рўмолни қизлар бошининг орқа томонидан ўраши ЧАЛА ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚҚА ўхшайди. Сизлар ўз болангизни ёки неварангизни чала туғилишини хохлайсизми?
13. Агар сиз болангиз ёки неварангиз чала туғилишини хохламасангиз, биз диндорлар ҳам ўзимизнинг қонунлардаги ҳуқуқларимизни чала берилишини эмас, тўлиқ берилишини хохлаймиз. Нафақат хохлаймиз, балки ТАЛАБ ҚИЛАМИЗ! Бу бизнинг қонуний талабимиз.
14. Бизга “меҳрибон ва ғамхўр” давлатимизнинг ИНОЯТИ керак эмас, ИЛТИФОТИ керак эмас: ҚОНУНЛАРНИ БАЖАРИШИ КЕРАК. ХАЛҚАРО ВА МИЛЛИЙ ҚОНУНЛАРДА ЎЗ ЗИММАСИГА ОЛГАН МАЖБУРИЯТЛАРИНИ БАЖАРИШИ КЕРАК!
15. Шуни қачон ва нима қилсак тушунтира оламиз сизларга? Алоооо

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook