Get Mystery Box with random crypto!

PS: Жаноб Президентнинг танти феъллари борлигини биламиз, бир | Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

PS: Жаноб Президентнинг танти феъллари борлигини биламиз, бир эриб кетишса, борэ, йиғиштир бунақа товуқ шўрвангни, ўзбек халқининг мўмина онахонларини, муниса аёл-қизларини норози қилаётган бунақа қарорларни ўша жойини бекор қилларинг, деб юборишса керак, деб умид қиламиз. Бу қарорни имзолаш вақтида мазкур ноқонуний бандини жаноб Президент ўқиб ҳам кўрмаган бўлса керак. Имзога олиб кирган амалдор “ҳаммасини текширдик, ҳаммаси қонуний” деб чалғитгани, алдаган бўлса керак. Биз ҳам ўз Президентимиз устидан халқаро судгача бориб, у ерда судлашиб, тортишиб юришни истамас эдик. Лекин Аллоҳнинг розилиги масаласи бандасининг розилигидан устун, деган қарорга келдик. Айниқса, аҳолисининг асосий қисми мусулмон бўлмаган АҚШ, Англия, Германия ва бошқа 100 дан ортиқ давлатда паспортга бемалол ҳижобда расмда тушилмоқда. Ҳаттоки, қўшни Қозоғистонда, Қирғизистонда, энг қизиғи, Россия Федерациясида ҳам паспортга бемалол ҳижобда расмга тушишмоқда. Охирги қальа – бу аҳолисининг 94 % қисми мусулмон бўлган жонажон Ўзбекистон! Яна қанча вақт Конституциянинг 31-моддасини ва халқаро қонунларни ошкора бузасизлар?! Алоооооо.....

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook