Get Mystery Box with random crypto!

ЖИБ Фарғона вилоят судининг кечаги қарорини блогер Комилжон А | Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

ЖИБ Фарғона вилоят судининг кечаги қарорини блогер Комилжон Абдуллоҳга тегишли қисмини, яъни унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини ўз кучида қолдиришини адолатли бўлди, деб айта олмайман. Суд гарчи Олимжон Ҳайдаров масаласида адолатли қарор чиқарган бўлса ҳам, Комилжонга берилган жазони ҳеч бўлмаганида камайтириши керак эди, деб ҳисоблайман. Аслида биринчи босқич судидаёқ унга қамоқ эмас, жарима қўлланиши мумкин эди. Қамоқ бу охирги чора бўлиши керак. Жарима тўласа ҳам блогерлар ўз хатосидан тўғри хулоса чиқариши мумкин эди. Лекин шуниям айтишим керакки, МЖтК 184 прим(3)-моддадаги 50-100 баравар жарима ҳам ўта юқори. Даалат органи ходимларининг хатолари ёки маъмурий ҳуқуқбузарлиги бир четда турсин, ҳаттоки, жиноят содир қилишса (Жиноят кодекси 146-модда: сайлов ёки референдум ўтказиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 25 бараваргача жарима. 25 баравар ҳам эмас, гача. Ёки ЖК нинг 143-м (телефонда сўзлашувлар вб ёзишмалар сир сақланиши тартибини бузиш) жинояти учун ҳам жарима миқдори базавий иш ҳақининг 25 бараваргача. Оддий маъмурий ҳуқуқбузарлик учун эса 50-100 баравар жарима. Бу ҳам етмаганидек, камига 15 сутка қамоқ эмиш. Ва суднинг айтишича, Комилжоннинг содир қилган ҳуқуқбузарлиги (жиноят эмас) ўта оғир экан ва ўшанчун қамалиши тўғри эмуш. Қонунларимиздаги оддий фуқаро ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир қилса ўта оғир жазолар, давлат амалдори хуқуқбузарлик эмас, ҳаттоки жиноят содир қилса ҳам номига енгил жазолар белгилаш (ёки узр билан қутулиш) амалиётларига чек қўйилиши керак. Большевиклар томонидан 100 йил олдин ташкил қилинган давлат террори уюштириш ва ўз халқини миллонлаб ўлдириб юборса ҳам жазо чораси кўрмасликни оддий ҳол деб билишнинг менталитети (таъсири) халигача давом этмоқда. Ўн миллонлаб одамни репрессия қилган ва сунъий равишда очлик уюштириб ўлдирган Сталин, Дзержинский, Свердлов кабилар қаҳрамонлар ва ўзларини фахрланиб ЧК (чекист) дейишади. Ҳалиям бизда уларни ўрнак деб билишади. Оддий халқ черковни расмга олиб, рўйхатдан ўтганми йўқми деб сўраса, уни 15 суткага қамашади. Бу ўша большевиклар даврининг тушунчасидан қутула олмаётганимиз таъсири. Президент айтдику, олдин давлат, жамият ва охири инсон бўлса, энди буёғига Инсон-жамият-давлат бўлади, деб. Қисқаси, Комилжонни иши бўйича Олий судга кассация берилади. Лекин бу муаммони ҳал қилмайди. Олимжоннинг кеча озодликка чиқарилгани ҳам муаммони ҳал қилмайди. Бу туман (шахар) ИИБ ва ДХХ идоралари ходимлари фуқароларни ноқонуний жавобгарликка тортгани, адвокат билан таъминламагани, уйига дарҳол қўнғироқ қилиш ҳуқуқига тўсқинлик қилгани учун ва бошқа юзлаб, минглаб қонунбузарликлари учун қаттиқ жавобгарликка тортилмас экан, улар бу ишларини давом эттираверади.

PS: Бу судда қатнашганимиз учун мен ва 2 чи адвокат блогерларга бепул ёрдам бердик. Тўпланган пулларга бизни алоқамиз йўқ.