Get Mystery Box with random crypto!

Қуйидаги 2 та саволга жавоб бера олмаган эдим. Энди фурсатим б | Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Қуйидаги 2 та саволга жавоб бера олмаган эдим. Энди фурсатим бўлди:
1. Қизлар ва ўғил болаларни алоҳида ўқитадиган мактаблар очиш ёки мактабнинг ичидаги айрим синфларда бу тартибга риоя қилиш мумкинми?
ЖАВОБ: Бу тартиб биронта қонун ҳужжатида тақиқланмаган. Мабодо ўзларини қонундан устун деб билувчи қарорларини чиқарадиган идоралар шунақа қарор чиқарган тақдирда ҳам бу Ўзбекистон 1997 йил 30 август куни имзолаган ҳужжатга зид бўлади. Бу ҳужжатнинг номи 1960 й 15 декабрда тасдиқланган БМТ нинг “Таълим соҳасидаги дискриминацияга қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенцияси”дир. Мазкур ҳужжатнинг 5 “а”-бандига кўра бир мактабнинг ичидаги турли хил синфларда қизлар ва ўғил болаларни алоҳида ўқитишга рухсат берилади. Буни тақиқлашга давлатнинг ҳаққи йўқ. Лекин бир хил таълим дастури асосида дарслар ўтиш, ўқитувчиларнинг малакаси бир хил бўлиши, бино ва дастгоҳлар таъминоти бир хил бўлиши шартига риоя қилиш керак бўлади. ЎР нинг “Халқаро шартномалари тўғрисида”ги қонуни 2-м га асосан Ўзбекистоннинг ички қонунлари Ўзбекистон имзолаган халқаро қонунлар (яъни халқаро шартномалар) га зид келса, халқаро қонунлар (шартномалар) устун кучга эга бўлади.
2. Диний таълим берувчи мактаблар очишга ҳаққимиз борми?
ЖАВОБ: Юқорида кўрсатилган “Таълим соҳасидаги дискриминацияга қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенция”нинг 5 “b”-бандига кўра: диний таълим бериш билан шуғулланадиган хусусий, жамоатчилик асосидаги ва бошқа мулкчилик шаклидаги мактабларни очишга рухсат берилган. Буни давлатимиз тақиқлашга ҳаққи йўқ. Фақат қуйидаги шартларга риоя қилиниши керак:
А) Бу мактабларда диний таълим билан биргаликда, параллел равишда давлат томонидан тасдиқланган дунёвий таълим дастурларини ҳам ўқитилиши шарт;
Б) Бу мактабларга қабул қилиш ихтиёрий асосда бўлиши керак, ҳаммани шу мактабда ўқийсан, деб мажбур қилиш мумкин эмас.
В) берилаётган дунёвий таълимнинг даражаси давлат мактабларидаги тегишли синфларнинг таълим дастурига мос келиши керак (орқада ҳам қолиб кетмаслиги керак, илгарилаб-тезлашиб ҳам кетмаслиги керак).
Гарчи ЎР нинг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунига кўра Ўзбекистондай 94 % аҳолиси мусулмон бўлган юртда диний таълим берадиган хусусий мактабларни очиш ноқонуний равишда тақиқланган бўлсада, бу тақиқ юқоридаги халқаро шартноманинг 5-бандига зид, деб ҳисоблайман. Ва ЎР нинг Халқаро шартномалари тўғрисидаги қонун 2-м га кўра бу тақиқ халқаро қонунга зид экани сабабли ҳуқуқий кучга эга эмас, деб ҳисоблайман.
PS: Қонунлар шу. Буёғига қонуний ҳуқуқларингизни қўлга кирита оласизми ёки йўқми ўзимизга боғлиқ: ҳуқуқларимиз учун кураша олиш қобилиятимизга, истагимизга, кучимизга, ғайрат-шижоатимизга ва давлатимизнинг ўзи ваъда берган, имзо қўйган халқаро қонунларига риоя қилиш масъулиятига боғлиқ. Халқимизда бир мақол бор: Даъвогар суст бўлса- қози муттаҳам бўпти.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook