Get Mystery Box with random crypto!

Жаноб Президент ва бошқа давлат амалдорлари! Қорақалпоғистонд | Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Жаноб Президент ва бошқа давлат амалдорлари!
Қорақалпоғистондаги воқеалар билан овора бб қолиб, бизни мазкур талабимизга жавоб беришга вақтларингиз бўлмади шекилли.
Жаноб Президент, Нукусдаги йиғилишда "Норози экансизлар нимага менга тел қилмайсизлар, телефоним борку сизларда. Халқ норози бўлса биз керак бўлса Конституцияни ўзгартирмаймиз" дедингиз. Сиз раҳбарлик қилаётган Ўзбекистон деган давлатдаги аҳолининг Ислом динига риоя қилиб яшайман деган ва яшаётган жуда кўп қисми диний таълимнинг ўта чеклаб юборилганидан норози бўлишяпти. Лекин Сизга телефон қила олишмаяпти. Чунки телефон рақамингиз бизда йўқ. Ўшанчун, такроран Фейсбук орқали Сизга мурожаат қиляпмизки, бу нечанчи мурожаатимиз эканини санаб саноғидан адашиб кетдик. Ўшанчун:

1. ЎР Конституциясининг 92-моддасидаги Президент қасамёдининг "Конституцияга ва қонунларга ҚАТЪИЙ РИОЯ ЭТИШГА, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга" деган қисмидан келиб чиқиб;
2. Конституциянинг Муқаддимасидаги "халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олинади" деган кафолатни амалда бажариш лозим эканидан келиб чиқиб;
3. Конституциянинг 31-м даги "ҲАММА учун виждон эркинлиги кафолатланади" деган қоидасини амалда бажариш лозимлигидан келиб чиқиб;
4. "ЎР нинг Халқаро шартномалари тўғрисида"ги қонуни 2-моддасидаги "халқаро шартномаларнинг миллий қонунлардан устун экани" тўғрисидаги қоидаси талабини бажариш лозимлигидан келиб чиқиб;
5. Ўзбекистон 1997 йил 30 август куни ратификация қилган "Диний ва эътиқод асосли дискриминация ва камситишларнинг барча турларини тугатиш тўғрисидаги халқаро Декларация" нинг 1-8-моддаларидаги ЎР давлати ўз зиммасига олган қуйидаги мажбуриятларни бажарилишини таъминлашингизни ТАКРОРАН сўраймиз. Жумладан:

А) Юқоридаги Халқаро Декларация ва Пактларга асосан ҳар бир инсон диний таълим олиш ҳуқуқига эга экани сабабли ЎР нинг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонуни" дан "диний таълим муассасалари фақатгина диний ташкилотларга ходим етиштириш учун очилади холос" деган ноқонуний қоидани чиқариб ташлаш тўғрисида топшириқ ва тавсия беришингизни. Унга қадар эса БУ ЙИЛДАН БОШЛАБ (жорий 2022-2023 ўқув йилидан) ҳар бир вилоят марказига ва Қўқон шаҳрига (олдин бу ерда мадраса бўлган) биттадан ўғил ва қиз болалар учун диний мадраса (ўрта махсус диний таълим муассасаси), яна 2 та олий маъҳад очиш тўғрисида ёки қабул ўринлари сонини жиддий миқдорда ошириш тўғрисида Ўзбекистон Мусулмонлари диний идораси раисига тавсия-топшириқ беришингизни (маблағни мусулмонлар ўзлари тўплашади);
Б) Чунки аҳолисининг 94 % қисми мусулмон бўлган 35 млн киши яшайдиган давлатда 2 дона Ислом олий маъҳади бор, уларга ҳар йили 20-30 нафар йигитлар ва 10 (ўн, десять, ten) нафар қизлар қабул қилинади холос. Бу аҳоли сонига нисбатан 0,0001 % холос.
В) Йигитлар учун диний мадрасалар ҳам 8 дона холос ва уларга қабул сони 20 нафардан. Бу аҳоли сонига нисбатан 0,001 %;
Г) Қизлар учун мадрасалар сони эса 2 дона (икки, два, Two) ва қабул сони ҳар бирига 20 нафардан холос. Бу аҳоли сонига нисбатан 0,0001% холос;
Д) Камига яна бу йилдан бошлаб мадрасаларга қабул вақтида Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ишлайдиганларнинг фарзандларига алоҳида имтиёз жорий қилинибди. Ўзи имтиёз берилмаган тоифа шу диний идора ходимлари қолган эди. Бунақа имтиёзларни ЎР Конституциясининг 18-моддасига кўра фақат қонун чиқариш орқали бериш мумкинлиги кўрсатилган. Барча ўқув юртларига ҳам айрим касб эгаларини фарзандларига имтиёзлар берилиши, оддий фуқароларнинг фарзандларига эса қабул сони ва шартларини қийинлаштириб юбориш Конституцияга зид-ку?! Бунақа имтиёзларни бериш Ўзбекистон имзолаган "Таълим соҳасида дискриминацияга қарши кураш тўғр халқаро конвенция" нинг 4 "а" -бандига зид-ку?!
Е) БМТ нинг "Таълим соҳасида дискриминацияга қарши кураш тўғр халқаро конвенцияси"ни 5 "a"- бандига кўра диний ва дунёвий таълимни бирга қўшиб ўқитадиган хусусий диний мактаблар очиш ҳуқуқимиз бор. Лекин амалдаги қонунга кўра буни ноқонуний равишда тақиқлаб қўйилганки, бу яна халқаро қонунларга ЗИД.