Get Mystery Box with random crypto!

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Telegram kanalining logotibi abduvohidyakubov — Бизнес-адвокат | Biznes-advokat Б
Telegram kanalining logotibi abduvohidyakubov — Бизнес-адвокат | Biznes-advokat
Kanal manzili: @abduvohidyakubov
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 5.93K
Kanalning ta’rifi

Каналда бизнес ва иқтисодга доир мақолалар, таҳлиллар, қиёслар, статистикалар бериб борилади.
Бундан бошқа шу номдаги канал ва гуруҳларга алоқамиз йўқ.
Мурожаат юбориш: @yakubov_abduvohid_murojaat_bot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-07-15 19:54:15 Диний ҳуқуқ (ҳижоб) ни чеклаш зарурияти пайдо бўлса ҚОНУН ЧИҚАРУВЧИ бу чекловни амалга ошириш сабаблари мазкур қонунни кириш қисмида асослаб берилиши лозим. Ҳукумат қарори билан эса диний ҳуқуқларни умуман чеклаш мумкин эмас, фақат Олий мажлис – парламент томонидан қонун чиқариш ёки қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш йўли билан чекланиши мумкин холос. Ва бу қонунда чеклаш сабаблари 5 та шарт доирасидан четга чиқиб кетмаслиги, яъни кенг шархлаб юборилмаслиги лозим: мактаб ўқувчисининг бошига ҳижоб ўраб ўқишга келиши қайси жамоат хавфсизлигига, қайси жамоат тартибига, қайси жамоат ахлоқига, қайси жамоат саломатлигига қандай зарар етказаётгани ҳолатлари илмий ва бошқа асослар билан исботланган бўлиши лозим.
3. Вазирлар маҳкамасининг юқоридаги 666-сонли қарори тегишли бандидаги ҳижобга нисбатан бўлган тақиқ эса Парламент томонидан чиқарилмаган, қонун кучига эга эмас, 5 та асоснинг биронтаси тўғри келмайдиган баҳона билан асосланган. Яъни Ўзбекистоннинг кўп миллатли ва кўп конфессияли экани диний ҳуқуқларни чеклашга асос ҳисобланмайди. Ёки таълимнинг дунёвий характерга эга экани ҳам 5 та асоснинг биронтасига тўғри келмайди: дунёвий асосли таълим тизимида ҳам диний ҳуқуқларга риоя қилиниши керак, агар 5 та ҳолатда кўрсатилган хавф пайдо бўлмаса. Диний ҳуқуқларга фақат диний мактабларда риоя қилинади, дунёвий мактабларда риоя қилинмайди, деган қоида биронта миллий ёки халқаро қонунда кўрсатилмаган. Қонунларда кўрсатилмаган тақиқни эса қонуности ҳужжати билан жорий қилиниши мумкин эмас.
4. ЎР нинг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги” қонуни 17-моддасидаги “Бола виждон ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга” деган қоида фақат диний мактаблар учун тегишли деб ёзилмаган. Барча жойларда, нафақат мактабда, балки кўчада, уйда, ишхоналарда, паркларда, дам олиш зоналарида, шифохоналарда ва ҳоказо. Қонундаги қоидани қонуности акти билан ўзгартириш, торайтириш ёки чеклаш мумкин эмас.
5. “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро Корнвенция” нинг 14-м да ҳам бу айнан шу қоида ёзилган. Мазкур конвенциянинг ва қонунинг 3-моддасида туғилгандан бошлаб то 18 ёшга тўлгунча бўлган ҳар бир инсон боладир, деб ёзилган.
Вазирлар маҳкамасининг мазкур қарорида кўрсатилган тақиқ 2018-2019-йиллар давомида амал қилди ва қиз болаларнинг мактабларга ҳижобда ўқишларига рухсат берилмади. 2019 йилнинг июн ойида бу қарорнинг ижроси 2024 йилга қадар кечиктирилди. Лекин 2022 йил 19 майдаги қарор билан бу кечиктириш бекор қилинди ва қарорни ижро қилиш ишлари яна оммавий равишда бошлаб юборилди. Аслида мазкур қарор чиқарилган кундан бошлаб кўп мактабларда ижро қилиб келинмоқда, қизларнинг ҳижоб ўрашларига қаршиликлар ва босим ўтказишлар давом этмоқда, тўхтагани йўқ. Ўқитувчилар ота-оналарни мактабга чақиришмоқда ва 1 сентябрдан бошлаб мактаб формасида келишни, ҳижоб ўрамасликни талаб қилишмоқда. Бу ҳолат эса юқоридаги миллий ва халқаро қонунларнинг талабларига зиддир.
Юқоридагиларга кўра ҳамда ЎР МСИЮТК нинг 4,5,26,27,28,30,128,179-моддаларига асосланган ҳолда

СЎРАЙМАН:

1. ЎР Вазирлар маҳкамасининг 15.08.2018 й кунги № 666-сонли “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорининг 2-иловасидаги “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги” Низомнинг 7-бандидаги 1 ва 2-хатбошиларини ҳақиқий эмас деб топишингизни;
2. Суд ажрим ва қарорларини менга ва адвокатимнинг кўрсатилган манзилига юборишингизни.

Илова:
1. ЎР Вазирлар маҳкамасининг 15.08.2018 й кунги № 666-сонли қарори ва 2-иловаси.
2. Менинг ID-картам (ёки паспортим) нусхаси.
3. Қизимнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси.
4. Ариза нусхаси жавобгарга ва 3-чи шахсга юборилгани тўғрисида ҳужжат.
5. Давлат божи ва почта харажати тўлангани тўғрисидаги ҳужжат.

Аризачи: _________________________
14 июл 2022 йил

PS: юқоридаги аризани намуна кўринишига келтириб эълон қилдим.
11.7K views16:54
Ochish/sharhlash
2022-07-15 19:54:15 Вазирлар маҳкамасининг № 666-сонли қарори тегишли бандини (ҳижобни тақиқлаш тўғрисидаги) бекор қилиш тўғрисида қуйидаги мазмундаги ариза ЎР Олий судига 1-босқичда кўриб чиқиш учун киритилди (кўпам хурсанд бўлманглар, рад қилиниши аниқ. Лекин ўша рад жавоби керак бизга):

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИГА

Аризачи: Адвокат Якубов Абдувохид Абдукаххоровичдан
Манзил: -----------------------------------
Жавобгар: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси
Манзили: Тошкент шаҳар, Ҳукумат уйи, Мустақиллик майдони, 5-уй. Т: (71) 139 82 95, (71) 139 86 76
Веб-сайт: www.gov.uz

АРИЗА

Вазирлар маҳкамасининг 15.08.2018 йилдаги № 666-сонли қарори 2-Иловасидаги Низомнинг 7-бандини тегишли қисмини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида

Мен ___________ Ўзбекистон Республикаси фуқаросиман. Қизим ______ фалончи __ йил куни туғилган, ҳозирда Тошкент шахар (ёки фалон вилоят) ____ туманидаги __-ўрта умумтаълим мактабида __-синфда ўқийди.
ЎР Вазирлар маҳкамасининг 15.08.2018 й кунги № 666-сонли “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорининг 2-иловасидаги “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги” Низомнинг 7-банди биринчи ва иккинчи хатбошиларида қуйидаги сўзлар ёзилган:
“Ўқувчилар таълим муассасаси биноси ичида бош кийимсиз юришлари лозим.
ЎР да аҳоли турли миллат ва диний конфессиялар вакилларидан иборатлиги ҳамда мажбурий умумий ўрта таълим дунёвий характерга эгалиги муносабати билан ўқувчиларнинг мактаб формасига турли дин ва конфессиялар ҳамда турли субмаданиятларга мансубликни акс эттирувчи элементларни (ҳижоб, кипа, кашая, хоч ва бошқалар) қўшишга йўл қўйилмайди”.
Мазкур қоида (тақиқ) менинг ва қизимнинг диний ҳуқуқ ва эркинликларимизни бузиш ҳисобланади. Чунки :
1. “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисидаги қонуни” 2-моддасида “Агар ЎР нинг миллий қонун ҳужжатларидаги қоидалар ЎР имзолаган халқаро шартномалардаги қоидаларга зид келса халқаро шартномадаги қоидалар устун кучга эга бўлади” деб кўрсатилган.
2. ЎР томонидан 1992 йилда ратификация қилинган, БМТ аъзолари бўлмиш давлатлар томонидан 1989 й да қабул қилинган “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро Конвенция” нинг 14-моддасига кўра “Ҳар бир бола ўзи истаган динига эркин эътиқод қилиш ҳуқуқига эга”.
3. ЎР нинг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуни 17-м га кўра “Ҳар бир бола ўзи истаган динига эътиқод қилиш ҳуқуқига эга”.
4. ЎР томонидан 1996 й ратификация қилинган, БМТ аъзолари томонидан 1966 й қабул қилинган “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт” нинг 18-модда 4-қисмида “Ушбу пактда иштирок этувчи давлатлар ота-оналарнинг (ва тегишли ҳолларда қонуний васийларнинг) ўз болаларини ўз шахсий эътиқодларига мувофиқ диний ва ахлоқий тарбиялаш эркини ҳурмат қилиш мажбуриятини оладилар” деб кўрсатилган.
5. Юқоридаги халқаро Пактнинг 18-моддаси 3-бандига кўра “Диний ҳуқуқлар фақат 5 та ҳолат мавжуд бўлган ҳолларда фақат ҚОНУН чиқариш йўли билан чекланиши мумкин: жамоат тартибини, хавфсизлигини, ахлоқини, саломатлигини ва бошқа фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш мақсадида”.
Демак, юқоридаги халқаро ва миллий қонундан кўриниб турибдики:
1. Ҳар бир бола ўзи истаган динига эркин эътиқод қилиш ҳуқуқига, жумладан, Ислом дини асосий фарзларидан бўлган ҳижобланиш қоидаларига риоя қилиш ҳуқуқига эга. Яъни бошини, оёғини ва танасининг бошқа очиқ жойларини ёпган ҳолда кийиниш (Қуръони карим “Нур” сураси 31-оят вб оятлар, ҳадислар) эркига эга. Мактаб формасига риоя қилган ҳолда боши, бўйни, қулоқларини тўлиқ ёпган ҳолда рўмол (ҳижоб) ўраш ва оёқ қисмини ёпадиган тарзда тегишли кийим кийиш имкони берилиши лозим. Бунда мактаб формасига ҳам риоя қилинган бўлади, диний эркига ҳам риоя қилинган бўлади. Халқаро ва миллий қонун шартлари бузилмайди.
2.
9.3K views16:54
Ochish/sharhlash