Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон демократик ислоҳотлар йўлидан ҳеч қачон ортга қайтм | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Ўзбекистон демократик ислоҳотлар йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмайди!

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган тантанали маросимда давлатимиз раҳбари бу ҳақида қатъий фикрни айтдилар.
Тадбирда мен ҳам қатнашдим.
 
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини жадал амалга оширилаётганига тўхталдилар.
"Янги Ўзбекистон:
ҳар бир фуқаронинг ҳаётини янада яхшилаш мақсадида давлат хизматларидан фойдаланиш учун кенг имкониятлар берадиган;
одамлар ўз муаммолари ҳақида очиқ гапириши ва уларнинг ечими учун биргаликда ҳаракат қилишларига барча шароитлар мавжуд бўлган;
– ҳамма учун адолатни сўзсиз таъминлаш имкониятини берадиган ҳамда фуқаролари ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг бўлган;
тадбиркорликнинг ривожланиши учун зарур шароитлар яратилган давлатдир.

Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади."

Дарҳақиқат охирги олти йил давомида Ватанимиз тараққиётининг янги босқичида кенг қамровли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.

Мамлакатимиз пандемия ва глобал инқирознинг салбий таъсирларига қарамасдан, эркин, обод ва фаровон ҳаёт қуриш йўлидан дадил олға бормоқда.

Янги Ўзбекистонни қуриш йўлида катта марралар ижобат бўлсин!

Юртимиз тинч, халқимиз омон, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

@a_xaitov