Get Mystery Box with random crypto!

​Азиз юртдошлар! Сизларни O'zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўм | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Азиз юртдошлар!

Сизларни O'zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари номидан барча юртдошларимизни, жумладан, миллионлаб маслакдошларимизни бирлаштирган партиямизнинг фидойи аъзоларини мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллиги байрами билан самимий табриклаймиз!

Улуғ айёмимизнинг “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” ғояси остида нишонланаётгани барчамизга ўзгача шукуҳ бағишламоқда. Айниқса, Президентимиз томонидан асосланиб, жамиятимиз тараққиётига изчил жорий этилаётган кенг кўламли ислоҳотлар орқали “Инсон қадри учун”, “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган ҳаётий тамойиллар халқимизни руҳлантиряпти.

Одамларнинг онгу тафаккурида кечаётган ижобий ўзгаришлар юртимизнинг янгиланаётган қиёфасида ҳам ўз аксини топяпти. Энг қувончлиси, ватандошларимиз ўтган 31 йиллик тарихий давр ичида мустақиллик, озодлик шарофатини теран англаб етди ва бу улуғ неъматни қадрлаб, кўз қорачиғидек асраб-авайлаб, озод ва обод Ватанимиз тараққиётига ҳисса қўшишга интиляптилар.

Партиямиз бундан буён ҳам туб ислоҳотларда фаол иштирок этиб, жонажон Ўзбекистонимизнинг янги қиёфаси яратилишига муносиб ҳисса қўшаверади!

Сизларни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами билан яна бир бор чин дилдан табриклайман.

Тилагимиз – истиқлолимиз абадий бўлсин!

Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва омад ёр бўлсин!

Актам ХАИТОВ,
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбораси
, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари