Get Mystery Box with random crypto!

Бугунги энг улуғ, энг азиз байрам билан аграр тармоқда фаолият | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Бугунги энг улуғ, энг азиз байрам билан аграр тармоқда фаолият юритаётган, халқимиз келажагига бефарқ бўлмаган барча юртдошларимизни самимий муборакбод этамиз!

Мустақиллик йилларида, айниқса сўнгги олти йилда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини инновацион технологиялар асосида ривожлантириш, ер, сув ресурсларидан тўғри ва оқилона фойдаланиш, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, фермер ва деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш бўйича салмоқли ишлар олиб борилди. Муҳим қонунлар қабул қилинди.

Давлатимиз раҳбари қарорлари билан қишлоқ хўжалигида бозор муносабатлари изчил жорий этилмоқда, соҳа тадбиркорларининг манфаатдорлиги ошиб бормоқда. Ғаллачилик, пахтачилик, чорва, боғдорчилик ва сабзавот етиштиришда ҳосилдорликни ошириш имконияти кенгаймоқда.

Эришаётган ютуқларимиз бардавом, турмушимиз фаровон, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

@a_xaitov