Get Mystery Box with random crypto!

Тадбиркорлик учун имкониятлар кенгайтирилади. Давлатимиз раҳб | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Тадбиркорлик учун имкониятлар кенгайтирилади.

Давлатимиз раҳбари бугун - 24 феврал куни Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида вилоятни иқтисодий ривожлантириш масалалари муҳокамасини ўтказди.

Унда мен ҳам қатнашдим.

Тадбир бошида 6 та янги корхонани ишга тушириш маросими бўлди. Қарши туманидаги “Омад старт”, Қарши шаҳридаги “Китоб ип йигирув”, Деҳқонобод туманидаги “Бахт текстил”, Шаҳрисабз шаҳридаги “Оқсарой текстил” ва “Пит-стоп” корхоналари ҳамда мебель фабрикаси каби янги корхоналарни расман ишга тушириш маросими бўлди.

Бу ўзгаришлар замирида тадбиркорлар учун яратилаётган шароитлар ётгани алоҳида эътироф этилди.

Вилоятда энергия таъминотини яхшилаш чоралари ҳам муҳокама этилди.

Саноатни ривожлантириш, тадбиркорлик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш борасидаги имкониятларга давлатимиз раҳбари алоҳида тўхталди.

Сўнгги беш йилда Қашқадарёга 10 миллиард доллар инвестиция жалб қилинган. Тадбиркорлар сони 2,5 баравар кўпайиб, қўшимча 325 мингта доимий иш ўрни яратилган. Илгари саноати паст бўлган 8 та туманда ишлаб чиқариш 2-3 баравар ошиб, вилоятдаги улуши 36 фоизга етган.

2023 йилда вилоятга 1,5 миллиард доллар инвестиция жалб қилиб, 440 минг аҳолини даромадли иш билан таъминлаш белгиланган.

Вилоятда 80 та маҳаллада 6 минг зиёд аҳоли касаначилик билан шуғулланади. Ўзбекистон Президентининг имзоланган қарори кенг имкониятлар яратади.

Жумладан, тадбиркорларга ҳар бир жалб қилинган касаначи учун, 2 миллион сўмгача имтиёзли револьвер кредит ва 1 миллион сўмгача фоизсиз ссуда берилади. Касаначиларга ўзини ўзи банд қилиб, солиқ тўламасдан шуғулланишга рухсат этилади. Касаначиликка жалб қилинган эҳтиёжманд фуқарога ижтимоий нафақа 6 ой давомида тўлаб берилади. Асбоб-ускуна ва хомашё сотиб олишга 9 миллион сўмгача субсидия тақдим этилади. Касаначиларни жалб қилган тадбиркор ва кластерлар учун фойда ва айланма солиғи, давлат мулки ижараси 2 баравар камаяди.

Булар орқали Қашқадарёда яна 150 та маҳаллада қўшимча 20 минг аҳолини касаначи қилиш мумкинлиги қайд этилди.

Маҳаллалардаги бандлик ва ижтимоий масалаларни ҳал қилишда кластерлар фаол бўлиши кераклиги таъкидланди.

Деҳқонобод, Яккабоғ, Шаҳрисабз ва Нишон туманларида сув таъминотини яхшилаб, 10 минг аҳолини банд қилиш, Миришкордаги 5 минг гектарли табиий кўлда балиқ етиштиришни кўпайтириш вазифалари айтиб ўтилди.

Саноат зоналарида бўш турган майдонларда 50 та лойиҳани амалга ошириб, 2 мингта иш ўрни яратиш бўйича кўрсатма берилди. Шунингдек, жойлардаги “ўсиш нуқталари”га тадбиркорларни жалб қилиб, қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланди.

ЎзЛиДеП асосий электорати бўлган тадбиркорлар учун яратилган шароитлар, лойиҳалар ва режалар амалга ошиши борасида Ҳукумат идоралари ва ҳокимликлар билан фаол ҳамкорлик қилади.

@a_xaitov