Get Mystery Box with random crypto!

Рақамли молия технологиялари маркази ташкил этилади. Шу йилни | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Рақамли молия технологиялари маркази ташкил этилади.

Шу йилнинг 22 февраль куни рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда давлатимиз раҳбари Олий таълим ва Рақамлаштириш вазирликларига:

хорижий тилларга ўргатиш мўлжалланган телеканалда ITга ўқитиш бўйича ўқув курслари ва камида 30 фоиз қизиқарли контентларни жойлаштиришни таъминлаш;

қурилиш, геология, машинасозлик, транспорт каби йўналишларда муҳандис-технологларни тайёрлаш учун замонавий дастурий маҳсулотларни ўрганиб, янги ўқув йилидан олийгоҳларда жорий қилиш;

IT парк ва унинг филиалларини бундай олийгоҳларга боғлаб, ўқитувчи ва талабаларни янги дастурларда ишлашга ўргатиш топширилди.

IT хизматлар экспортини янада ошириш учун IT парк резидентларига хорижий буюртмаларни жалб қилишга қўшимча шарт-шароитлар яратилиши белгиланди.

IT паркда хорижий компаниялар учун “Рақамли молия технологиялари маркази” ташкил этилади.

Мутасаддиларга топшириқлардан келиб чиқиб, ҳар бир вазирлик, тармоқ ва ҳудуд бўйича ойма-ой вазифалар, аниқ режалар ва таъсирчан назорат тизимини ўз ичига олган қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

@a_xaitov