Get Mystery Box with random crypto!

Пешку: аҳоли томорқаларида “дуга”ли иссиқхона кўпаймоқда Стат | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Пешку: аҳоли томорқаларида “дуга”ли иссиқхона кўпаймоқда

Статистик маълумотлардан кўринишича, бугунга келиб Пешку туманидаги маҳаллаларда 31 минг 200 дан ошиқ аҳоли хонадони ўз томорқа ерига эга бўлиб, улар тасарруфида мавжуд томорқа ери 4 минг 594 гектарни ташкил қилмоқда.

Туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Жамшид Воҳидовнинг билдиришича, ҳудудда бевосита иссиқхона ташкил қилиб, қишда ҳам баракали ҳосил етиштираётган хўжалик экин ери 72 гектардан зиёд бўлиб, аксарияти 1–5 сотихдан иборат бу иссиқхоналарда 2022 йил мобайнида 3 минг 140 тоннага етказиб помидор, бодринг, картошка, карам, саримсоқпиёз, қолаверса, лимон, апельсин каби цитрус мева етиштирилган. Умуман, ўтган йилда аҳоли томорқаларида етиштирилган сабзавот маҳсулотлари хирмони 123 минг тоннадан кам эмас.

Батафсил: Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube