Get Mystery Box with random crypto!

Пилла етиштириш ва қайта ишлаш соҳасига имтиёзлар кенгайтирилд | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Пилла етиштириш ва қайта ишлаш соҳасига имтиёзлар кенгайтирилди.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 24 февралда “Ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ:

2023 йил 1 мартдан хом ипакни экспорт қилиш тартиби соддалаштирилади;

2023 йил 1 мартдан 2026 йил 1 январгача пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчиларга улар томонидан бевосита пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар қути ипак қурти уруғи учун 120 минг сўм миқдорида субсидия ажратилади;

2023 йил 1 апрелдан “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган ипак маҳсулотларини экспорт қилиш операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлишини ҳисоблашнинг ягона муддати божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан 360 кун этиб белгиланди.

Шунингдек, мазкур қарорга кўра Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида Ипакчилик ва тутчилик факультети очилди.  

Соҳа учун малакали кадрлар тайёрлашга эътибор қаратилгани ҳам катта аҳамиятга молик.

@a_xaitov