Get Mystery Box with random crypto!

'Яшил энергия' компанияси ташкил этилиб, унга дастлабки 10 мил | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

"Яшил энергия" компанияси ташкил этилиб, унга дастлабки 10 миллион доллар йўналтирилди.

Бу ҳақида бугун - 27 февраль куни давлатимиз раҳбари ҳузурида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш чора-тадбирлари юзасидан етказилган муҳокамада маълум қилинди.

Ўзбекистон Президентининг шу йил 16 февралдаги қарори билан, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишни жадаллаштириш бўйича катта дастур қабул қилинди.

Мазкур дастурга кўра, жорий йилда тадбиркорлар, ижтимоий соҳа ва аҳоли хонадонларида 1 минг 700 Мегаватт қувватли қуёш панеллари ўрнатиш кўзда тутилган.

Йиғилишда мутасаддилар шу борадаги ишларнинг ташкилий ва молиявий жиҳатлари юзасидан ахборот берди.

Хусусан, ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида 220 Мегаватт, тадбиркорлар томонидан 1 минг 300 Мегаватт ва янги қурилаётган кўп қаватли уйлар томида 15 Мегаватт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилиши айтилди. Бу борада Андижон, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона, Навоий ва Самарқандда фаол иш бошлаган.

Давлатимиз раҳбари жойларда ишларни тўғри ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.

@a_xaitov