Get Mystery Box with random crypto!

Салоҳиятни лойиҳага, лойиҳани иш ўринларига айлантириш керак | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Салоҳиятни лойиҳага, лойиҳани иш ўринларига айлантириш керак

Шу йилнинг 24 февраль куни давлатимиз раҳбари Қашқадарё  вилоятини иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Унда мен ҳам қатнашдим.

Тадбир бошида 6 та янги корхонани ишга тушириш маросими бўлди.

Йиғилишда, аввало, вилоятда энергия таъминотини яхшилаш чоралари кўрсатиб ўтилди. Хусусан:

Нишон ва Чироқчи туманларида 3 та қуёш электр станцияси;
Давлат идоралари, корхона ва хонадонларда 76 Мегаваттли қуёш панеллари;
Қарши магистрал каналининг насос станцияларида 6 частотали бошқариш воситаси ишга туширилади.

Йиғилишдаги асосий масала саноатни ривожлантириш, тадбиркорлик ва касаначиликни қўллаб-қувватлашга оид бўлди. 2023 йилда вилоятга 1,5 миллиард доллар инвестиция жалб қилиб, 440 минг аҳолини даромадли иш билан таъминлаш белгиланган.

Давлатимиз раҳбари бандлик масаласига алоҳида эътибор қаратиб, маҳаллалардаги бандлик ва ижтимоий масалаларни ҳал қилишда кластерлар фаол бўлиши кераклиги таъкидланди.

@a_xaitov