Get Mystery Box with random crypto!

Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal A
Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Kanal manzili: @a_xaitov
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.18K
Kanalning ta’rifi

O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari
Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 11

2023-02-11 06:54:36 Янги корхоналар иш бошлади.

Давлатимиз раҳбари Жиззах вилоятида саноатни ривожлантириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш масалаларига бағишланган йиғилишда муҳим бир воқеа – 3 та янги корхонани ишга тушириш маросими бўлди.

Унда мен ҳам қатнашдим.

Бу корхоналар – Фориш туманидаги “Eco Basalt Group”, Жиззах саноат зонасидаги “Mono Electric” ва “Super medical elements” ширкатларидир.

“Eco Basalt Group”да   базальтдан йилига 5 минг тонна композит қувурлар;
“Mono Electric”да 1 минг 500 турдаги электр техника маҳсулотлари;
Super medical elements”да 40 турдаги тиббий буюмлар ишлаб чиқарилади.

Ушбу корхоналар ҳисобига, 700 дан ортиқ аҳоли юқори даромадли доимий иш жойига эга бўлади.

Маросимда видеоалоқа орқали корхоналар вакиллари билан мулоқот қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, янги корхоналарни ишга туширди.

@a_xaitov
202 views03:54
Ochish/sharhlash
2023-02-11 06:36:13
Жорий йилги Давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига O'zLiDeP СТМ раҳбари Насимжон Алимовнинг фикр-мулоҳазаси.

#uzlidep #DavlatDasturi #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
148 views03:36
Ochish/sharhlash
2023-02-11 06:35:59
Дўстликда фермер ва тадбиркорлар билан мулоқот ташкил этилди

https://uzlidep.uz/news-of-party/13914

Актам Хаитов Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида бўлиб, фермерлар ва тадбиркорлар фаолияти билан танишди.

Айни пайтда туманда турли йўналишларда жами 460 та фермер хўжалиги фаолият олиб бормоқда.

Очиқ ва жонли тарзда ўтган мулоқотлар чоғида, фермер ва деҳқон хўжаликларига етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қуритиш учун мини технологияларни кенг жорий этиш масаласи айниқса қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Мулоқотдан сўнг Муртоз Бўтаев томонидан ишга туширилган “Dos Milk” сутни қайта ишлаш корхонаси фаолияти билан танишилди.

Танишув жараёнида янги лойиҳаларни ишга тушириб, ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш истагида бўлган фермерлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши яна бир бор таъкидланди

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
128 views03:35
Ochish/sharhlash
2023-02-10 19:29:19 Саноатни ривожлантириш ва энергетика таъминотини яхшилаш чоралари белгиланди.

Шу йилнинг 10 февраль куни давлатимиз раҳбари Жиззах вилоятига ташрифи давомида вилоятда саноатни ривожлантириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Унда мен ҳам иштирок этдим.

Давлатимиз раҳбари жорий йилда вилоят саноатини 14 фоизга ошириш имконияти борлигини таъкидлади. Бунинг учун 750 миллион долларлик 10 та йирик лойиҳа ва 580 миллион долларлик 110 та ҳудудий саноат лойиҳаси бажарилиши қайд этилди. Уларда 7 минг 500 та янги иш ўринлари яратилади.

Шунингдек, келгуси икки йилда Жиззахда автомобилсозлик ва металлургия соҳаларида йирик лойиҳалар ишга тушади.

Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Зомин, Зарбдор, Зафаробод, Фориш ва Янгиободда базальт, цемент, керамзит, шиша ва минерал хомашё захирасига бой 200 га яқин конлар бор. Президент уларга тадбиркорларни жалб қилиб, бозорбоп маҳсулотлар тайёрлашни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.

Бу йил қурилиш материаллари бўйича 460 миллион долларлик 31 та лойиҳани ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Давлатимиз раҳбари Жиззах вилоятида ўтказган йиғилишда энергетика таъминотини яхшилаш масаласига ҳам эътибор қаратди.

Жиззах вилоятида камида 2 минг Мегаватт қайта тикланувчи энергия манбалари учун салоҳият борлиги таъкидланди. Бундан фойдаланиб, 270 Мегаватт қуёш энергияси қувватлари ишга туширилиши айтилди. Бунинг ҳисобига 236 миллион киловатт соат ишлаб чиқарилиб, танқислик ортиғи билан қопланади, жами 71 миллион куб метр газ тежалади.

@a_xaitov
151 views16:29
Ochish/sharhlash
2023-02-10 18:58:47
Давлатимиз раҳбари "Пахтакор элита уруғчилик" хўжалигининг даласини кўздан кечириб, фермер оиласи билан суҳбатлашди

Глава государства осмотрел поле хозяйства "Пахтакор элита уругчилик" и побеседовал с семьей фермера

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
97 views15:58
Ochish/sharhlash
2023-02-10 07:13:35
Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Ҳаитов Дўстлик туманига келди.

Меҳмон туманнинг Кичик саноат зонасидаги "Жасурбек Холмухамметов" кўп тармоқли фермер хўжалиги томонидан “Dos milk” бренди остида ишлаб чиқарилаётган “Сут маҳсулотини қайта ишлаш” корхонасида фермерлар билан учрашди.

Учрашувда Актам Ҳаитов Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахта хом ашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар, хусусан, пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари ўртасида ўзаро манфаатли муносабатни йўлга қўйиш, пахта хом ашёсини етиштирувчи ва уни қайта ишловчи корхоналар фаолиятининг самарадорлиги борасида гапириб ўтди.

Мамлакатимизда асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга айланган фермер хўжаликларида маҳсулотлар турини кўпайтириш ва қайта ишлаш бўйича тавсиялар берилди. Республика Кенгаши бу борада уларни қўллаб-қувватлашга тайёр экани таъкидланди.

Актам Ҳаитов “Dos milk” корхонасида сут маҳсулот ишлаб чиқарилиш жараёни билан ҳам яқиндан танишди.

Web sayt | do'stlik hayoti| tuman hokimligi | Facebook| Youtube
211 views04:13
Ochish/sharhlash
2023-02-10 07:13:17 Иш ўринларини яратиш бўйича тадбиркорларга таянилади.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 8 феврал куни Сергели туманида жамоатчилик вакиллари ва мутасаддилар иштирокидаги йиғилишда 2023 йилда пойтахтда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Янги иш ўринларини яратиш бўйича улкан марраларга эришишда тадбиркорларга таяниш, уларни қўллаб-қувватлаш лозимлиги таъкидланди.

Жумладан, бу йили Тошкент шаҳрида хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 20 триллион сўм кредит йўналтирилади, оилавий тадбиркорлик учун 300 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажратилади.

Йил якунига қадар:

14 та йирик савдо комплексини ишга тушириш, шунингдек 12 мингта савдо-сервис объектлари ташкил этишни таъминлаш;

57 та меҳмонхона, 3,5 мингта умумий овқатланиш ва маҳаллаларда 7 мингта савдо-сервис объектларини ишга туширишда кўмаклашиш бўйича топшириқлар берилди.

@a_xaitov
175 views04:13
Ochish/sharhlash
2023-02-10 07:11:41
#Республика ишчи гуруҳи Шароф Рашидов туманида

«Ижтимоий дафтар»ларда рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларнинг даромадини ошириш ва бандлигини таъминлаш мақсадида, деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкалари «E-AUKSION» электрон савдо платформасида очиқ электрон танлов ўтказиш орқали 48 та МФЙларидаги 2473 та фуқарога 404,1 гектар ер майдонлари ижарага берилди.

Шу жумладан, “Пастки сулоқли” МФЙдаги яшовчи Убайдуллаев Жасурга деҳқон хўжалиги ташкил этиши учун 10 сотих ер майдони ажратилган шундан 4 сотихида иссиқхона барпо этиб, исмалоқ, редиска, кўкатлар ва саримсоқпиёз ётиштирмоқда.

“Халқобод” МФЙдаги яшовчи Ёрқиной Файзуллаева хонадонидаги 2 та 2 сотихлик иссиқхонада кузги вақтда пиёз, шавель, салат барглари, ёзги мавсумда эса бодиринг етиштириб, йилига 3 марта ҳосил олмоқда.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
135 views04:11
Ochish/sharhlash
2023-02-10 07:08:16
Дўстликда фермер ва тадбиркорлар билан мулоқот ташкил этилди

https://uzlidep.uz/news-of-party/13914

Актам Хаитов Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида бўлиб, фермерлар ва тадбиркорлар фаолияти билан танишди.

Айни пайтда туманда турли йўналишларда жами 460 та фермер хўжалиги фаолият олиб бормоқда.

Очиқ ва жонли тарзда ўтган мулоқотлар чоғида, фермер ва деҳқон хўжаликларига етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қуритиш учун мини технологияларни кенг жорий этиш масаласи айниқса қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Мулоқотдан сўнг Муртоз Бўтаев томонидан ишга туширилган “Dos Milk” сутни қайта ишлаш корхонаси фаолияти билан танишилди.

Танишув жараёнида янги лойиҳаларни ишга тушириб, ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш истагида бўлган фермерлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши яна бир бор таъкидланди

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
143 views04:08
Ochish/sharhlash
2023-02-09 09:02:17
Қуёш панеллари ўрнатиш орқали ўз эҳтиёжини таъминлаб, ортганини сотиш имконияти ҳам яратилади.

@a_xaitov
179 views06:02
Ochish/sharhlash