Get Mystery Box with random crypto!

Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal A
Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Kanal manzili: @a_xaitov
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.18K
Kanalning ta’rifi

O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari
Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 14

2023-02-05 12:54:15
СИРДАРЁ ИШСИЗЛИК ЙЎҚ ҲУДУДГА АЙЛАНЯПТИ

Жорий йилнинг 25 январь куни Президентимиз раислигида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам айнан Сирдарё вилоятида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида сўз борди.

Шундан сўнг давлатимиз раҳбари берган топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида партия ходимлари ва ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ мазкур вилоятга йўл олди.

Улар Сирдарё вилоятини ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш учун ишсизлар ва банд бўлмаган аҳоли вакилларини мономарказларда ўқитиш, касб-ҳунар ўргатиш, томорқа ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш мақсадида туманларда бўлишди.

"XXI asr" газетасининг 2023 йил 2 февралдаги 5-сонида Ишчи гуруҳнинг Сирдарё вилоятидаги фаолияти билан танишишингиз мумкин.

@a_xaitov
174 views09:54
Ochish/sharhlash
2023-02-05 12:52:11
ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИГА ЮКЛАТИЛГАН МАЖБУРИЯТЛАР КАМАЙТИРИЛАДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига дахлдор, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга доир муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Дастлаб депутатлар “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини партиянинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб муҳокама қилдилар.

Қайд этилишича, таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида фермер хўжаликларига юклатилган мажбуриятлар камайтирилиб, оптималлаштирилади. Фракция аъзолари мамлакатимизда ушбу ҳужжатнинг бугунги кундаги аҳамияти ва заруратини эътиборга олган ҳолда, уни маъқулладилар.

"XXI asr" газетасининг 2023 йил 2 февралдаги 5-сонида фракция йиғилишда муҳокама этилган масалалар билан батафсил танишишингиз мумкин.

@a_xaitov
364 views09:52
Ochish/sharhlash
2023-02-05 12:51:10
Аёлнинг билимли, ҳунарли бўлиши оиланинг катта ютуғидир

https://uzlidep.uz/news-of-party/13873

Бугун биз катта аҳил жамоамиз билан эркаклар, аёллар ва болалар учун 50 турдан ортиқ трикотаж маҳсулотларини “Elegance SM” бренди остида ишлаб чиқараяпмиз. Сифатли, бежирим маҳсулотларимизнинг асосий қисми экспортга йўналтирилган.

#uzlidep #ayollar #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
124 views09:51
Ochish/sharhlash
2023-02-05 12:47:23
Ҳисобрақамдан розиликсиз пул ечиб олинса...

https://uzlidep.uz/news-of-party/13876

Ушбу лойиҳанинг қонун сифатида қабул қилиниши O‘zLiDePнинг асосий электорати бўлган тадбиркорлар ва фермерлар фаолиятининг жадал ривожланиши, хусусий мулкни ҳар томонлама муҳофаза қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилаш, мулк ҳуқуқи дахлсизлиги таъминланишига хизмат қилади.

#uzlidep #deputat #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
120 views09:47
Ochish/sharhlash
2023-02-05 12:46:47
Андижонда Ёшлар парламентига сайловлар қизғин тусга кирди

https://uzlidep.uz/news-of-party/13878

O’zLiDeP Андижон вилояти, шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан танлов низомида кўзда тутилган вазифалар ижросига жиддий киришилиб, номзодларнинг ҳужжатлари тегишли тартибда қабул қилиб олинмоқда.

#uzlidep #yoshlarparlamenti

O'zLiDeP расмий канали
147 views09:46
Ochish/sharhlash
2023-02-04 08:11:12 Тадбиркорларга қўшимча имконият ва имтиёзлар берилади.

Наманган шаҳрида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режалари муҳокамаси юзасидан очиқ мулоқотда давлатимиз раҳбари бу ҳақида маълум қилди.

Мазкур учрашувда мен ҳам қатнашдим.

Бу йил қишдаги совуқ оқибатида юртимиздаги 3 мингта ҳудудий саноат корхонасида ишлаб чиқариш пасайган. Яна кўплаб тадбиркорларнинг солиқ қарздорлиги ошган.

Шу боисдан давлатимиз раҳбари иқтисодиётда йўқотишлар ўрнини қоплаш ва бизнесни қўллаб-қувватлаш учун алоҳида қарор имзолаганини айтди.

Унга кўра совуқдан қийинчилик  кўрган тадбиркорларга кредит, солиқ, божхона ва бошқа тўловлар бўйича енгилликлар берилади.

Жумладан:

икки минг нафар кичик ва ўрта тадбиркорларнинг январь-мартда муддати келадиган 4,7 триллион сўм кредит тўловлари 1 июнга қадар узайтирилади;

29 мингта тадбиркорга 2 триллион сўм солиқ қарзини 1 июлга қадар фоизсиз, қўшимча гаровсиз ва пенясиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади;

Қуввати пасайган 545 та саноат корхонасига ишлаб чиқаришни тиклаш ва айланма маблағ учун 8 триллион сўм кредит ажратилади;

Давлат мулки хариди ва ижараси бўйича тўловлар бўйича ҳам енгилликлар берилади;

ишлаб чиқариш биноларининг ҳар бир юқори қавати учун тадбиркорларга мол-мулк солиғидан 10 фоиздан чегирма жорий этилади;

Бу имкониятлар тадбиркорлар томонидан хурсандчилик билан қабул қилинди.

Партиямизнинг асосий электорати бўлган тадбиркорлар ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш тадбирлари давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ўз вақтида бўлганини эътироф этамиз.

ЎзЛиДеП депутатлари ва фаоллари Ҳукумат идоралари билан биргаликда берилган имтиёзларнинг тўғри қўлланилиши ва  кенг тушунтирилиши ишларида иштирок этади.

@a_xaitov
321 views05:11
Ochish/sharhlash
2023-02-04 07:55:49
Президент Шавкат Мирзиёев Давлатобод туманидаги кутубхонада ёшлар билан учрашув ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с молодежью в библиотеке Давлатабадского района.

#Mirziyoyev #safar #Namangan #yoshlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
123 views04:55
Ochish/sharhlash
2023-02-04 07:55:48
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел открытый диалог с предпринимателями в городе Намангане.

#Mirziyoyev #safar #Namangan #tadbirkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
109 views04:55
Ochish/sharhlash
2023-02-03 05:23:39 Шу йилнинг 1 февраль куни давлатимиз раҳбари Андижон вилоятига ташрифи давомида Янги Андижон шаҳарчасида қайта тикланувчи энергия манбаларини оммалаштириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чоралари бўйича йиғилиш ўтказдилар.
Ушбу йиғилишда мен ҳам иштирок этдим.

Йиғилишда қуёш ва шамол станциялари лойиҳаларига эътибор қаратилди.

Бу йил Поп ва Фарғона туманларида 600 Мегаваттли 2 та қуёш станцияси қурилиши режалаштирилган. Андижонда 41 та, Наманганда 32 та ва Фарғонада 27 та микро гидроэлектр станция қуриш имконияти борлиги кўрсатилди.

Давлатимиз раҳбари йирик корхоналарда ҳам қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш, умуман, уларни электр билан ўзини ўзи таъминлашга ўтказиш кераклигини таъкидлади.

Ижтимоий объектларда қуёш энергиясидан фойдаланиш учун алоҳида компания ташкил этилади. Унга 200 миллион доллар маблағ берилади. Компания қуёш панеллари ва сув иситиш қурилмаларини ўзи ўрнатади ҳамда бюджет корхонасига “яшил энергия” сотади. Шунингдек, ижтимоий объектлардаги 3 мингта эскирган қозонларни замонавий ускунага алмаштириш зарурлиги қайд этилди.

Энергия ресурсларини иқтисод қилиш чоралари кўрсатиб ўтилди. Аҳолининг қуёш энергиясидан фойдаланиши учун жозибадор тизим яратиш вазифаси қўйилди.

@a_xaitov
248 views02:23
Ochish/sharhlash
2023-02-03 05:23:19
ДАВЛАТ ДАСТУРИНИНГ БАЖАРИЛИШИ: ҲИСОБОТ ҲИСОБОТ УЧУН БЎЛМАДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида Вазирлар Маҳкамасининг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2022 йилда бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботи муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоизки, ҳукумат ҳисоботи дастлаб OʻzLiDeP фракцияси йиғилишида муҳокама этилди, унда келтирилган ҳар бир рақам ва таҳлиллар депутатлар томонидан атрофлича кўриб чиқилиб, саволларга жавоб олинди. Очиқ қолган саволлар бўйича депутатларга қўшимча маълумотлар берилди.

Муҳокамаларда иқтисодиётни ривожлантиришнинг ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишлари бўйича амалга оширилган ишларга партия мақсадлари ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда алоҳида эътибор қаратилди.

"XXI asr" газетасининг 2023 йил 2 февралдаги 5-сонида Давлат дастури ижроси бўйича партия фракциясининг муносабати билан танишишингиз мумкин.

@a_xaitov
139 views02:23
Ochish/sharhlash