Get Mystery Box with random crypto!

#Республика ишчи гуруҳи Шароф Рашидов туманида «Ижтимоий дафт | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

#Республика ишчи гуруҳи Шароф Рашидов туманида

«Ижтимоий дафтар»ларда рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларнинг даромадини ошириш ва бандлигини таъминлаш мақсадида, деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкалари «E-AUKSION» электрон савдо платформасида очиқ электрон танлов ўтказиш орқали 48 та МФЙларидаги 2473 та фуқарога 404,1 гектар ер майдонлари ижарага берилди.

Шу жумладан, “Пастки сулоқли” МФЙдаги яшовчи Убайдуллаев Жасурга деҳқон хўжалиги ташкил этиши учун 10 сотих ер майдони ажратилган шундан 4 сотихида иссиқхона барпо этиб, исмалоқ, редиска, кўкатлар ва саримсоқпиёз ётиштирмоқда.

“Халқобод” МФЙдаги яшовчи Ёрқиной Файзуллаева хонадонидаги 2 та 2 сотихлик иссиқхонада кузги вақтда пиёз, шавель, салат барглари, ёзги мавсумда эса бодиринг етиштириб, йилига 3 марта ҳосил олмоқда.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube