Get Mystery Box with random crypto!

Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal A
Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Kanal manzili: @a_xaitov
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.18K
Kanalning ta’rifi

O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari
Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 12

2023-02-09 09:00:20 ​​ ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ ЎРНАТИШ УЧУН КРЕДИТЛАР

Микрокредитбанк
Фуқаролар учун "Saving energy" истеъмол кредити
Муддати 60 ойгача
Фоизи 15%
Миқдори 500 БҲМгача
Батафсил

Халқ банки
Фуқаролар учун «Яшил макон» истеъмол кредити
Муддати 5 йилгача
Фоизи 15%
Миқдори 60 млн. сўмгача
Батафсил

Ипотека-банк
Фуқаролар учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 15%
Бошланғич тўлов мавжуд эмас
Миқдори 90 млн. сўмгача
Батафсил

Қишлоққурилишбанк
Фуқаролар учун «Yashil» истеъмол кредити

Муддати 5 йилгача
Фоизи 15%
Миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваригача
Батафсил

Ўзсаноатқурилишбанк
Қуёш панеллари олиб келиб ўрнатувчи таъминотчи корхоналар учун
:
"SME Green Loan" маҳсулоти
Батафсил

"Corporate green loan" маҳсулоти
Батафсил

Фуқаролар учун
"Green product"

Муддати 60 ойгача
Фоизи 15%
Миқдори 50 млн. сўмгача
Батафсил

Green product online
Муддати 60 ойгача
Фоизи 15%
Миқдори 50 млн. сўмгача
Батафсил

Маълумотлар банкларнинг бош офислари мутасаддиларидан олинган.

Президент: Панел ўрнатган тадбиркорлар ишлаб чиқарган электрни давлат кафолатли сотиб олади. Кейинги йилдан эса бошқа истеъмолчиларга ҳам сотиши мумкин бўлади.

Аҳоли ўз хонадонида панел ўрнатса, эҳтиёжидан ортиқ тармоққа сотган электр энергиясининг ҳар бир киловати 1 минг сўмдан сотиб олинади (ҳозирги тариф 295 сўм).

Ҳар ойда ҳисоб-китоб қилиб, маблағлар хонадон эгасининг пластик картасига ўтказиб берилади.

@bankirkundaligi
117 views06:00
Ochish/sharhlash
2023-02-09 08:35:58 Тадбиркор ва аҳоли ишлаб чиқарган электр энергияси давлат томонидан кафолатли сотиб олинади.

Шу йилнинг 8 февраль куни давлатимиз раҳбари пойтахтимизнинг Сергели туманига ташрифи давомида жамоатчилик вакиллари ва мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказди.
Унда мен ҳам иштирок этдим.

Йиғилишда Тошкент шаҳрининг электр энергияси ва табиий газга эҳтиёжи тобора ортиб бораётгани, бу борада қайта тикланувчи энергия салоҳиятидан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Шаҳарда камида 2 минг мегаваттга яқин қувватли қуёш панелларини ўрнатиш мумкинлиги қайд этилди. Бу ишлар билан кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа объектлари, давлат идоралари ва тадбиркорлик биноларининг том қисми, саноат зоналари ҳудуди, автотураргоҳлар ва йирик сув иншоотлари ҳудудини қамраб олиш мумкинлиги таъкидланди.

Натижада 2023 йилда кутилаётган 240 миллион киловатт соатлик талабни 4 баравар ортиғи билан, яъни 1 миллиард 80 миллион киловатт соат ҳажмда таъминлаш имконияти пайдо бўлади.

Президентимиз электр ишлаб чиқаришда давлат монополиясидан кетиб, рақобатли муҳит жорий қилиш зарурлигини таъкидлади.

Аҳоли ўз хонадонида панел ўрнатса, эҳтиёжидан ортиқ тармоққа сотган электр энергиясининг ҳар бир киловати 1 минг сўмдан сотиб олинади.

Ҳар ойда ҳисоб-китоб қилиб, маблағлар хонадон эгасининг пластик картасига ўтказиб берилади.

@a_xaitov
163 views05:35
Ochish/sharhlash
2023-02-09 08:33:58
O'zLiDeP ва партия фракциясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президентнинг водий вилоятларига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан партия томонидан амалга ошириладиган вазифалар атрофлича муҳокама қилинди. Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда партияда ишчи гуруҳлар тузилиши таъкидланди.

Батафсил видеолавҳада

Facebook ва YouTube'да

#uzlidep #ishchiguruh

O'zLiDeP расмий канали
130 views05:33
Ochish/sharhlash
2023-02-08 17:00:29
Президент ерусти метросининг янги бекатларида юриб кўрди

Президент проехал по новым станциям надземного метро

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
100 views14:00
Ochish/sharhlash
2023-02-08 07:37:47 Инфляцияни жиловлаш чоралари кўрилади.

Шу йилнинг 7 февраль куни давлатимиз раҳбари ҳузурида жорий йилда инфляция даражасини пасайтириш чоралари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилди.

2022 йил якуни билан юртимизда инфляция 12,3 фоизни ташкил этган эди. Барча иқтисодий механизмларни қўллаб, жорий йилда бу кўрсаткични 10 фоиздан пастга тушириш мақсад қилинмоқда.

Бунинг учун:

истеъмол товарлари, шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш;

“даладан дастурхонгача” етказиб беришдаги харажатларни қисқартириб, арзон бўлишини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш учун аҳолига ажратилган жами 200 минг гектар ердан унумли фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ушбу чора-тадбирларни тизимли ташкил этиш учун ҳудудлар салоҳиятидан келиб чиқиб, ҳар бир туман ва шаҳар бўйича алоҳида “йўл хариталари” ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда аҳоли учун жозибадор молиявий хизматлар турларини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

@a_xaitov
279 viewsedited  04:37
Ochish/sharhlash
2023-02-07 13:44:15 Фермер хўжаликлари фаолиятига давлат аралашуви чекланади.

Бугун 7 феврал куни Олий мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси дастлабки ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳасининг  қабул қилиниши билан фермер хўжаликларига юклатилган мажбуриятлар камайтирилади ва мақбуллаштирилади.

Фермер хўжаликлари фаолиятига давлат аралашуви чекланади.

Шунингдек, қонун лойиҳасида қатор ўзгаришлар назарда тутилган.

Шулардан бири сувдан фойдаланиш соҳасида қонуний муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган.


Қонун лойиҳаси юзасидан билдирилган таклифлар асосида Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасида ташаббускор ишчи гуруҳи билан ҳамкорликда иш олиб борилади ва навбатдаги муҳокамаларга тайёрланади.

@a_xaitov
588 views10:44
Ochish/sharhlash
2023-02-07 13:29:29
Махсус репортаж | Фермер ва томорқа ер эгалари қўллаб-қувватланмоқда
#7feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
240 views10:29
Ochish/sharhlash
2023-02-07 12:32:14
O’zLiDeP, партиянинг кўп миллионли фаоллари ва тарафдорлари Туркиянинг бир қанча вилоятларида кўплаб қурбонлар ва катта вайронагарчиликларга сабаб бўлган кучли зилзила ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилди.
Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз.

УзЛиДеП, многомиллионные активисты и сторонники партии, с чувством глубокой скорби восприняли известие о сильном землетрясении в нескольких регионах Турции, повлекшем за собой многочисленные жертвы и большие разрушения.
Выражаем соболезнования родным и близким покойных, желаем скорейшего выздоровления пострадавшим.

UzLiDeP, multi-million activists and supporters of the party, with a feeling of deep sorrow, perceived the news of a strong earthquake in several regions of Türkiye, which caused numerous casualties and great destruction.
We express our condolences to the families and friends of the deceased and wish a speedy recovery to the injured.

@uzlidep
179 views09:32
Ochish/sharhlash
2023-02-07 10:32:29
СИРДАРЁ ИШСИЗЛИК ЙЎҚ ҲУДУДГА АЙЛАНЯПТИ

Президентимиз раислигида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида айнан Сирдарё вилоятида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида ҳам тўхталиб ўтган эди.

Давлатимиз раҳбари берган топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида O‘zLiDeP етакчиси бошчилигида Қонунчилик палатаси депутатлари, партия ходимлари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ мазкур вилоятда ўрганишлар олиб борди.

Ишчи гуруҳ вакиллари Сирдарё вилоятини ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш учун ишсизлар ва банд бўлмаган аҳоли вакилларини мономарказларда ўқитиш, касб-ҳунар ўргатиш, томорқа ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш мақсадида туманларда бўлишди.

Бу бўйича "Ўзбекистон 24" телеканалида махсус репортаж эфирга узатилди.

YouTube ва Facebook'да

#uzlidep #Sirdaryo

O'zLiDeP расмий канали
184 views07:32
Ochish/sharhlash
2023-02-07 10:20:22
Диққат жамоатчилик муҳокамаси!

2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да
амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

"Тараққиёт стратегияси" маркази барча фуқаролардан 2023 йилги Давлат дастури лойиҳасининг муҳокамасида фаол иштирок этиб, мамлакатимиз тараққиётига хизмат қиладиган таклифларни Марказнинг махсус 2023.strategy.uz ҳамда davlatdasturi.uz порталлари ёки ижтимоий тармоқлардаги @dscuzbekistan ва @YangiTaraqqiyotStrategiyasi телеграмм каналлари орқали билдиришларини сўраб қолади.

МУҲОКАМАЛАР 2023 ЙИЛНИНГ 6 ФЕВРАЛИДАН 17 ФЕВРАЛИГАЧА ДАВОМ ЭТАДИ.

Каналимизга обуна бўлинг

https://t.me/dscuzbekistan

Марказ расмий саҳифалари
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
155 views07:20
Ochish/sharhlash