Get Mystery Box with random crypto!

Иш ўринларини яратиш бўйича тадбиркорларга таянилади. Давлати | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Иш ўринларини яратиш бўйича тадбиркорларга таянилади.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 8 феврал куни Сергели туманида жамоатчилик вакиллари ва мутасаддилар иштирокидаги йиғилишда 2023 йилда пойтахтда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Янги иш ўринларини яратиш бўйича улкан марраларга эришишда тадбиркорларга таяниш, уларни қўллаб-қувватлаш лозимлиги таъкидланди.

Жумладан, бу йили Тошкент шаҳрида хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 20 триллион сўм кредит йўналтирилади, оилавий тадбиркорлик учун 300 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажратилади.

Йил якунига қадар:

14 та йирик савдо комплексини ишга тушириш, шунингдек 12 мингта савдо-сервис объектлари ташкил этишни таъминлаш;

57 та меҳмонхона, 3,5 мингта умумий овқатланиш ва маҳаллаларда 7 мингта савдо-сервис объектларини ишга туширишда кўмаклашиш бўйича топшириқлар берилди.

@a_xaitov