Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Ке | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Ҳаитов Дўстлик туманига келди.

Меҳмон туманнинг Кичик саноат зонасидаги "Жасурбек Холмухамметов" кўп тармоқли фермер хўжалиги томонидан “Dos milk” бренди остида ишлаб чиқарилаётган “Сут маҳсулотини қайта ишлаш” корхонасида фермерлар билан учрашди.

Учрашувда Актам Ҳаитов Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахта хом ашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар, хусусан, пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари ўртасида ўзаро манфаатли муносабатни йўлга қўйиш, пахта хом ашёсини етиштирувчи ва уни қайта ишловчи корхоналар фаолиятининг самарадорлиги борасида гапириб ўтди.

Мамлакатимизда асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга айланган фермер хўжаликларида маҳсулотлар турини кўпайтириш ва қайта ишлаш бўйича тавсиялар берилди. Республика Кенгаши бу борада уларни қўллаб-қувватлашга тайёр экани таъкидланди.

Актам Ҳаитов “Dos milk” корхонасида сут маҳсулот ишлаб чиқарилиш жараёни билан ҳам яқиндан танишди.

Web sayt | do'stlik hayoti| tuman hokimligi | Facebook| Youtube