Get Mystery Box with random crypto!

Дўстликда фермер ва тадбиркорлар билан мулоқот ташкил этилди | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Дўстликда фермер ва тадбиркорлар билан мулоқот ташкил этилди

https://uzlidep.uz/news-of-party/13914

Актам Хаитов Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида бўлиб, фермерлар ва тадбиркорлар фаолияти билан танишди.

Айни пайтда туманда турли йўналишларда жами 460 та фермер хўжалиги фаолият олиб бормоқда.

Очиқ ва жонли тарзда ўтган мулоқотлар чоғида, фермер ва деҳқон хўжаликларига етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қуритиш учун мини технологияларни кенг жорий этиш масаласи айниқса қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Мулоқотдан сўнг Муртоз Бўтаев томонидан ишга туширилган “Dos Milk” сутни қайта ишлаш корхонаси фаолияти билан танишилди.

Танишув жараёнида янги лойиҳаларни ишга тушириб, ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш истагида бўлган фермерлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши яна бир бор таъкидланди

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали