Get Mystery Box with random crypto!

Замбаракнинг ўқи

Kanal manzili: @zambarakning_oqi
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.50K
Kanalning ta’rifi

Канал муаллифи — Фарҳод Файзуллаев. У 2016 йилдан бери Канаданинг Калгари шаҳрида доимий истиқомат қилади.
Канадага суриш ҳақида — https://t.me/zambarakning_oqi/99
Реклама масалаларида — @meenov

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 15

2023-01-11 06:32:42 Калгари ҳокимияти 2023 йил учун мулк солиғи миқдорларини эълон қилди. Уй эгалари ҳокимият сайтига кириб, уйлари неча пулга баҳолангани ва қанча солиқ тўлаш кераклигини кўришлари мумкин.

Уйимиз бу йили 703 минг Канада (524 минг АҚШ) долларига баҳоланибди ва бир йилда 4606 Канада (3431 АҚШ) доллари мулк солиғи тўларканмиз.

2022 йилда уйимиз 586 500 Канада (468 минг АҚШ) долларига баҳоланганди ва 4176 Канада (3336 АҚШ) доллари миқдорида мулк солиғи тўлагандик.

Шаҳарда алоҳида турувчи уйларнинг медиан нархи 555 минг Канада (413 минг АҚШ) долларини ташкил қилибди.

@zambarakning_oqi
4.6K views03:32
Ochish/sharhlash
2023-01-10 21:11:35 Бу йил сифатли таълим йили деб эълон қилинганмиди?

@zambarakning_oqi
5.2K views18:11
Ochish/sharhlash
2023-01-09 20:14:37
Суратда: Канаданинг WestJet авиакомпанияси учоғи ҳожатхонасида шприцлар учун алоҳида контейнер бор экан. Наркоманияга чалинган одамлар шприцни ишлатиб, шунга солиб қўйишади. Бошқа авиакомпаниялар (ЎХЙ, KLM)да бунақасини кўрмагандим.

Бундай контейнерлар ва наркоманларга муносабат ҳақида аввал ёзганман — https://t.me/zambarakning_oqi/553

Аксарият давлатларда наркоманларга иккинчи нав одам, ўлик бир инсон сифатида қаралади. Канадада эса гиёҳвандларга касал сифатида қаралади ва ҳалок бўлмаслиги учун шарт-шароитлар яратилади. Бепул реабилитация курсларидан ташқари safe consumption site — хавфсиз истеъмол шохобчалари бор. Шохобча ичида доим доктор бўлади ва у наркоманларга бир марталик шприц тарқатади. Передозировка бўлганда эса биринчи тиббий ёрдам кўрсатади.

Бунақа жойларнинг ташкил қилишдан мақсад: (1) наркоманлар шприцлардан қайта-қайта ишлатиб, касал юқтириши ва (2) передозировкадан ҳалок бўлишини олдини олишдир. Мантиқ шундан иборатки, наркоманни тузатиш мумкин, ўлиб қолмаса бас.

@zambarakning_oqi
3.4K views17:14
Ochish/sharhlash
2023-01-09 16:09:29 Ўт балоси, сув балоси, разворот балосидан ўзинг асра.

Тошкентдаги разворотларни эпақага келтириш керак.

Қаранг-да: қайрилиб олмоқчи бўлганлар ҳеч қачон, ҳеч қачон битта полосада кутмаяптилар. 2—3та машина йиғилган бўлса, кейингиси иккинчи, энг безбетлари учинчи полосадан тиқилишади.

Тиқилгани майли, кейин қарама-қарши йўлга тумшуғини чиқариб олиб, тўғридан келаётганлар йўлини тўсиб, яна камида битта полосани эгаллашади. Оқибатда, шаҳарда чап полосадан юриб бўлмай қолибди.

Бунинг ечими бор. Разворотга эҳтиёж туғдираётган жойларда чорраҳалар очиш керак. Масалан, Юнусободдаги ош маркази кўчасидан Юнусобод “домхона”ларига кетиш учун аввал ўнгга, Амир Темур кўчасига юриб, Шаҳидлар хотираси майдони олдидан разворот қиволиш керак.

Бу разворот ўрнига, ўша кўчалар кесишмасида светофорли чорраҳа қилиш керак. Биратўла шаҳидлар учун мўлжалланган, 8 полосали кўчани светофорсиз кесиб ўтишга мажбурловчи пиёдалар йўлаги ҳам хавфсизроқ тус олади.

Кўприклар тагида ҳам светофорли чорраҳалар бўлиши керак. Масалан, Аҳмад Дониш ва Амир Темур кесишмасида. Масалан, Кичик ҳалқа йўли (“Софийский”) ва Амир Темур кесишмасида.

Разворотлар, бир қарашда, светофорсиз ҳаракатни таъминлагандек туюлади. Аммо улар яратаётган хавф қандай катталиги инобатга олинмайди.

Хуллас, разворотлар чорраҳаларга алмаштирилиши керак.

@zambarakning_oqi
5.2K views13:09
Ochish/sharhlash
2023-01-08 18:54:12
Қорга бурканган Калгари ва унинг атрофи. Кеча самолётдан туриб суратга туширдим.

@zambarakning_oqi
4.1K views15:54
Ochish/sharhlash
2023-01-07 23:51:44
Қарийб бир ой давом этган сафаримиз бугун қариди. Бу постни WestJet авиакомпаниясинг Боинг-787 Дримлайнер самолётида ўтириб ёзяпман. Яна 2,5 соатлардан сўнг Калгарига қўнамиз.

Ушбу саёҳатимиз жуда мазмунли бўлди.

Биринчи Калгаридан Амстердамга учдик (8,5 соат). У ерда бир кун қолиб, озгина шаҳар айландик, дам олдик.

Эртаси куни Амстердамдан Истамбулга равона бўлдик (3,5 соат). У ерда бизни ота-онам кутиб олишди. Туркияда 3 кун улар билан айландик ва Тошкентга йўл олдик.

Тошкентда деярли ҳар куни қариндошлар, танишлар ва дўстлар меҳмон қилишди, тинмай тансиқ таомлар едик. Атрофимда шунча кўп дўсту биродарларим борлигидан бошим осмионга етди. Етти ёт бегоналар ҳам меҳмонга чақириб, қўйишмади.

Янги йилни ўтказиб, Ўзбекистон ҳаво йўллари учоғида Франкфуртга бола-чақам ва ота-онам билан кетдик (қарийб 9 соат). Гирмонда машина олиб, Германинянинг бир неча шаҳрини, кейин Нидерландиянинг бир қатор шаҳарларини беш кун давомида айландик.

Мана бугун, 7 январь куни Амстердамдан Калгари томон йўлга тушдик (яна 9 соат). Болалар ҳам, Умида ва мен ҳам жуда мазза қилдик.

Саёҳат давомида иккита хулосага келдим:

Биринчидан, кўпроқ саёҳат қилиб туриш керак экан. Шунда ўзингиз яшаётган худуд билан борган жойларингизни солиштириб, плюс ва минусларини ўрганишингиз мумкин бўларкан.

Иккинчидан, Ўзбекистонда хусусий бизнес ва баъзи давлат хизматлари анча ривожланибди. Тошкентда, айниқса, сервис сифати кескин кўтарилибди. Тошкентда одамлар қўлида пул кўпайибди; пул топиш, бизнесни юритиш, калла жойида бўлса, осонлашибди.

Мен ватанга, янгиликлар ва танишлар ҳикоялари таъсирида, жуда паст кутилмалар билан боргандим. Аммо кутилмаларим хато бўлганини кўрдим ва бундан хурсанд бўлдим.

Мана шунақа гаплар. Энди озгина дам олиб, яна иш-уй-мактаб-бозор-мошхўрда режимига тушиб оламиз.

@zambarakning_oqi
7.0K viewsedited  20:51
Ochish/sharhlash
2023-01-07 21:36:13
Гренландия устида интернет ўта секин.

@zambarakning_oqi
2.2K views18:36
Ochish/sharhlash
2023-01-06 22:10:37
Светофор олдида велопробка. Лекин ҳеч ким тиқилмаяпти, сабр билан кутяпти.

@zambarakning_oqi
2.7K views19:10
Ochish/sharhlash
2023-01-06 01:53:55
Нидерландиянинг Утрехт шаҳридамиз. 7 январда Калгарига равона бўламиз.

@zambarakning_oqi
5.7K viewsedited  22:53
Ochish/sharhlash
2023-01-03 15:52:00
Ту-144 тагида туриб, Конкордни суратга олдим. Дунёда фақатгина Зинсхайм музейида иккала товушдан тез учувчи самолётни кўриш мумкин.

@zambarakning_oqi
4.6K views12:52
Ochish/sharhlash