Get Mystery Box with random crypto!

Замбаракнинг ўқи

Telegram kanalining logotibi zambarakning_oqi — Замбаракнинг ўқи
Kanal manzili: @zambarakning_oqi
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.50K
Kanalning ta’rifi

Канал муаллифи — Фарҳод Файзуллаев. У 2016 йилдан бери Канаданинг Калгари шаҳрида доимий истиқомат қилади.
Канадага суриш ҳақида — https://t.me/zambarakning_oqi/99
Реклама масалаларида — @meenov

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 18

2022-12-22 09:44:26 Табақаланиш янада кучайган кўринади.

Қиммат ресторанларда битта овқат камида 100-150 минг сўм. Олдида қиммат машиналар, уларнинг номерлари ундан-да қиммат. Мижозлар башанг кийинган. Мана шундай ресторанга кирсангиз, қандайдир жуда бой мамлакатда юргандек тасаввурга эга бўласиз, муаммоларни унутасиз.

Шу билан бирга кўчада шунақа эски машиналар ҳам юрибдики, юрганига ҳайратланасиз. Кеча ўз кўзим билан кўрган ходиса: светофорда Mercedes EQS 580 турибди, ўлдим деганда 150 минг доллар. Ëнида озгина жой қолган экан, ўша ерга томига бир-балолар ортилган эээээээски Жигули 06 тиқиляпти. Юрагим орқага тортиб кетди, тўғриси. Мерсни сал қириб қўйса борми, уйини сотсаям етмайди пули тўғрилаб беришга.

Шаҳарнинг шундоққина ташқарисида баъзи маҳаллаларга бордимки, йўллари ўйдим-чуқур, бирорта столбада чироқ йўқ. Лекин пойтахтда столбаларга ялтир-юлтур неон чироқлар илинган.

Тўғри, кўп ток емас балки, лекин уйида на чироғи, на гази бор одамлар олдида сал уялдим. Нима кераги бор бунақа одамлар кўзини ўйнатишни. Бир ватт электрга зор одамлар бор-ку мамлакатда?

Одамлар бойигани яхши, лекин табақаланиш ўсаётгани хурсанд бўладиган ходиса эмас.

@zambarakning_oqi
3.0K views06:44
Ochish/sharhlash
2022-12-22 08:44:58 Ўзбекистонда хусусий бизнес сўнгги йилларда сезиларли ривожланибди.

Зўр ресторанлар кўпайибди, улар одамлар билан гавжум. Хизмат кўрсатиш соҳаси ҳам зўр: товарлар бир—икки кунда етказиляпти. Ҳаммаёқ дўкон, демак кичик бизнесни юритиш осонлашибди.

Онлайн хизматлар ва банкинг ҳам анча илгарилабди. Канадада очилган кредит картам билан аксарият жойларда пул тўлай оляпман. Конвертация курси ҳам яхши, комиссия жуда кичкина.

2016 йили, мен Канадага кўчиб кетган пайт жуда кучли стагнацияда эканимизни тушуняпман. Барча соҳалар “зачистка” қилинганди ўзиям.

Бир нарса лекин ёқмади: тартибсизлик. Пластик ва шишадан қурилган дўконлар бетартиб қуриб ташланган. Дом тагиям дўкон, тротуар ҳам дўкон, ҳаммаёқ дўкон.

Ресторанлар ҳам хоҳлаганича тротуарларни эгаллаб олган. Олдида машиналар уч қатор қилиб тахтлаб ташланган.

Шаҳарда қандайдир режа бўлса-да, ўша режа билан қурилиш олиб борилса… Ҳа йўқ, бу утопия бўлса керак.

@zambarakning_oqi
3.5K views05:44
Ochish/sharhlash
2022-12-21 22:50:09
Бугун “Орзулар мавсуми” номли концертга тушдик. Концертда бир қатор таниқли хонандалар иштирок этишди.

Бизга жуда ёқди: қўшиқлар, саҳна безаклари, санъаткорлар чиқишлари, визуал эффектлар, бари зўр. Концертнинг техник қисмлари Калгаридагилардан яхши бўлса яхши-ки, кам эмас.

Концертда қўшиқлар мусиқаси Ўзбекистон давлат симфоник оркестри ва хори томонидан ижро этилди. Санъаткорлар фақат жонли ижрода айтди.

Лекин бир нарса кўнглимни хира қилди: аудиториянинг қарийб 80 фоизи (чамамда), концерт бошловчиларининг барчаси ўзбек бўлишига қарамасдан, у рус тилида олиб борилди. Концерт давомида экранларда кўрсатилган матнлар ҳам русча. Ҳатто Севара Назархон томошабинлар билан рус тилида мулоқот қилди.

Тушунмайман, нега ҳалигача рус тили ўзбек тилидан устун кўрилади?

@zambarakning_oqi
5.2K views19:50
Ochish/sharhlash
2022-12-21 20:21:16
Чекни кўришимдан аввал…

@zambarakning_oqi
5.1K views17:21
Ochish/sharhlash
2022-12-21 06:30:08
Ўқувчилар курткада ўтиргани ҳақида.

Шу кунларда Альбертада қаттиқ совуқ бўляпти: кундузи -25, тунда эса -35гача тушяпти. Шунақа кунда Исмоилнинг мактабида бойлер ишламай қолибди. Шу ҳақда мактаб директори имейл ёзибди.

Блум хонимнинг айтишича, эрталабдан мактаб иссиқ бўлган. Кун давомида ҳарорат пасайишни бошлагач, мактаб маъмурияти усталарни чақирган ва улар иситиш тизимини тузатишган.

“Қисқа муддат давомида болалар курткада ўтиришди, аммо дарслар одатдагидек давом этди”, — дейди миссис Блум. “Иситиш тизими тўлиқ ишлаяпти, эртага дарслар одатдагидек давом этади”, — деб қўшимча қилди у.

Суратда: мактаб директоридан келган мактуб.

@zambarakning_oqi
318 views03:30
Ochish/sharhlash
2022-12-20 11:00:00 Комментлар ва личкада қўшимча маълумот беришди:

- Афросиёб тўла, бўш юрмайди. Лекин “катталар” учун 5-10та жой олиб қўйилади;

- Кетишдан бир кун аввал кечқурун билетлар пайдо бўлиши мумкин, кимдир ўз чиптасидан воз кечган бўлса;

- Талабалар уйига қайтяпти, шунинг учун талаб катта.

Агар шундай бўлса, коррупция аралашмаган бўлса майли, бир амаллаймиз. Чипта ололсак борамиз, бўлмаса йўқ.

@zambarakning_oqi
3.5K views08:00
Ochish/sharhlash
2022-12-20 09:36:33 Самарқандга бормоқчи эдим, Афросиёбда. Билет йўқ.

Твиттерга шу ҳақда ёзсам, билетлар кассада ҳам йўқлиги, лекин озгина “қуруғи” эвазига кассирлар “топиб бериши” ҳақида айтишди. Билет йўқ бўлган пайтлар вагонлар ярим тўла бўлиши ҳақида ҳам айтишди.

Принципиально порахўрларга пора бермайман.

Ҳафа бўлдим. Билет ололмаганим учун эмас, балки Ўзбекистон темир йўллари гултожи бўлган, ҳаммага мақтаниладиган поездга билет сотиш тизими “одамбашара” қилинмаганига.

Агар чиндан поездлар тўла бўлганда ҳафа бўлмасдим, хурсанд бўлардим. Туристлар билан тўла бўлса нега ҳафа бўлишим керак?

2016 йилда ҳам одамлар бундан нолирди, шу пайтгача ўзгармабди. Афсус.

@zambarakning_oqi
4.1K viewsedited  06:36
Ochish/sharhlash
2022-12-20 09:22:15 Кеча Тошкент марказига ишим тушувди.

Амир Темур ва Шаҳрисабз кўчалари чорраҳаси (Юселл офиси олди)да ҳақиқий жиннихона. ЙПХлар Амир Темур кўчасини ёпишибди, йўл чизиқлари чизишмоқчи экан. Машиналар шаҳарнинг энг асосийларидан бўлган кўчага кира олишмай хуноб.

Ақл бовар қилмайди. Битта разметка чизиш учун катта кўчанинг бир томони тўлиқ ёпилган. Каллам ишламай қолди.

Калгарида йўл чизиқлари кечаси чизилади, аҳолига халақит бермаслик учун.

Кундуз куни чизилса ҳам, фақат чизилаётган полоса ёпилади, ёнидан машиналар ўтиб кетаверади. Сал тирбандлик бўлади, ҳа. Аммо катта кўча ёпиб ташланмайди.

Кўчаларда катта таъмирлаш, асфальтлаш ишлари бўлгандаям, аввал кўча (йўналиш)нинг бир қисми қилинади, бошқа қисми очиқ туради. Кейин ўринлар алмашади.

Йўлни ёпмасликка илож қолмаса, йўл ёпилиши аввалдан, бир ҳафта олдиндан хабар берилади. Кўча четига таблолар ўрнатилади. Уларда кўча қачон ёпилиши ва очилиши ҳақида маълумот берилади.

Лекин бу ишларнинг қилишга билим ва хоҳиш керак. Аҳолига нисбатан ҳурмат бўлиши керак.

“Сенга разметка чизиб беряпмиз, шукр қил!” деган фикр бўлса, кўчани исталган пайт ёпиб қўявериш ҳам мумкин.

@zambarakning_oqi
4.3K views06:22
Ochish/sharhlash
2022-12-17 13:15:23
Салқинлагани тоққа чиқдик.

@zambarakning_oqi
1.9K views10:15
Ochish/sharhlash
2022-12-15 10:42:08 Яна кузатувлар:

Аҳмад Дониш кўчасида учта чала битган пиёдалар учун кўприк кўрдим. Зиналари ўта тикка. Портлатвориш керак. Жуда нотўғри қадам. Қийинчиликлар пиёдаларга эмас, машиналарга бўлиши керак.

Машиналар сигнал чалиши, секиииин тиқилиб келиши асабни бузяпти. “Поворотник”ни ёққанларни қўйи юборяпман лекин.

Йўл чизиқларига сон кирмабди, аксарият кўчаларда ўчиб кетган.

Шаҳарда чанг-тўзон сезиларли кўпайибди. Узоқдаги бинолар аввал тиниқ кўринарди, ҳозир эса хира кўриняпти.

Электрокарлар сони Калгаридагидан кўп. Қойил.

Хитой автомобилсозликда анча илгарилаб кетибди. Шимолий Америкада Хитой брендлари йўқ, кириб келишини кутамиз.

@zambarakning_oqi
2.8K views07:42
Ochish/sharhlash