Get Mystery Box with random crypto!

Замбаракнинг ўқи

Kanal manzili: @zambarakning_oqi
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.50K
Kanalning ta’rifi

Канал муаллифи — Фарҳод Файзуллаев. У 2016 йилдан бери Канаданинг Калгари шаҳрида доимий истиқомат қилади.
Канадага суриш ҳақида — https://t.me/zambarakning_oqi/99
Реклама масалаларида — @meenov

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 14

2023-01-18 21:20:41
Давлат ака болаларга қўшимча пул бераётгани ҳақида.

Альберта бюджети нефть нархининг ўта юқори бўлиши ортидан 2022 йилда қарийб 11 миллиард Канада (8 миллиард АҚШ) доллари қўшимча даромад қилган.

Шу билан бирга, Альбертада куздан буён янги ҳукумат иқтидорга келган. Кейинги сайлов шу йилнинг май ойида бўлиши кутилмоқда.

Янги ҳукумат сайловчиларни ўзига оғдириш мақсадида (бу менинг фикрим), қўшимча топилган бюджет пулларининг бир қисмини аҳолига тарқатмоқда. Аҳолининг заиф қисмига ва болали оилаларга (даромадидан қатъий назар) қўшимча пул бериларкан.

Масалан, биз 6 ой давомида ҳар ой 300 Канада (223 АҚШ) доллари оларканмиз, жами 1800 Канада (1335 АҚШ доллари).

Қорин оғримайди. Бу пулнинг бир қисмини ҳозир иқтидорда бўлган консерватив ҳукуматга мухолифат бўлган марказчи партияга — НДПга ўтказиб бераман.

P.S. Юқоридаги тўлов бир муддат давомида провинциал ҳукумат томонидан берилади. Лекин федерал ҳукумат болаларга берадиган доимий тўлови бор. Бу пуллар оилавий даромадингизга қараб ўзгаради. Биз 3 болага ҳар ой 520 Канада (386 АҚШ) доллари оламиз.

@zambarakning_oqi
5.0K viewsedited  18:20
Ochish/sharhlash
2023-01-18 06:18:44
Калгаридаги дўконларнинг бирида ром четларини ёпиш учун герметик сотишяпти. Скотчламаганлар учун бўлса керак.

@zambarakning_oqi
4.3K views03:18
Ochish/sharhlash
2023-01-17 07:11:19
Ҳисоб-китоб.

Мен хоҳлаган Tesla Model Y 73 300 Канада доллари турибди. Тайёр, бугун опкетишингиз мумкин.

Ўзимнинг VW Atlas’имга салон 32 минг доллар таклиф қилганди. Лекин қўлда ўзим сотсам, қимматроққа кетади. OLX каби сайтларга эълонни жойладим, 36 500га қўйдим. Лекин 35 мингга берворишга розиман.

Tesla учун ҳозирги машинам пулини биринчи взнос қиламан, шунда 38 300 доллар қоляпти. Бу қисмига йиллик 6,35 фоиз билан 7 йиллик кредит олмоқчиман. Шунда ойига 566 доллар тўлов бўларкан.

Умида билан ойлик бензин ҳаражатимизни ҳисобласак, тахминан 300 доллар бўляпти. Электромобилни қуёш панеллари ёрдамида бепул қувватлашимизни ҳисобга олсак ва бензин ҳаражатини чиқариб ташласак, ойига 266 долларга тушяпти Tesla Model Y.

Ҳисоб-китоб тайёр (адашмабманми?). Энди машинамни яхши нархга сотолсам бас.

Олинглар; урилмаган, дом-работа-дом ҳайдалган. Фақат “доставка” ва “растаможка”сини ўзингиз қиласизлар.

@zambarakning_oqi
5.0K views04:11
Ochish/sharhlash
2023-01-15 21:12:50 Иқлим ўзгариши ҳақида кўп ёзганман.

Иқлим ўзгариши дегани ҳаммаёқ исиб кетади дегани эмас. Иқлим ўзгариши ортидан об-ҳавода аномалиялар кўпаяди.

Жазирама ва қахратон кунлар сони ортади. Кучли шамол, кучли ёмғир ёки қор бўронлари кўпаяди. Сув тошқинлари ва қурғоқчиликлар кўпаяди. Ва ҳ.к. ва ҳ.к.

Яъни, иқлим ўзгариши бунақа аномал ходисалар сонини кўпайтиради. Ғарбда бунга қарши resilient — чидамли инфратузилма ва шаҳарлар қуришга ҳаракат қилиняпти.

Ўзбекистон велосипед яратиши шарт эмас. Аномал об-ҳаво фақат Ўзбекистонда бўлаётгани йўқ.

Ялтир-юлтур бинолар қуравермасдан, давлат барча кучини инфратузилмага қаратиши шарт.

@zambarakning_oqi
6.6K views18:12
Ochish/sharhlash
2023-01-15 21:05:21 Саволлар шунчалик кўп… Барчаси “нега”, “қандай қилиб”дан бошланади.

Бу энергокризис ортидан иқтисодиётимиз қанча зарар кўрди? Неча киши ис газидан ўлди? Неча киши музлаб ўлди? Нечта уй ўтин ва кўмир ёқиш ортидан ёниб кетди? Газ ва свет нега йўқ? Аҳолига жуда бўлмаганда 20-аср шароитини қилиб бериш учун нима ишлар олиб бориляпти?

Қандай қилиб бунақа аҳволга тушиб қолдик?

Лекин жавоб йўқ. Статқўмдаям йўқ, тепадагилардаям йўқ, оракулдаям. Ҳаммаси ўзининг “шкура”сини сақлаб қолиш билан банд.

“Ўзинг учун ўл етим.” Афсус, минг афсус.

@zambarakning_oqi
6.9K views18:05
Ochish/sharhlash
2023-01-14 20:28:01
Кеча бизнинг “горОНО” — Калгари таълим кенгашидан имейл келибди. Унда, шу жумладан, кейинги ўқув йили календари тасдиқлангани айтилибди (юқоридаги сурат).

Календарда йилнинг биринчи дарс куни, барча дам олиш ва байрам кунлари, каникуллар белгилаб қўйилган. Кейинги ўқув йили мана шу календарга асосан олиб борилади ва унга бошқа ўзгартириш киритилмайди.

Қаранг, ўқувчи ва ўқитувчиларни сарсон қилмасдан, олдиндан режа қилсаям бўларкан. Во ажаб!

@zambarakning_oqi
3.9K views17:28
Ochish/sharhlash
2023-01-13 20:15:27
Tesla бугундан бошлаб автомобилларига нархларини туширибди.

Model 3 седани (ўлчамлари Toyota Corolla, Chevrolet Cruze’дек, Ласеттидан катта) 13 фоизга арзонлабди. Ҳозир уни Калгарида 42,5 минг АҚШ долларига олиш мумкин.

Model Y йўлтанламаси (Equinox’дан сал каттароқ) ҳам 13 фоизга арзонлаб, 53 минг АҚШ долларигача тушибди. Иккита моторли, 4x4, 0—100 км/соатгача 5 сонияда чиқадиган, салони оқ ва қора бўлган варианти турибди Калгарида; битта тугмани босиб, олиб кетаверасиз.

Қўлим шунақанги қичияпти, шунақанги. Асти қўяверасиз.

@zambarakning_oqi
3.4K views17:15
Ochish/sharhlash
2023-01-13 19:33:58 Ҳазил ҳазил билан-у, ватанда совуқ қаттиқ бўляпти. Ўзингизни эҳтиёт қилинглар.

Канадада бу ҳароратлар одатий ҳол. Апрелдаям шунақа совуқ бўлади. Лекин бу мамлакат шунга тайёр, газ ва светда ҳеч қачон муаммо йўқ.

Тез орада кунлар исиб кетишига умид қиламиз, бошқа иложимиз йўқ.

@zambarakning_oqi
4.2K views16:33
Ochish/sharhlash
2023-01-12 19:34:14
4.5K views16:34
Ochish/sharhlash
2023-01-11 19:02:13 Мактабларда эълон қилинган қўшимча каникулларнинг тўсатдан бекор қилиниши, бекор қилиниши жараёнини ақлимга сиғдира олмаяпман.

Қандай қилиб? Ақл бовар қилмайди. Наҳотки...

~~~

Нега мактаблар очилишини ҳокимлар ҳал қиляпти. Агроном ҳокимлар? Нега мактабни корридорда битирганлар бутун бошли таълим тизимини бошқаряпти? Унда Халқ таълими вазирлигининг вазифаси нима?

Биринчи навбатда ҳокимларни таълимдан четлатиш керак. Таълим ва ҳокимлар орасидаги масофа Ер курраси ва Вояжер-1 кемаси орасидаги масофадан кам бўлмаслиги шарт.

~~~

Аввал ҳам ёзганман, Канадада мактабларни аҳоли томонидан тўғридан-тўғри сайланган мактаб кенгашлари бошқаради. Мана бу ерда батафсил ўқишингиз мумкин — https://t.me/zambarakning_oqi/714

@zambarakning_oqi
4.9K views16:02
Ochish/sharhlash