Get Mystery Box with random crypto!

Замбаракнинг ўқи

Kanal manzili: @zambarakning_oqi
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.50K
Kanalning ta’rifi

Канал муаллифи — Фарҳод Файзуллаев. У 2016 йилдан бери Канаданинг Калгари шаҳрида доимий истиқомат қилади.
Канадага суриш ҳақида — https://t.me/zambarakning_oqi/99
Реклама масалаларида — @meenov

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-05-20 07:51:26
Бугун кўчаларни айландик, ҳарорат +29 бўлди. Калгари учун бу аномал иссиқлик; одатда бундай ҳарорат июль ойида кузатилади.

@zambarakning_oqi
5.7K viewsedited  04:51
Ochish/sharhlash
2023-05-18 19:30:53 Альберта бош вазири прокурорларга босим қилгани ҳақида аввал ёзгандим. Бу борада провинциянинг Этика бўйича комиссари текширув ўтказибди ва бугун ўз хулосаларини эълон қилди.

Биринчидан, бош вазир Смит хоним ёки унинг ёрдамчилари прокурорларга имейл ёзиб, босим қилмаган. Бун айбловга далил топилмайди.

Иккинчидан, бош вазир бош прокурорга бир марта телефон қилиб, ўнгчи (консерватив) пастор Артур Павловскига қўйилган айбловлар ҳақида суриштирган. Этика комиссарининг ёзишича, бош вазир прокурорни ишдан олиб ташлаш имкониятига эга бўлган ягона инсон, шунинг учун унинг қўнғироғи бош прокурорга босим сифатида қаралади. Шу сабабли бош вазир Манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги қонунни бузган деб топилди.

Комиссар бош вазирга жазо белгилашга қодир эмас. Бу маълумотлар асосида Альберта парламенти қарор қабул қилиши керак. Лекин ҳозир парламент танаффусда, чунки икки ҳафтадан сўнг янги парламент келади.

Кўрамиз, бу янгилик сайловчиларга қандай таъсир қиларкан.

P.S. Этика комиссари текшируви натижаларини мана бу ердан топишингиз мумкин.

@zambarakning_oqi
3.2K viewsedited  16:30
Ochish/sharhlash
2023-05-16 21:31:00
Болалар мактабидан хат келди. Унга кўра, ҳаво сифатинг пасайиб кетиши сабабли қуйидаги вақтинчалик чоралар кўрилади:

— Жисмоний тарбия дарслари ичкарида ўтказилади (одатда ташқарида ўтказилади);
— Барча ойна ва эшиклар ёпиқ туради (мактабда кондиционер ва вентиляция тизими бор);
— Ўқувчилар катта танаффус ва тушлик пайтида ичкарида бўлишади (одатда ташқарига чиқишади).

@zambarakning_oqi
5.3K views18:31
Ochish/sharhlash
2023-05-16 20:15:04
Калгари ўрмон ёнғинлари тутуни қуршовида. Айни дамда кўчада мана шундай аҳвол. Ҳавонинг ифлосланиши максимал 10 балл даражасида. Кўчага чиқмай, уйда ўтиринглар, деяпти гидрометцентр. Эртага очилиб кетармиш яна.

@zambarakning_oqi
5.5K views17:15
Ochish/sharhlash
2023-05-16 19:51:38 Сарвар Каримовнинг “Ҳоким Бува” сериали. 1-серия.
5.0K views16:51
Ochish/sharhlash
2023-05-15 05:34:54
Бугун ўрмонларни айландик. Ҳарорат идеал — +20 даража.

Биринчи суратга аҳамият беринг — унда қундузлар томонидан яратилган дамба сув омборини кўриш мумкин. Ҳайвонлар бир неча йиллар давомида юзлаб, балки минглаб дарахтни ағанатиб, ўзлари учун қулай яшаш жойи яратиб олишган.

Олимлар таъкидлашича, бундай сув омборлари нафақат қундузлар, балки қушлар, қурт-қумурсқалар ва бошқа жонзотлар учун сув ва озуқа манбаи бўлар экан. Бундан ташқари, улар атрофдаги микроиқлимни салқин ушлаб туришга ёрдам бераркан.

@zambarakning_oqi
4.2K views02:34
Ochish/sharhlash
2023-05-13 19:19:30
Ютадиганга ўхшаймиз.

Сайлов кампанияси бошланганидан бери консерваторлар қовун кетидан қовун тушириб ётишибди. Бунга демократлар ёрдам бериб туришибди — консерваторлар аввал айтган гапларини қидириб топиб, тарқатишяпти.

Масалан, ҳозирги бош вазир, консерватив партия раиси Даниэла Смит бир неча ой аввал ковидга қарши эмланганларни нацистларга тенглаштирган. Ҳолбуки, Альбертанинг 3/4 қисми эмланган, эмланиш кампаниясини айнан консерваторларнинг ўзи бошлаган.

Консерватив партиянинг бошқа бир аъзоси сайловчилар билан учрашувда “неотложка”га мурожаат қилишни пуллик тизимга ўтказишни таклиф қилган. Смит хонимнинг ўзи эса баъзи касалхоналарни хусусий компанияларга сотиб юбориши мумкинлигини таъкидлаган.

Бундан ташқари, Смит хоним Калгарида қарийб 1 миллиард долларга янги хоккей аренасини қуришни ҳам ваъда берган. Аммо бу қурилиш солиқ тўловчилар томонидан молиялаштирилиши сайловчиларга ёқмаяпти.

Шу ва бошқа сабабларга кўра Бирлашган консерватив партия обрўси тушиб, мен волонтёрлик қилаётган Янги демократлар олдинга чиқиб олишди.

Сайлов 29 майга белгиланган, аммо олдиндан овоз бериш участкалари 23 майда очилади.

Кузатамиз.

@zambarakning_oqi
6.0K viewsedited  16:19
Ochish/sharhlash
2023-05-11 19:12:50 Сўнгги бир неча ҳафта Альбертанинг марказий ва шимолий ҳудудларида ўрмон ёнғинлари кузатилмоқда. Шу кунгача 426та алоҳида ёнғин кузатилган, бугун шуларнинг 82таси ёнишда давом этмоқда. Ëнғинлар худуди 410 минг гектарга етган, бунинг ортидан 29 минг киши эвакуация қилинган.

Ëнғинлар сабабли Альбертада фавқулотда ҳолат эълон қилинди.

Ўрмон ёнғинлари иссиқдан эмас, балки давомли қуруқ ҳаво ортидан келиб чиқади. Ҳаво намлиги 15 ёки ундан ҳам паст бўлган пайтда сигарет қолдиғи, поездлар ғилдиракларидан чиқадиган учқунлар ҳам ёнғин келтириб чиқариши ва бу ёнғин жуда тез тарқаши мумкин.

Альбертада апрель ва июнь ойлари оралиғи хавфли ҳисобланади. Чунки қор эриган, ўт ва дарахтлар қуп-қуруқ. Аммо ҳали ёмғир мавсуми бошланмаган. Июнда одатда ёғингарчилик кўп бўлади.

Сўнгги бир неча кун Альбертада ёғингарчиликлар кузатилмоқда. Аммо дам олиш кунларидан бошлаб ҳаво ҳарорати янада кўтарилиши, намлик эса пасайиши кутилмоқда ва бу ёнғинлар кўпайишига сабаб бўлиши мумкин.

Альберта ёнғинлари ҳақида ҳукумат сайтидан батафсил маълумот олиш мумкин — https://www.arcgis.com/apps/dashboards/3ffcc2d0ef3e4e0999b0cf8b636defa3.

@zambarakning_oqi
7.8K viewsedited  16:12
Ochish/sharhlash
2023-05-09 19:46:52 Буюк Британия, Канада, Австралия, Янги Зеландия ва бошқа бир нечта мамлакатлар қироли Чарльз Учинчи куни кеча тахтга ўтирди. Бу билан у раҳбарлик қилаётган мамлакатларда нима ўзгаради?

Ҳеч нарса ўзгармайди.

Қонун жиҳатидан қирол давлат раҳбари бўлса-да, унда қонунларни ортга қайтариш ваколати бўлса-да, монарх сўнгги бир неча ўн йилда бундай ваколатидан фойдаланмаган. Чунки унинг де-факто ҳеч қандай кучи, ваколати йўқ. У “раҳбарлик” қилаётган мамлкатлар бош вазирларига буйруқ беролмайди.

Шу ва бошқа сабабларга кўра, Канадада монархияни тугатиш бўйича чақириқлар янграмоқда. Аммо, ҳуқуқшунослар фикрича, қиролни “олиб ташлаш” юридик жиҳатдан жуда мушкул (давлат тизимига сингиб кетган), аммо олиб ташланган тақдирда ҳам мамлакатга бунинг иссиқ-совуғи йўқ.

@zambarakning_oqi
9.8K views16:46
Ochish/sharhlash
2023-05-08 23:53:28
Shu suratni ko‘rib biram ezilyapman. Bunchalik bo‘lmaydilar-ku Jazolar jamiyatni tarbiyalashi kerak, uni depressiyaga tushirishi emas. Olloh yengillik bersin.

@shahnozxon
9.4K views20:53
Ochish/sharhlash